Chelidonium majus L.
Кимёвий таркиби
Изохинолин алкалоидлари, бензофенантридин ҳосилалари: гомохелидонин, хелеритрин, хелидонин, сангвинарин, протопин ва бошқалар (20 дан ортиқ алкалоидлар) мавжуд. Хелидонин тузилиши жиҳатидан папаверин ва морфинга ўхшаш алкалоиддир. Ўсимлик таркибида эфир мойи излари, кўп аскорбин кислотаси (1000 мг% гача), каротин, флавоноидлар, сапонинлар, аччиқланиш, органик кислоталар: хелидон, олма, лимон ва қаҳрабо кислоталари, қатронли моддалар ҳам топилган. Ўсимлик бактерицид хусусиятига эга.
Ишлатиладиган қисми
Ўти, шарбатиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Тиббиёт томонидан исботланган ўсмага қарши ишлатиладиган ўсимликлардан бири ҳисобланади. Бу ҳатто хавфли ўсмаларнинг ривожланишини кечиктиради ва сил касаллигини келтириб чиқарадиган бактерияларни самарали равишда йўқ қилади. Ўсимлик диуретик, яллиғланишга қарши, сафро ҳайдовчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Спазмларни, конвулсияларни енгиллаштиради ва патоген микроорганизмларнинг ҳаётий фаолиятини пасайтиради, енгил ич юмшатувчи восита сифатида ишлатилади. Юқори фаоллик ва токсиклик туфайли эҳтиёткорлик билан фойдаланишни талаб қилади. Ўсимлик жигар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги, ошқозон ярасини даволаш учун буюрилади. Хусусан: гепатит, холангит, холецистит, ярали махсуслашмаган колит, панкреатит, ичак ва ошқозон полипози касалликларида фойдаланилади. Узоқ муддатли даволанмайдиган яраларни, сўгалларни, тери туберкулези касалликларини даволаш учун ташқи фойдаланиш тавсия этилади. Ошқозон саратони учун ёрдамчи оғриқ қолдирувчи ва этиологияси номаълум ўсимта ташхиси қўйилган тақдирда онкопротектор сифатида буйирилади. Халқ табобатида ўсимлик мушакларнинг спазмларини йўқотиш, босимни пасайтириш ва стенокардияни даволаш учун ишлатилади. У нафас қисилиши, ўпка касалликлари ва эмфиземаси, юрак ва бронхиал астма, мия томирлари склерози, инсулт, ревматизм, сувчечак, уретра ва сийдик пуфагидаги полипларда ишлатилади. Ўсимлик саратон касаллигини даволаш ва олдини олиш, метастазаларнинг тарқалишини тўхтатиш учун ягона восита ҳисобланади. Ўсимлик гинекологияда қўлланилади. Мастопатия билан зарарланган жойлар мойланади. Кандидоз, кандидомикоз, бачадон бўйни эрозияси ва трихомонадали колпити касалликларида қайнатма билан ювиш ёрдам беради. Псориаз касаллигида ўсимликдан ванналар қилинади ва учрангли бинафша билан унинг кучсиз дамламаси ичилади. Сўгаллар ўсимлик шарбати ёрдамида йўқ қилинади. Уйда шароитида хусунбузар, сўгаллар, герпес ва фурункуллар учун фойдаланилади. Кремларга қўшимча сифатида у ажинларни текислаш ва терининг пигментация нуқсонларини бартараф этишга ёрдам беради. Ушбу ўсимлик замбуруғ касаллигида қичишишда, қазғоқ ва каллик билан курашишда ишлатилади ва себореяни даволайди.
Рецептлар
Қончўп шарбатини қиш мавсуми учун тайёрлаб олиб қўйиш мумкин. Гулли поялар гўшт майдалагичдан ўтказилади ва шарбати сиқиб чиқарилади. 1 литр шарбат учун-500 г ароқ ёки 250 г спирт қўшилади ва оғзи маҳкам беркитилади. Ошқозон касалликлари бўлса, улар овқатдан олдин биринчи кунида кунига 1 чой қошиқдан 3 марта, кейинги кунларида овқатдан олдин кунига 1 ош қошиқдан 3 марта ичилади. Қончўп настойкаси шифобахш хусусиятларини қиш ойларида ҳам сақлайди. Тайёрланиши: қончўп ўти ва илдизларини совуқ сув билан ювиб ташланади қуритилади ва гўшт майдалагичда майдаланади, шарбатини сиқиб олинади. Шарбатни ароқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилади ва тўқ ранглишишада 10 кун давомида музлатгичга қўйилади. 1 чой қошиқдан кунига 3 мартa овқатдан бир соат олдин 100 г совуқ сув билан ичилади. Агар бу доза ноқулайлик туғдирса – биринчи ҳафтада кофе қошиғида ичиш бошланади иккинчи ҳафтадан эса чой қошиқда, учинчиси хафтадан дисерт қошиқда, тўртинчиси ҳафтадан эса ош қошиқда ичилади. Кейин 28 кунлик танаффусдан кейин яна юқоридаги схема бўйича ичилади. Полиплар ва ичак ўсмалари учун самарали ҳисобланади. Қончўп овқат ҳазм қилиш трактининг турли қисмларининг полипларига қарши кураш воситаси сифатида одамлар томонидан машхур ўсимлик ҳисобланади. Янги қўнчўп шарбатини сувда суюлтирилган томчилар билан ишлатиш самаралироқ (100 мл учун). Томчилар сони ўзгаради, лекин 20 томчидан оширмаслик тавсия қилинади. Йўғон ичак полипларига кўпроқ терапевтик таъсир, ошқозон полипларига камроқ таъсир этади, ошқозоннинг кислотали муҳити даволанишга тўсқинлик қилади. Йўғон ичакнинг полипози билан одатда микроклизмалар қўлланилади. Тўғри ичак полиплари учун 6-7 томчи қончўп шарбати га 60 мл сув қўшилади ва ётишдан олдин клизма қилинади.
Қончўп дамламаси: 5 г (1 ош қошиқ) хом ашё сирланган идишга солинади, 200 мл иссиқ қайнатилган сув қуйилади, қопқоқ билан ёпилади ва сув ҳаммомида 15 дақиқа давомида қайнатилади, хона ҳароратида 45 дақиқа совутилади, фильтрланади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Тайёрланган дамлама салқин жойда 2 кундан ортиқ сақланмайди. Сийдик ҳайдовчи, сафро ҳайдовчи, ич юмшатувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида овқатдан олдин 1/3-1/2 стакандан кунига 2-3 марта овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. Қончўп ўтининг қайнатмаси: 5 г хом ашёга 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 10 дақиқа қайнатиб олинади кейин 20 дақиқа тиндирилади ҳамда сизиб олинади. Овқатдан олдин 1-2 ош қошиқни кунига 3 марта ичилади.Тиш милкларини яллиғланиши ва қон кетишида: бир неча янги қончўп баргларини чайналади, кунига бир неча марта оғизда 5-10 дақиқа ушлаб турилади ва бир ҳафта давом эттирилади, ажойиб натижа беради. Кўз касалликларини даволаш учун Ибн Сино қончўп шарбатини асал билан 1:1 нисбатда асалга ўхшаб кетгунча, кўпиклари чиқиши тугамагунга қадар паст оловда қайнатишни тавсия қилган. Ушбу аралашма кўзларнинг трахома, кўзга оқ тушган касалликларида ишлатилган.
Қўнчўп саратонга қарши таъсирига эга, инфаркт ва инсультдан кейин чандиқларни йўқ қилади, 1 стакан қайноқ сув учун 1 ош қошиқ ўсимлик термосда 20 дақиқа дамланади. Овқатдан олдин кунига 2 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади. Метастазаларда: қичитқи ўт ва календула билан аралаштирилган қончўп дамламаси метастазаларнинг кўпайишини олдини олади. Ўсимликларни тенг қисмларда олинади, майдаланади, аралаштирилади ва 1 ош қошиқ тўпламга 1 стакан қайноқ сув солинади ва термосда дамланади. Эрталаб оч қоринга 0,5 стакандан ичилади. Кечқурун кечки овқатдан олдин стаканнинг иккинчи ярми ичилади. Тери саратони касаллиги учун: қуруқ эзилган қончўпдан – 1г, вазелин-4г, сабзи шарбати-1г солиб малҳам тайёрланади ва оғриқли жойларни ёғланади, ёки 300 г янги илдизга 500 мл ароқ солиб, маҳкам ёпилади ва 7 кун тиндирилади ва оғриқли жойларга компресслар қилинади. Терининг сил касаллиги, тери сили, сўгаллар, қадоқ, темиратки, экзема учун юқоридаги рецептдан фойдаланилади.
Бошқа хусусиятлари
Бўёқдор, техник, ветеринария тиббиётида қўлланилади.
Манба
1. Государственная Фармакопея СССР. Одиннадцатое издание. Выпуск 1 (1987), выпуск 2 (1990).
2. Государственный Реестр лекарственных средств. Москва 2004.
3. Лекарственные растения государственной фармакопеи. Фармакогнозия. (Под ред. И.А. Самылиной, В.А. Северцева). – М., «АМНИ», 1999.
4. Машковский М.Д. «Лекарственные средства». В 2 т. – М., ООО «Издательство Новая Волна», 2000.
5. П.С. Чиков. «Лекарственные растения» М.: Медицина, 2002.
6. Соколов С.Я., Замотаев И.П. Справочник по лекарственным растениям (фитотерапия). – М.: VITA, 1993 7.https://liktravy.ua/ru/useful/encyclopedia-of-herbs/chystotilu-trava 8.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/chistotel_bol’shoj.html
Эслатма
Маданийлаштирилган, бегона ўт. Юқори токсиклик туфайли фойдаланишда эҳтиёт бўлишни талаб қилади.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган

