Vinca major L.

Vinca major L.

Умумий маълумот

ОиласиApocynaceae
Илмий номи

Vinca major L.

Ўзбекча номи Бўригул
Русча номи Барвинок большой

Кимёвий таркиби

Бўригул ўсимлиги инсоннинг турли органларига фойдали таъсир кўрсатадиган 20 дан ортиқ органик ва минерал бирикмаларни ўз ичига олади: алкалоидлар (шу жумладан винкаминорин, резерпин ва изовинкамин); флавоноидлар;
каротин; органик кислоталар (чумоли, қаҳрабо, аскорбин кислоталари – С витамини);
минерал бирикмалари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ҳамма қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Бўригул ўсимлиги қуйидаги касалликларни даволашда қўлланилади: артериал гипертензия, невротик ҳолат, аритмия, вегетатив-қон томир муаммолари. Бундан ташқари, қон томирларининг спазмларини йўқотади, бачадон фаолиятини ва диурезни оширади. Халқ табобатида у қонни тозалаш ва уни тўхтатиш учун махсус восита сифатида ишлатилади. Тиндирмалар ва қайнатмалар: ревматизм, цинга, диарея, иситма, тиш оғриғи, сурункали йўталда, бепуштликда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, у сил касаллигини даволаш билан осон курашади, миянинг спазмларини йўқ қилади. Юз нерви невритини ва полиневритни даволашда, юзнинг териси билан боғлиқ муаммолар даволашда самарали таъсир кўрсатади.

Рецептлар

Бўригул ўсимлигидан доривор рецептлар: Баргларнинг қайнатмаси. 1 ош қошиқ баргларини 250 мл сувга солиб, ўртача оловда 20 дақиқа давомида қайнатилади, совутгандан кейин сизиб олинади. Қайнатмани кун давомида тенг қисмларга бўлиб ичилади. Қайнатма гипертензиянинг дастлабки босқичини даволашда ишлатилади. Ўсимлик қайнатмаси. 2 ош қошиқ қуруқ тўғралган бўригул ўтига (куртаклари барглари билан) – 300 мл қайноқ сув солиб чорак соат давомида қайнатилади, кейин 1 соатга тиндирилади. Гипертония, ичак касалликлари (диарея, дизентерия ва бошқалар), шамоллаш ва иситма билан кечадиган бошқа касалликлар учун доривор қайнатмани ичиш тавсия этилади. Препарат кичик гельминтларни ҳайдаш ва қон тўхтатувчи восита сифатида ҳам буюрилади. Кунига 3 маҳал 100 мл дан ичилади. Қайнатма, шунингдек, йирингли яралар ва яраларга компресслар учун, тери тошмаларида ювиш учун ҳам қўлланилади. Шиллиқ қаватнинг яллиғланиши ва қон кетишида оғиз бўшлиғини чайиш учун қайнатма тавсия этилади. Спиртли тиндирма. Ушбу доривор препаратни тайёрлаш учун гуллаш даврида (гуллайдиган новдалари) тўпланган янги ўсиб чиққан ўтлари ишлатилади, улар майдаланади ва устига 45% ли кучли спирт (20 г хом ашё учун – 250 мл спирт). Кейинчалик, аралашмани оловга қўйиб, ярим соат давомида эҳтиётлик билан паст оловда қайнатилади. Препарат жинсий заифликка қарши восита сифатида тавсия этилади. Спиртли тиндирмани ҳафталик даволаниш курси учун кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун овқатдан ярим соат олдин) 8-10 томчидан ичиш тавсия этилади. Тиндирма (лўли рецепти). Бу дамлама жинсий заифликни даволаш учун ишлатилади. Бу дармон учун гули ва янги ўсиб чиққан ўтлардан тайёрланади, ярим литр ароқга 100 г хом-ашё солиб, 1 ҳафтага қуёшга қуйилади ва вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Даволаш усули, бўригул спиртли тиндирмасидан ташқари «темир суви» дан ҳам фойдаланиш тавсия этилади, булоқ сувига қизиб турган темир таёқни тушириш орқали тайёрланади. Бир кунда 20 мл бўригул тиндирмаси билан 0,5 литр сув ичиш тавсия этилади. Малҳам. Болаларда юзидаги аллергик тошмалар учун табиблар 1 ош қошиқ эритилган мойга 9 та бўригул барглари солиниб, кейин уларни қовуришни тавсия қиладилар (пиёзга ўхшатиб қовуриш каби), сўнгра мойни шиша идишга қуйилади ва салқин жойда сақланади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали

Манба

1.https://fermer.blog/bok/cvety-i-rasteniya/cvety/barvinok/15501-lechebnye-svojstva-barvinka.html 2.https://fermilon.ru/tsvety/mnogoletniki/trava-barvinok-lechebnye-svoystva-i-protivopokazaniya-foto-primenenie-v-narodnoy-meditsine.html 3.https://indasad.ru/lekarstvennye-rasteniya/3338-barvinok-lechebnye-svojstva-i-protivopokazaniya 4.https://xn--80aaancz8e4ae.xn--p1ai/barvinok-primenenie-lechebnye-svojstva-i-protivopokazaniya/

Эслатма

Бўригул алкалоидлари заҳарли ҳисобланади, шунинг учун унинг препаратлари билан ўз-ўзини даволаш тавсия этилмайди ва даволаниш даврида қатъий врач назорати остида бўлиш тавсия этилади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!