Terminalia chebula Retz.
Кимёвий таркиби
Бир қатор гликозидлар ажратилган, шу жумладан тритерпенлар, арджунглюкозид, арджунгенин ва хебулозидлар I ва II , кумарин чебулин ва бошқа фенол бирикмалари, шу жумладан эллаг кислотаси, 2,4-chebulyl-β-D-глюкопиранозлар, чебулиник кислотаси, галлик кислотаси, этилгаллат, пунисалагин, терфлавин А, терчебин, лютеолин ва танин кислотаси мавжуд. Хебул кислотаси етук меваларида учрайди. Лютеин кислотаси пўстлоғида учрайди.
Ишлатиладиган қисми
МевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Улар ёшартирувчи, бириктирувчи, ич юмшатувчи, балғам кўчирувчи, гижжага қарши таъсирга эга. Қора Ҳалилалар овоз тембрини яхшилайди, кўриш қобилятига ижобий таъсир кўрсатади, узоқ умр кўришга ёрдам беради, ақлий фаолиятни яхшилайди. Ўсимликни олимлар томонидан изланишлар натижасида: антиоксидант, антибактериал, ўсмага қарши, нейропротектив, яллиғланишга қарши, диабетга қарши, гепатопротектив, антимутаген, саратон ҳужайраларини ўсишига қарши, нурланишга қарши, кардиопротектив, артрозга қарши, кариесга қарши, яраларни даволовчи хусусиятларга эга эканлиги аниқланди. Ушбу ўсимлик бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Рецептлар
1 гр қора ҳалила 300 мл сув қўшиб 5 дақиқа қайнатилади. Овқатдан олдин кун давомида ичиш тавсия этилади. Ўсимликни сувга ивитилган ҳолда ичилса: балғам, сафро ва қора сафрони даволайди, сийдик ҳайдайди, бош оғриғини даволайди, хотирани яхшилайди, бош оғриғини даволайди, хотирани яхшилайди, бош айланишига фойда беради, шакар қўшилган кукун ёрдам беради, аммо балғам кўчиришда ва бош айланишида ўсимликни кукунини шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади. Юз қийшайган бўлса ўсимликни 1 дона мевасини уруғидан ажратиб олиб чайналади ҳамда касал бўлган жойда ушланади, сўлакни ютилади. Бир марталик қабул учун 10-15 г, қайнатмасидан 35 г ичилади. Агар йўқ бўлса, уларни сариқ ҳалилалар билан алмаштиришингиз мумкин. Ўсимлик данаклари сийдик ҳайдовчи таъсирга эга, сийдикни ушлаб туришга ёрдам беради. Дозаси 4-6 г янчилган данаклари учун. Агар талоқ заиф бўлса, уни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак. Бундай шароитда қора ҳалиланинг данакларини шароб билан ичиш яхшироқдир.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1.Мурдахаев Ю. Восточный базар: лекарства и пряности. – New-York: Slowo-Word, 2001. – 373 c. 2.https://cyberleninka.ru/article/n/kabulskie-mirobalany
Эслатма
Четдан келтирилади, бозорларда сотилади
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган