Valeriana officinalis L.

Valeriana officinalis L.

Умумий маълумот

ОиласиCaprifoliaceae
Илмий номи

Valeriana officinalis L.

Ўзбекча номи Асарун
Русча номи Валериана лекарственная

Кимёвий таркиби

Валериананинг илдизпояси ва илдизларида 2-3,5% гача сариқ ёки оч жигарранг рангдаги эфир мойи, ўзига хос валериан ҳидига эга (мойнинг асосий қисми борнилизовалерианат, изовалериан кислота, борнеол, пинен, терпинеол, сесквитерпенлар), шунингдек, эркин валериан ва валерион кислота, валепотриатлар, тритерпен гликозидлар, танинлар, органик кислоталар (палмитин, стеарин, сирка, чумоли, олма ва бошқа) эркин аминлар бор.

Ишлатиладиган қисми

Илдизпояси

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Доривор хомашё сифатида кеч кузда, кам ҳолларда эрта баҳорда йиғиб олинади, ёввойи ўсадиган илдизлари билан тозаланган, ювилган ва қуритилган илдизпоялар, шунингдек, маданий доривор валериана ўсимлиги ишлатилади. Тинчлантирувчи дори сифатида асабийлашганда, уйқусизлик, юрак неврозлари, қон томирларининг спазмлари, гипертония, мигрен, истерия, ошқозон-ичак йўлларининг спазмлари, буйрак ва жигар касалликларида, бошга қон қуйилишида, айниқса, аёлларда менопаузада қўлланилади. Қалқонсимон без касалликлари, гипертиреоз, нейродерматит касаллигини даволаш учун ишлатилади. Илдизпоялари ва илдизлари тинчлантирувчи ва ошқозон касалликларида фойдаланиладиган йиғма чойлар таркибининг бир қисмидир.

Рецептлар

10 г (1-1, 5 ош қошиқ) қуруқ илдизлари сирли идишга солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади; қопқоқ билан ёпилади ва қайноқ сув ҳаммомида 15 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра 45 дақиқа совутилади, сизиб олинади. Олинган дамламага 200 мл бўлгунича қайнатилган сув қўшилади. Дамлама кунига овқатдан ярим соат олдин 2-3 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади, катта ёшдаги болалар учун – 1 ош қошиқда, ёш болаларга – 1 чой қошиқдан берилади. Дамлама салқин жойда 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади. Валериана доривор ўсимлиги ва арпабодиёндан микстура, марваридгул-валериана томчилари тинчлантирувчи чой таркибига киради. Бошқа препаратларга қараганда янги илдизларидан тайёрланган дамламаси самаралидир. Валериана илдизларининг қайнатмаси: 1-2 чой қошиқ майдаланган қуруқ илдизга, 1 стакан сув қуйиб, 1 дақиқа қайнатиб олинади, 30 дақиқага тиндирилади, ишлатишдан олдин сизиб олинади ва ушбу қайнатма вегетоневроз, уйқусизлик, юрак уриши, қусиш ва бошқа касалликларда овқатдан кейин кунига 1 ош қошиқдан (болалар учун – 1 чой қошиқ) 3-4 маҳал ичилади. Валерианадан тинчлантирувчи дамлама тайёрлаш: илдизларининг 1 қисмини, кулман ўсимлигининг ғуддаларини 1 қисмини, ялпиз барглари ва уч баргли вахта ўсимлигининг 2 қисми олиб аралашмани аралаштириб, 1/2 литр қайноқ сув қуйилади, 30 дақиқага дамланади ҳамда сизиб олинади, тинчлантирувчи сифатида кунига 2 маҳал ярим стакандан ичилади. Валериананинг спиртли настойкаси: илдизи 70% спиртда, 1: 5 нисбатда, 7 кун давомида қоронғи жойда сақланади. 1 ҳафтадан сўнг 20-30 томчидан кунига 3 маҳал овқатдан олдин сув билан суюлтириб ичилади (болаларга уларнинг ёшига қараб томчи сони олинади). Валерианадан ванналар учун қайнатма тайёрлаш: 2-3 ош қошиқ тўғралган илдизларга 2 литр сув қуйилади, 1 дақиқа қайнатиб олиб, 1 соатга тиндирилади. Қайнатма 1/3 қисми илиқ сув билан тўлдирилган ваннага солиниб, кечаси 15 дақиқа давомида терапевтик ванналари қилинади.

Бошқа хусусиятлари

Ўртача нектарбоп

Манба

1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.https://www.mplants.org.ua/view_main_right.php?id=37

Эслатма

Маданийлаштирилган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!