Xanthium strumarium L.

Xanthium strumarium L.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Xanthium strumarium L.

Ўзбекча номи Қуй тикан, Ғўза тикан
Русча номи Дурнишник обыкновенной

Кимёвий таркиби

Қўйтикан кимёвий таркиби яхши ўрганилмаган. Баргларнинг таркибида нисбатан катта миқдордаги йод, алкалоид ва аскорбин кислотаси мавжуд (тахминан 32 мг%). Уруғларда ёғли мой, қатрон, ксантострумарин гликозиди ва йод мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик халқ табобатида қалқонсимон без касалликларини даволашда ишлатилади. Препарат антисептик, замбуруғга қарши, шамоллашга қарши, кам даражада оғриқ қолдирувчи, терлатувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга. Диарея, дизентерия ва сийдик пуфагининг яллиғланиш жараёнларида барглар, гуллар ва меваларидан тайёрланган (баъзан илдизлар) қайнатмаси ичилади. 1 стакан ошиқ майдаланган қўйтикан ўтига 1 стакан қайноқ сув солиб, 10 дақиқа қайнатилади. Кунига 4-6 марта 1/4 стакан ичилади. Қўйтикан дамламаси жизиллатувчи таъмга эга, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Қўйтикан баргини шарбати астма, томоқ спазмларида ва бавосилда касалликларида ишлатилади. Скрофулёз, тери саратони, лишай, экзема, ҳуснбузарлар, тошмалар, эшак еми ва терининг замбуруғ касалликларида ўсимликнинг қайнатмаси ёки янги сиқилган шарбати ташқи восита сифатида ишлатилади.
Хитой халқ табобати шамоллаш, қалқонсимон без кассалликларида, сурункали пиелонефритни даволашда ўсимлик препаратларидан фойдаланади. Қўйтикан янги мевалари ва уруғлари майдаланади ва экзема, қичиш билан кечадиган дерматоз, ҳашаротлар чақиши, лишай ва қичима касалликларида терига суртилади. Ўсимликнинг қуритилган меваларини малҳами терининг замбуруғ касалликларида ишлатилади.

Рецептлар

Қўйтикан ташқи томондан, тери касалликлари учун: уруғлари кукун қилиб майдаланади, вазелин билан 1/1 нисбатда аралаштирилади. Тананинг зарарланган жойлари кунига 2-3 марта суртилади. Ҳиқилдоқ саратони ва томоқ сил касаллигида уруғларининг буғидан даволаниш: 1/2 стакан уруғни бўш тунука чойнакка солинади, оловга қўйилади ва жумрагидан бўғ чиқиши билан ундан 3-5 дақиқа давомида нафас олинади. Уруғининг буғидан нафас олиб даволаниш курси 4 ой муддатгача тўлиқ шифо топгунига қадар давом эттирилади. Диарея, дизентерия, сийдик пуфаги касалликлари, хавфли ўсмалар учун: 1 ош қошиқ майдаланган уруғига 1 стакан сув солинади, 10 дақиқа давомида паста ҳароратда пиширилади, 1 соатга дамланади, сузгичдан ўтказилади. Кунига 3 марта 1/3 стакандан ичилади. Ошқозон, ўпка, тери саратони учун: 1 чой қошиқ майдаланган хом ашёга 1 стакан қайноқ сув солинади, ёпиқ идишда 30 дақиқа давомида илиқ жойда туради, сузгичдан ўтказилади. Овқатдан сўнг кунига 1 стакандан илиқ ҳолда 3 марта ичилади. Чипқон, қичима дерматозлар, экзема, қўтирда малҳам: 2 ош қошиқ ўти ва мевалари устига эритилган ҳайвон ёғидан 1 стакан солинади, доимий аралаштириб, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, 2 соат давомида тиндирилади ва сизиб олинади. Зарарланган жойларга кунига 2-3 марта мой сурилади. Малҳам музлатгичда сақланади. Экзема, лишай, замбуруғдан зарарланиш, дерматозлар учун ҳўлланмалар: 3-4 ош қошиқ ўт устига 0,5 литр қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, 30 дақиқа давомида тиндирилади ва сизиб олинади. Қайнатмада кичик дока намланади ва 30-50 дақиқага кунига 1-3 марта жароҳат юзасига қўлланилади. Бод (ревматизм) касаллигида: 1 ош қошиқ ўт устига 1 қайноқ сув солинади, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади ёки фақат 1 соат давомида тиндирилади, сузгичдан ўтказилади. Кунига 1 ош қошиқдан 4-5 марта ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Ҳомиладорлик, индивидуал кўтара олмаслик, ич қотиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси. Ўсимлик заҳарли ҳисобланади ва ичга қабул қилганда эҳтиётликни талаб қилади.

Манба

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н. Головкин, Р.Н. Руденская, И.А. Трофимова, А.И. Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966.– Т. 2. – Вып. 2. – C. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!