Tagetes erecta L.

Tagetes erecta L.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Tagetes erecta L.

Ўзбекча номи

Кўрсатилмаган

Русча номи Бархатцы прямостоячие

Кимёвий таркиби

Эфир мойлари -оцитомен (тахминан 50%) бундан ташқари у сабинен, цитраль, апинен, мирцен, лимоноцен ва бошқа учувчи бирикмаларни ўз ичига олади. Ўсимлик таркибида минераллар (Se, Fe, P, Mg, K, Au, Zn); витаминлар (А, Е, С, В9, Р); каротиноидлар; алкалоидлар; флавоноидлар; фитонцидлар; органик кислоталар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Гуллари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида ўсимлик гулларининг сувли инфузиони узоқ вақтдан бери диуретик, терлатувчи ва гижжаларни йўқотишда ишлатилган. Улар диарея ва ошқозон колик касаллигини даволаш учун гулларидан чой сифатида ичиб келинган. Мексикалик ҳиндулар эмизикли оналарда сутини кўпайтиришда, ревматик оғриқларни енгиллаштириш учун настойкаларидан фойдаланганлар. Ҳиндистонда ўсимликнинг янги сиқилган барглари шарбати билан экземани даволашган. Замонавий илм-фан ўсимлик гулларининг шифобахш хусусиятларини тасдиқлайди. Улар жигар ва буйракларни соғлом бўлишига ёрдам беради ва яллиғланиш жараёнларида оғриқни енгиллаштиради. Мариголд ўсимлиги метаболизмни яхшилайди ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Қандли диабетнинг дастлабки босқичида улар ошқозон ости безига ижобий таъсир кўрсатиб, қондаги шакар миқдорини камайтиради. Бу ўсимликнинг гулларида катаракт ривожланиш хавфини камайтирадиган каротеноидлар мавжуд.

Рецептлар

Кўришни яхшилаш учун ўсимликдан тайёрланган чойи: бир чой қошиқ кўк чой, 2 та ўсимлик гуллари, 3 календула гуллари, 2 қичитқи барглари, 1 ёш топинамбур барглари ва 2 ялпиз новдаларини 0,5 литрли чойнакга солинади. Чойнак ичига қайноқ сув қуйиб, сочиқ билан 30 дақиқага дамланади. 1 стакан сув билан суюлтириб кун давомида чой ичилади. Эрталаб чой баргларининг қолган қисми билан кўзни ювиш мумкин. Кўриш кескинлигини тиклаш учун ўсимликшунослар, шунингдек, 1 ой давомида кунига 3 та янги гулларини олишни тавсия этилади. Болалар учун дозаси 1 гулга камаяди. Жигарни яхшилаш учун: 5 та ўсимлик гулидан олиб 1 литр қайноқ сув солинади ва паст оловда 3 дақиқа қайнатиб олиб, сизилади. 250 мл дан эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин ичилади. Даволаш курси 1 ой, бир ҳафта танаффус сўнг курсни такрорланади. Паразитлардан: ўсимлик гулларидан тайёрланган дамламаси гижжаларни тушириш учун ёрдам беради. Бундай дори тайёрлаш учун бир ош қошиқ янги ўсимлик гулларини олиб 300 мл қайноқ сув қуйилади. Шундан сўнг, аралашмани тўлиқ совиб кетгунча қопқоқ остида қолдирилади ва сузгандан сўнг, овқатдан олдин кунига 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилади. Даволашнинг давомийлиги 2 ҳафта. Қандли диабет ва ошқозон ости бези касалликлари учун: қандли диабет касаллигини даволаш учун қуюқ рангли гулларига (50 дона) ароқ (500 мл) билан солиб аралаштирилади ва қоронғи жойда бир ҳафта сақланади. Овқатдан олдин кунига3 маҳал 1 чой қошиқдан ичиш тавсия этилади. Ошқозон ости бези касалликларида ўсимлик настойкасини қабул қилиш тана ҳолатини яхшилаши, яллиғланиш ва шишишни енгиллаштириши, шунингдек, ферментлар ишлаб чиқаришни нормаллаштириши мумкин. Бурун оқиши ва гайморитда: ингаляция нафас олишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Чойнакка 5 та ғунча солиб, устига қайноқ сув қуйилади, шунда чойнак жумрагининг пастки тагига етиб боради. Чойнакни сочиқ билан ўраб, уни 5 дақиқага қолдирилади. Найчадан ҳавони оғиз билан нафас олинади, бурун билан нафас чиқарилади. Бурун эркин нафас олишни бошлаганда, бурун орқали нафас олиб ва оғиз орқали нафас чиқарилади. Неврозлар учун: ўсимлик дамламаси билан тайёрланган ванналарни қабул қилиш асаб тизимини тинчлантиради, стрессли вазиятларда ёрдам беради, ташвишларни енгиллаштиради, ақлий мувозанатни тиклайди. Невроз, депрессия, ишончсизлик ва саросималикни даволаш учун тавсия этилади. Қон томирлари деворларини мустаҳкамлаш учун: 2 ош қошиқ ўсимлик гул косалари ва 1 чой қошиқ тобулғи (лабазник вязолистный) гуллардан олиб 2 стакан қайноқ сув солинади. Ёпиқ идишда 20 дақиқа дамланади. Препаратни овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1 стакандан ичиш тавсия этилади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали, озуқабоп, бўёқдор ўсимлик. Косметологияда ҳам фойдаланилади.

Манба

1.https://kubnews.ru/interesy/2020/10/08/barkhattsy-volshebnyy-tsvetok-kotoryy-lechit-pechen-i-ukreplyaet-stenki-sosudov/ 2.https://mirogorodov.ru/lechebnye-svojstva-barhattsev.html

Эслатма

Маданийлаштирилган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!