ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАКЛЛАРИ

Доривор ўтлар табиий дори воситаларидир. Баъзи доривор ўсимликлар жуда кучли биологик фаоллик намоён этади ва дори-дармонларни тайёрлаш учун ишлатилади. Йилдан йилга анъанавий тиббиётга эътибор ортиб бормоқда. Доривор ўтлар нафақат ўсимликшунослар, балки анъанавий тиббиёт билан шуғулланадиган шифокорлар орасида ҳам тобора кўпроқ қадрланмоқда.

Қоидага кўра, доривор ўтлар организмга ташқаридан (ванналар, ўрашлар, компресслар ва примочкалар (ҳўлланган дока) сифатида) ва ичкаридан (сувли тиндирмалар, дамламалар, экстрактлар, алкоголли дамламалар, чойлар ва ўсимлик йиғмалари, шарбат ёки ўсимликларнинг қуритилган қисмларидан олинган кукунлар шаклида) қўлланилади. Доривор воситаларни организмга ичкаридан юбориш учун тайёрлаш усулларига тўхталиб ўтамиз. Тиббиётда доривор ўсимликлар қайта ишланмаган ҳолда камдан-кам қўлланилади. Одатда, улардан турли хил доривор препаратлар ва дори шакллари тайёрланади. Энг оддий доривор восита тури ўсимликларнинг (барглари, мевалари, илдиз ва илдизпояларини) майдалаш орқали олинган кукунлардир. Ўсимликларнинг қуритилган қисмлари оддий қўл келичасида ёки қаҳва майдалагичда кукунга айлантирилади ва бу шаклда оғиз орқали киритилади ёки яраларга, шикастланган жойларга кукун сифатида сепилади. Тиббий амалиётда доривор ўсимликлар кукунлари камдан-кам ҳолда қўлланилади.

Кўпинча доривор ўсимликлар сувли тиндирмалар, дамламалар ва сувли экстрактлар шаклида қўлланилади.

Тиндирмалар одатда барглардан, гуллардан, поялардан тайёрланади; қайнатмалар – илдиздан, ўсимлик қобиғи ёки пўстлоғидан, илдизпояларидан тайёрланади. Бунинг учун ўсимлик хом ашёси: барглар, гуллар – 5 мм дан ошмайдиган кукун ҳолида, поялар, пўстлоқ, илдиз, илдизпоялар – 3 мм дан ошмайдиган кукун ҳолида, мевалар ва уруғлар эса- 0,5 мм дан ошмайдиган кукун ҳолида майдаланади. Майдаланган хом ашё сирланган ёки чинни идишларга солинади, сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва қайнаб турган сув ҳаммомига жойлаштирилади. Тиндирмани 15 дақиқа давомида, қайнатмаларни эса 30 дақиқа давомида тез-тез аралаштирилган ҳолда қиздирилади. Қиздирилгандан кейин улар хона ҳароратида 1 соат совутилади, кейин фильтрланади ва қолдиқларни суви сиқиб олинади. Тайёр экстрактлар керакли ҳажмгача қайнатилган сув билан суюлтирилади. Одатда, майдаланган бир қисм хом ашёдан ўн қисм тиндирма ёки дамлама тайёрлаш мумкин.

Ички фойдаланиш учун баъзи ўсимликларнинг тиндирмалари камроқ концентрланган ҳолда тайёрланади, улар учун хом ашё ва сувнинг нисбати 1:10 эмас, балки 1:20, 1:30 ва ҳ. бўлиши мумкин. Ташқаридан фойдаланиш учун мўлжалланган тиндирмалар кўпроқ концентрланган ҳолда тайёрланади.

Уй шароитида тиндирма ва дамламалар кўпинча қайнатилмасдан тайёрланади. Бунинг учун доривор хом ашё устига қайноқ сув қуйилади, маҳкам ёпилади ва 1-3 соат давомида тиндирилади, шундан сўнг у фильтрланади, қолдиқлари сиқиб олинади. Тиндирма ва дамламалар, айниқса ёзда ёки иссиқ хонада тезда айнийди. Шунинг учун уларни ҳар куни янгидан тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Агар буни ҳар доим ҳам имкони бўлмаса, уларни салқин қоронғи жойда ёки музлатгичда сақланади, лекин 3 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.

Экстрактлар ёпиқ идишда тиндирма ёки қайнатмаларни буғлатиш орқали олинади, бунда одатда ҳажм ярмигача камаяди. Экстрактлар ўсимликларнинг барча (барглари, илдизлари, мевалари ва бошқалар) қисмларидан тайёрланади. Экстрактлар тиндирма ва қайнатмаларга қараганда қулайроқдир, чунки улар узоқроқ сақланиши мумкин. Сақлаш муддати хом ашёнинг кимёвий таркибига боғлиқ. Экстракт концентрланган биологик фаол ўсимлик моддаларининг ўз ичига олган ўсимлик хом ашёсидан тайёрланадиган ажратмадир. Суюқ экстрактлар, қуюқ экстрактлар – намлик миқдори 25% дан кўп бўлмаган ёпишқоқ биомасса ва қуруқ экстрактлар – намлик миқдори 5% дан кўп бўлмаган кукун ҳолида фарқланади.

Доривор ўсимлик кукунлари – кукунлар олдиндан қуритилган ва майдаланган хом ашёни кукун ҳолигача майдалаш орқали тайёрланади. Кукунлар қопқоқлар билан маҳкам ёпилган қуруқ идишларда – қутиларда ёки шиша идишларда сақланади. Кукунлар ўсимликларнинг турли қисмларидан тайёрланадиган жуда кенг тарқалган дори шаклидир. Кукунлар ҳам ичкаридан, ҳам ташқи томондан қўлланилади. Кукунлар ҳам қуруқ шаклда, ҳам сувда суюлтирилган ҳолда ишлатилади. Уларнинг кўпчилиги доривор малҳамларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Доривор ўсимликлардан фармацевтика корхоналарида ва махсус жиҳозланган лабораторияларда гален препаратлари таркибига кирадиган тиндирмалар тайёрланади. Тиндирмалар 70% ёки 40% ли этил (тиббиёт) спиртида тайёрланади. Майдаланган ўсимликлар идишга солинади, ва тегишли фоиздаги спирт билан аралаштирилади, идишга тиқин тиқилади ва хона ҳароратида 7 кун давомида сақланади. Бир ҳафта ўтгач, тиндирма фильтрланиб қолдиқдан ажратиб олинади. Кўпгина ўсимликлардан тиндирмалар 1:5 нисбатда тайёрланади; кучли моддаларни ўз ичига олган хомашёдан эса 1:10 нисбатда тайёрланади. Спиртли дамламалар узоқ муддатга сақлаш мумкин. Улар оз миқдорда одатда томчилатиб (10-30 томчи, камроқ ёки кўпроқ) истеъмол қилинади. Галеник препаратлар ташқари, кимёвий-фармацевтика заводларида ўсимликлардан новогален препаратлари тайёрланади, яъни улар сувли, камроқ спирт сақловчи экстрактлар бўлиб балласт моддаларидан максимал даражада тозаланади. Кўпинча улар нафақат ички, балки инъекция учун ҳам қўлланилиши мумкин. Новогален препаратлари инъекция учун ампулаларда, ичкаридан фойдаланиш учун – флаконларда ишлаб чиқилади.

Тиббиёт амалиётида ўсимлик доривор препаратлари ёки чойлар – қуритилган ва майдаланган доривор ўсимликларнинг аралашмалари ҳам кенг қўлланилади, баъзида уларга минерал моддалар қўшилади. Йиғмалардан тиндирмалар ва дамламалар тайёрланади.

Малҳамлар доривор ўсимликлар кукунидан тайёрланади. Малҳам ишлаб чиқариш учун асос сифатида вазелин, тузсиз ҳайвон ёғи, сариёғ ёки ўсимлик мойи олинади. Ёғ ёки мойда тайёрланган малҳамлар терига осонгина кириб боради ва вазелин асосида тайёрланган малҳамларга қараганда кучлироқ таъсир кўрсатади.

Доривор мақсадларда баъзи ўсимликларнинг янги тайёрланган шарбатларидан ҳам фойдаланилади. Шарбатлар фақат янги хом ашёлардан – резаворлар, мевалар, ўсимликларнинг яшил қисмлари, илдиз меваларидан қайнатилмасдан тайёрланади. Танланган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари ювилади, майдаланади ва шарбат чиқаргичга жойлаштирилади ёки гўшт майдалагичдан ўтказилади. Янги сиқилган шарбат шиша ёки эмалли идишда салқин ёки совуқ жойда бир кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

Чой ва йиғмалар тегишли нисбатларда олинган бир ёки бир нечта майдаланган ўсимлик турларидан иборат. Чой ва йиғмалар нафақат ичиш учун ишлатилади, улардан тиндирмалар, дамламалар, қайнатмалар, компресслар ва ванналар тайёрланади. Уйда улар торози ёки оддий ўлчов нарсалар (қошиқ, стакан) ёрдамида тортиб олингач, яхшилаб аралаштирилади ва маҳкам қоғозли қадоқларда ёки қопқоқли шиша идишларда сақланади. Ўсимлик йиғмаларини 95 даражадан паст ҳароратдаги сув билан дамланади ва камида 10-15 дақиқага қолдирилади. Масалан, бу услубдан ққзқлкқон ўтининг ферментланган баргларидан чой тайёрлашда фойдаланишга тавсия этилади.

Ўсимликлар асосидаги малҳамлар. Ташқи фойдаланиш учун малҳамлар майдаланган доривор хом ашёларни ўсимлик, минерал ва бошқа ёғлардан иборат ёғли асослар билан аралаштирган ҳолда тайёрланади.

Ўсимлик бўтқалари ички фойдаланиш учун ўсимлик аралашмасидан тайёрланадиган енгил дори шаклларидир. Бўтқалар доривор ва шакл ҳосил қилувчи моддалардан иборат. Бўтқалар кукун ҳолидаги доривор ўсимлик материалларини баъзи қўшимчалар билан аралаштириб тайёрланади. Бўтқалар жуда беқарор дори шакли бўлиб, уларни ишлатишдан олдин тайёрланади ва бир кундан ортиқ сақланмайди.

Шифобахш сирка – биологик фаол моддани узум сиркаси ёрдамида ажратиб олиш йўли билан олинади. Доривор сирка, таркибидан қатъи назар, буйраклар фаолиятини рағбатлантиради, шунингдек, ичак орқали токсинларни чиқаришга ёрдам беради.

Доривор ўсимликлар асосида олинадиган мойлар – доривор хом ашёлардан фаол моддаларни доривор мойлар ёки мойсимон экстрактлари ҳолида ўсимлик ёки минерал мойлар билан биргаликда аралаштириб тайёрланган. Бунинг учун, қоидага мувофиқ, кукун ҳолидаги ўсимлик хом ашёси дастлаб 60 – 70° С га қадар иситилган ўсимлик ёғида тиндирилади. Тиндириш вақти хом ашёнинг таркиби ва майдаланиш даражасига боғлиқ.

Шифобахш шароб – бу шароб ёрдамида тайёрланган ўсимлик экстракти. Мисол учун, ўтлар ва меваларнинг тиндирмаларидан фойдаланиб, доривор алкоголсиз шаробни тайёрлаш мумкин. Алкоголсиз шаробни юрак, жигар ва буйраклар билан боғлиқ бўлган касалликлари бор беморлар ҳам истеъмол қилиши мумкин. Шифобахш шароб полифенолларнинг таъсири туфайли қон томирларини кенгайтириб, қон босимини пасайтиради, юрак-қон томир касалликлари ва инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Ўсимлик қиём – шакар билан ўсимлик қисмлари (илдиз, мевалар ва бошқалар) нинг концентрланган шарбати. Ҳар бир қиёми фақат унинг ўзи учун ишлаб чиқилган рецепт бўйича тайёрланади. Бунда буғлатиш усули, совуқ ҳароратли усул ва бошқалар қўлланилади. Совуқ шароитда тайёрлаш усулида, соғлом ва яхшилаб ювилган мевалардан сиқилган шарбат фильтрланади, кейин унга лимон кислотаси билан шакар қўшилади ва тўлиқ эригунча аралашмани яхшилаб аралаштирилади. Бунда шарбат, шакар ва кислотанинг нисбати қуйидагича бўлади: шарбат – 35%, шакар – 65% ва лимон кислотаси – 0,5 дан 1% гача. Шакар охиригача эриганидан сўнг, сироп фильтрланади ва идишларга қуйилади.