Xylosalsola richteri (Moq.) Akhani & Roalson

Xylosalsola richteri (Moq.) Akhani & Roalson

Умумий маълумот

ОиласиAmaranthaceae
Илмий номи

Xylosalsola richteri (Moq.) Akhani & Roalson

Ўзбекча номи Черкез
Русча номи Солянка Рихтера

Кимёвий таркиби

Алкалоидлардан сальсолидин и сальсолин учрайди. Ўсимликнинг яшил қисмларида уларнинг миқдори 0,3% ни ташкил этади.

Ишлатиладиган қисми

Гуллари, меваси

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ушбу ўсимликдан тайёрланган препаратлар гипотензив, седатив, тинчлантирувчи, қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмни даволаш хусусиятига эга. Сальсолин ва сальсолидин гипертоник ва мия томирларнинг спазмларини дволаш учун ишлатилади. Сальсолин тинчлантирувчи хусусиятга эга. Сальсолидин ҳам шундай хусусиятга эга, лекин сальсолиндан 3 марта кучсиз. Сальсолин ва сальсолидинни юракдаги гипертония, бош оғриғи, бош айланиши ва юракдаги бошқа ноқулайликларни даволашда 1:5 нисбатда 70% спиртли настойкаси тайёрлаб ишлатилади.

Рецептлар

Қайнатма рецепти: 20 грамм хом-ашёсини 200 мл сув солиб 5 дақиқа қайнатилади. 1 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади. Спиртли тиндирма: 1 ош қошиқ майдаланган меваларига 10 мл. спирт солинади, 10 кун давомида тиндирилади. Кунига 60 томчидан 3 маҳал ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Чўл ва ярим чўл ҳудудларида кўкаламзорлаштириш учун қумларни мустаҳкамлашда кенг қўлланилади, мўрт ёғочлари ёқилғи сифатида ишлатилади. Ўсимликдан қимматбаҳо ем-хашак олиш мумкин. Мевалардан дори ва препаратлар олинади, янги барглари матоларни бўяш учун ишлатилади, яшил куртакларидан совун тайёрлашда ишлатилади.

Манба

1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.http://dendrology.ru/forest/item/f00/s01/e0001545/index.shtml 3.https://planta-medica.uz/salsola-richteri-moq-kar-ex-litv-solyanka-rihtera/

Эслатма

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: қон айланишининг бузилиши, буйрак ва жигар касалликларида ишлатилмайди

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!