Zea mays L.
Кимёвий таркиби
Маккажўхори попугида аскорбин кислотаси, К витамини, ёғли мой, эфир мойи излари, аччиқ моддалар, сапонинлар, қатронлар, ситостерол, стигмастерол мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Сутаси, попугиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Маккажўхори попуги тиббиётда «маккажўхори сочлари» номи билан ишлатилади. Халқ табобатида улар жигар касалликларида қўлланилади, чунки улар сафро ҳайдовчи ва сийдик ҳайдовчи хусусиятларга эга. Илмий тиббиётда кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, Россияда суюқ экстракт ва маккажўхори попугининг дамламаси холангит, холецистит, гепатит ва ўт тош касаллигида, шунингдек, сафро етарли даражада ажралмаганда қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. Сийдик ҳайдовчи сифатида сийдик тош касаллигида, сийдик таносил йўлларини яллиғланиши ва простатитда маккажўхори попугининг дамламаси ёки қайнатмаси ишлатилади. Маккажўхори донида 49-57% ёғли мой мавжуд. Ёғи совуқ ва иссиқ пресслаш ва экстракция билан пресслаш орқали олинади. Қайта ишланмаган маккажўхори ёғи атеросклероз, семириш, қандли диабетнинг олдини олиш ва даволаш учун ёрдамчи парҳез воситаси сифатида тавсия этилади.
Рецептлар
У халқ табобатида кенг қўлланилади. Агар уни дори сифатида ишлатилса у сил касаллигини даволайди. Қайнатилган маккажўхори ва сиркадан эзиб, кулча шаклида экземага, қўл ва оёқ терисидаги ёриқларга қўлланилади. Агар маккажўхори дони чайнаб, уни кўзга қўйилса, бу кўриш кучини яхшилайди. Ушбу восита ҳашаротлар чақиши билан яхши ёрдам беради. Унинг қайнатилган уни клизма шаклида анал тешигига қўйилса ичак ярасини даволайди. Қайнатилган шаклдаги маккажўхори бошоқлари сариёғ билан ейилса ич қотиши, жигар касалликлари, подагра, нефрит ва юрак-қон томир тизими касалликлари учун ишлатилади. Маккажўхори попуги дамламаси: 300 мл қайноқ сувга 2-3 ош қошиқ попуги солиб, дамланади, илиқ ўралган ҳолда, ёпиқ идишда 30-40 дақиқа сақланади, сизиб олинади. Сурункали холецистит учун овқатдан 10-15 дақиқа олдин 2-3 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичилади. Икки кундан ортиқ бўлмаган салқин жойда сақланади. Маккажўхори попуги дамламаси: 200 мл қайноқ сувга 15 г попуги солиб дамланади, сизилади ва кунига 1 ош қошиқдан 4-5 маҳал ичилади. Маккажўхори попуги асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади; улар, айниқса, кексаликда, иштаҳани камайтириш ва метаболизмни фаоллаштириш воситаси сифатида семиришда тавсия этилади. Маккажўхори попугининг дамламаси: 1 стакан қайноқ сув 1 чой қошиқ езилган попуги солинади, 20 дақиқа давомида дамланади, 2-3 қатламли докадан сизилади. Ўткир гепатит учун 2-3 ош қошиқдан кунига 3-4 марта овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Даволаш курси 6 ой. Маккажўхори сўтаси пишган бўлиши керак. Пишмаган сўтанинг попуглари терапевтик таъсир кўрсатмайди. Қайнатмани қон тўхтатувчи восита сифатида бачадондан қон кетишда ишлатилади. Маккажўхори попуги қайнатмаси: 1 стакан қайноқ сувга 1 ош қошиқ попуг солиб, сув ҳаммомида 5-10 дақиқа давомида қайнатилади, 0,5 соат тиндирилади ва сизиб олинади. 2-3 ош қошиқ асал қўшиб, 1-2 ош қошиқдан овқатдан олдин кунига 3 маҳал юрак касалликлари шишларида ичилади. Маккажўхори попугининг қайнатмаси: 1,5 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ майдаланган хом ашёни солинади, ёпиқ сирланган идишда 30 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатиб олинади, 45 дақиқа туриб, 2-3 қатламли дока орқали сизилади ва ҳажми дастлабки даражага келтирилади. 1-3 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 20 дақиқа олдин буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ шишларда сийдик ҳайдовчи восита сифатида ичилади.Қайнатмани узоқ муддатли ичиш сийдик йўллари ва буйраклардаги тошларнинг (карбонатлар, уратлар ва фосфатлар) эришига ёрдам беради. Маккажўхори попугининг қайнатмаси: 300 мл совуқ сувга 10 г майдаланган маккажўхори попуги солинади, паст оловда 30 дақиқа қайнатиб олинади. Тана вазнини камайтириш учун 1-3 ош қошиқдан ҳар 3-4 соатда ичилади. Маккажўхори попуги, ловия барглари ва арчагул баргларини тенг қисмларга аралаштирилади. 1 литр қайноқ сувга 40 г аралашма солинади ва сув ҳаммомида ёпиқ идишда 15 дақиқа давомида қайнатиб олиниб, 2 қатламли докадан сизилади. Сийдик таносил органлари касалликларида кун давомида қайнатмани 6 дозада ичилади. Шу билан бирга, сийдик пуфаги ва буйраклар учун тузсиз сутли парҳез, илиқ ванналар ва грелка тавсия этилади. Попугининг суюқ экстракти сафро ҳайдовчи сифатида кунига 30-40 томчидан 2-3 марта ичилади. Маккажўхори мойи ўт пуфагининг таранглигини пасайтиради, унинг деворларининг қисқаришини оширади, чиқариш функциясини тартибга солади. Мойини ичгандан кейин 1-1, 5 соат ўтгач, ўт пуфагининг таранглиги пасаяди ва у яна янги сафро билан тўлади. 1 ош қошиқдан кунига 2 марта овқатдан 30-60 дақиқа олдин ичилади. Маккажўхори мойи атеросклерознинг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этилади. Уни 25 г дан овқат пайтида кунига 3 марта ичилади. Мойини ичанда қондаги холестерин миқдори пасаяди, умумий аҳволи, кайфият ва уйқу яхшиланади. Маккажўхори мойи куйиш, лаблар ва терининг ёриқлари, шунингдек, аллергик йўталда локал равишда қўлланилади. Иссиқ металл билан майдаланган маккажўхори доналари шарбати темиратки, экземани даволашда ишлатилади. Асал билан қовурилган маккажўхори доналари диарея учун ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Озуқабоп, мойли, ем-хашак, техник ўсимлик.
Манба
1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.https://cyberleninka.ru/article/n/lechebnye-svoystva-kukuruzy 3.https://lektrava.ru/encyclopedia/kukuruza/ 4.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/kukuruza.html
Эслатма
Кенг маданийлаштирилган.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган

