Tussilago farfara L.
Кимёвий таркиби
Оддий оққалдирмоқ ўсимлик баргларида шиллиқ моддалар, сапонинлар, инулин, аччиқ глюкозид туссилягин, танинлар, аскорбин кислотаси, каротеноидлар (5,18% гача), галлик, олма ва вино кислоталар, ситостерин, декстринлар, эфир мойи, флавоноидлар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ер устки ва ер остки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Оддий оққалдирмоқ барглари балғам кўчирувчи ва юмшатувчи восита сифатида ишлатилади. Бронхит, ларингит ва бронхоэктаз учун кўкрак ва терлатувчи касалликларида ичиладиган йиғма чойлар таркибида оддий оққалдирмоқ ўсимлиги ҳам қўшилади. Бундан ташқари, ўпканинг йирингли касалликларида ва гангренаси учун ишлатилади. Ташқи томондан у юмшатувчи, дезинфекцияловчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида компресс шаклида ишлатилади.
Рецептлар
Бронхит учун ўсимлик дамламаси. 1 ош қошиқ оддий оққалдирмоқ ўсимлик баргларига 1 стакан қайноқ сув солинади ва ярим соатга дамланади, сўнгра сизиб олинади. Олинган дамламани кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.
Ўсимлик барглардан тайёрланган дамламаси тери касалликлари, фурункул касалликларида 1 ош қошиқ ўсимлик баргларига 1 стакан қайноқ сув солинади ва 1 соатга тиндириб, сўнгра хом ашёни сизиб олинади. Олинган дамлама кунига бир неча марта оғриқли жойларга суртилади. Балғам кўчирувчи сифатида ишлатиш учун ўсимликнинг баргларидан 1 ош қошиқ олинади ва 1 стакан иссиқ сув билан сув ҳаммомида 10-15 дақиқа қайнатилади. Олинган аралашмани хона ҳароратида 45 дақиқа давомида совутилади, сўнгра хом ашёни сизиб олинади. Дастлабки ҳажмни олиш учун дамламага қайнатилган сув аралаштирилади. Овқатдан олдин ярим стакандан кунига 2-3 маҳал (3/5) дамлама ичилади.
Ўсимлик баргларидан тайёрланган қайнатма ташқи тери касалликларини даволашда самарали қўлланилади. Фурункул, куйиш, томирларнинг яллиғланиши, яраларда компресслар сифатида ишлатилади; чайиш учун – томоқ яллиғланиши чайилади; ичак яллиғланишида – ҳўқналар қилинади.
Ўсимликнинг баргларидан тайёрланган компрессдан белбоғли темираткида фойдаланилади. Уни тайёрлаш учун янги ўсимлик баргларидан эзма тайёрланади ва ярага қўйилади. Компресс кунига 2-3 маҳал 20-30 дақиқа давомида амалга оширилади. Ўсимликнинг баргларидан тайёрланган кукун болаларда диатез касаллигида ишлатилади, уларни яллиғланган жойларга сепади. Оёқлар терлаганда, бу кукун оёқларга сепилади. Ўсимлик баргларидан олинган шарбат ҳашаротлар чақиши учун ишлатилади. Қичишиш ва пуфакчалар каби нохуш оқибатлар тезда йўқолади. Янги териб олинган ўсимлик барглари бош оғриғини даволашда бошга қўйилади.
Бошқа хусусиятлари
Асал-ширали
Манба
1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 4. https://docplayer.com/44912907-Himicheskiy-sostav-rasteniya-farmakologicheskie-svoystva-mat-i-machehi.html 5.https://lektrava.ru/encyclopedia/mat-i-machekha-obyknovennaya/ 6.https://planta-medica.uz/tussilago-farfara-l-mat-i-macheha-obyknovennaya/
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган