Sagittaria trifolia L.
Кимёвий таркиби
Учяпроқли найзабарг илдизлари таркибида Б1, Б2, Б5, Б6, Б9 ва ПП каби витаминларнинг бой тўплами мавжуд. Шунингдек, калий, кальций, магний, цинк, селен, мис ва марганец, темир, фосфор, натрий, фосфор ва натрий каби микроэлементлар бор.
Ишлатиладиган қисми
тугунаклариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Қуриган тугунаклари яраларни даволовчи дори сифатида ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўлланилади. Ўсимлик юқумли касалликларни даволашда қўлланилади, бу мақсадда зарарланган жойларга янги учяпроқли найзабарг қўлланилади. Ботқоқликдан олинган тугунаклар экстракти замбуруғ ва ўсма касалликларига қарши даволаш хусусиятига эга бўлганлиги учун халқ табобати томонидан юқори баҳоланган.
Рецептлар
Ўсимликнинг янги барглари, қизилўнгач шамоллаганда оғриган жойни даволашда ҳам ишлатилади, ярани тез битишида даволовчи восита сифатида қўлланилади Учяпроқли найзабарг таркибидаги моддалар (танинлар) қон кетишида қон тўхтатувчи восита сифатида ҳам самаралидир. Баргларининг қайнатмаси тери замбуруғ касалликларини даволашда ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Илдизпоялари нозик таъмга эга бўлганлиги учун озиқ-овқатда ишлатилади. Ўсимлик илдизпоялари ва тугунакларидаги крахмал жуда фойдали ва тўйимли.
Кўпинча тугунаклари қуритилиб майдаланади ва унга қўшиб аралаштириб нон пиширилади, шунингдек, кисел ҳам қайнатиш мумкин. Майдаланган тугунакларидан бўтқа пишириш мумкин, қайнатилганда унинг тугунаклари бироз нўхат таъмини беради.
Манба
1.https://calorizator.ru/product/vegetable/arrowheads 2.https://lektrava.ru/encyclopedia/strelolist-obyknovennyy/?sphrase_id=413490
Эслатма
Ўсимлик жуда заҳарли бўлиб, уни ишлатаёган пайтда эҳтиёт чораларини кўриш зарур.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган