Achillea filipendulina Lam.

Achillea filipendulina Lam.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Achillea filipendulina Lam.

Ўзбекча номи Тобулғибаргли бўймодарон, дастарбош
Русча номи Тысячелистник таволговый

Кимёвий таркиби

Дастарбош ўсимлигининг кимёвий таркибида эфир мойи, тритерпеноидлар, кумаринлар, сесквитерпеноидлар, флавоноидлар ва каротиноидлар топилган. Эфир мойининг асосий таркибий қисмлари линалоол (17,3%), 1,8-цинеол (14,6%), n-цимол (9,4%) моддалари бор.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида юрак, ошқозон, холецистит, холангит, ўт йўллари дискинезия, безгак, уйқусизликда, сийдик тошини парчалашда, жигарнинг айрим касалликлари, сийдик йўлларини шамоллашида даволовчи, жароҳатни даволовчи ва оғир ҳайз пайтида қонни тўхтатувчи восита сифатида қўлланилади. Эфир мойи ва сесквитерпеноидлар мажмуаси бактерияларга қарши, замбуруғ касаллигида, қон тўхтатувчи таъсирга эга, шунингдек, хушбўй моддалар сифатида ҳам ишлатилади. Ўсимлик турли мамлакатларда тиббиётда қон тўхтатувчи восита (бурун, бачадон, ўпка, геморроидал ва бошқа қон кетишлар учун), колит, ошқозон-ичак тизимининг турли касалликларида, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон ярасида, сийдик йўлларининг яллиғланиш касалликларида кенг қўлланилади. Ошқозон-ичак касалликларида бириктирувчи восита сифатида, яллиғланишга қарши ва бактерицид хусусиятларга эга.

Рецептлар

1. Ичаклардаги спазмларда ёки мускулларнинг сиқилишида. Тиндирмаси: 2 та ош қошиқ қуритилган гуллар ва баргларни 40% ли 200 мл ароққа солиб, 7 кун давомида салқин жойда сақланади. Доривор тиндирмани кунига 3 маҳал овқатдан олдин 20 томчидан ичилади. 2. Йирингли яра ёки экзема касаллигида ванна тайёрлаш учун дамлама: 1 стакан қуруқ дастарбош баргларига 3 литр қайноқ сув солинади ва 30 дақиқага қолдирилади. Дамламани сизиб олиб, ванна қилинади. Муолажани ётишдан олдин 15 дақиқа давомида ванна қилинади. Сўнгра иссиқ чойшабга ўраб қўйилади. Даволаш курси 2 ҳафта.
3. Қандли диабет ёки вазн йўқотиш учун қайнатма тайёрлаш: 1 ош қошиқ қуритилган баргларни 1 стакан қайноқ сув солинади ва 30 дақиқага тиндирилади, икки қаватли докадан сизиб олинади. Овқатдан кейин кунига уч марта ½ стакан ичилади. 4. Яраларни даволаш учун малҳам тайёрлаш: 2 ош қошиқ баргларини бўтқа ҳосил бўлгунча қайноқ сув солиб қайнатилади, сўнгра 20 грамм вазелин қўшилади. Малҳамни муаммоли жойларга бир қатламда юпқа қилиб суртилади. 5. Ошқозоннинг қаттиқ спазмларида дамлама тайёрлаш: ромашка гуллари ва дастарбош баргларини тенг нисбатда аралаштириб, 1 стакан қайноқ сувга 2 ош қошиқ солинади, сўнгра 20 дақиқага қолдирилади ва сузгич ёки дока ёрдамида сизиб олинади. Дамламани 0,5 стакандан кунига 4 маҳал ичиш керак.
6. Бавосил касаллигида дамлама тайёрлаш: 2 ош қошиқ қуритилган баргларнинг 1 литр қайноқ сув солинади. Чой ўрнига фойдаланилади.
7. Цистит касаллигида қайнатма тайёрлаш: 20 грамм қуритилган ўсимликни олиб устига 200 мл сув қуйилади, оловда 10 дақиқа давомида қайнатилади. Пишириш учун ярим соатга қолдиринг ва пишгандан сўнг сизиб олинади. Тайёрланган қайнатмадан 1 ошиқдан овқатдан кейин кунига 3-4 маҳал қабул қилинади; 8. Оғриқли ҳайзда дамлама тайёрлаш – 1ош қошиқ қуруқ баргларни 1 стакан иссиқ сув солинади, 2 соатга тиндириш учун қўйилади, сўнгра сизиб олинади. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал оч қоринга ичилади;
заҳарланишда – 3 ош қошиқ майдаланган ўт устига 400 мл қайноқ сув солинади, кейин паст оловда 5 дақиқа қайнатилади, 15 дақиқага тиндирилади ва сизилади. Қайнатма овқатдан олдин кунига 3 маҳал 70 мл дан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Эфир мойли ва манзарали ўсимлик. Ветеринария тиббиётида дастарбош антигельминтик восита сифатида ва бузоқларда ошқозон-ичак касалликлари учун ишлатилади. Ўсимликнинг пичан билан аралашмаси ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Манба

1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.https://www.phytomorphology.com/articles/bioecological-features-and-corrective-properties-of-achillea-filipendulina-lam-calendula-officinalis-l-and-hypericum-perforatum-l.pdf 4.https://eda-land.ru/travy/tysyachelistnik/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!