Syzygium aromaticum (L.) Merr. & L.M.Perry

Syzygium aromaticum (L.) Merr. & L.M.Perry

Умумий маълумот

ОиласиMyrtaceae
Илмий номи

Syzygium aromaticum (L.) Merr. & L.M.Perry

Ўзбекча номи Қалампирмунчоқ
Русча номи Гвоздика

Кимёвий таркиби

Қалампирмунчоқ ғунчаларида муҳим (қалампирмунчоқ) мойи – 20% гача бўлади, шунингдек, гликозидлар, кариофиллен, олеанолин кислотаси, шилимшиқлар, гумулен, ёғсимон моддалар ва танинлар, витаминлар А, В1, В2, РР, С, минераллардан магний, кальций, натрий, фосфор, темир бор. Эфир мойи таркибига эвгенол (70% дан ортиқ), эвгенол ацетати (13% гача), кариофиллен (5-12%) ва унинг оксиди, β-мирцен, а- ва β-пиненлар, иланген, γ-селинен, β-элемен, гептанол, бензил спирти, ванилин ва бошқа компонентлар киради.

Ишлатиладиган қисми

Очилмаган ғунчалари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Қалампирмунчоқ эфир мойи кўпгина ривожланган мамлакатларда фармакопеясига кирган. Маҳаллий қичишишни келтирувчи, оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши малҳам ва бальзамларнинг компонентларидан бири. У стоматологияда, айниқса, вақтинчалик пломбаларнинг таркибий қисми сифатида жуда кенг қўлланилади. У кўпинча ароматерапияда, шунингдек, ҳашаротларни ҳайдаш воситаси сифатида ишлатилади. Аёллар учун фойдалари: туғиш пайтида бу ўсимлик бачадон мушакларига қувват беради. Шунингдек, ҳайз даврини нормаллаштиради, бачадондан қон кетишини тўхтатади, туғиш функциясини яхшилайди.
Қалампирмунчоқ ҳайздан олдинги оғриқли синдромни осонлаштиради: оғриқни ва спазмларни енгиллаштиради, метеоризмни кетказади. Бу менопауза учун самарали, асабийликни йўқотади, уйқуни нормаллаштиради. Эркаклар учун фойдалари: қувват берувчи таъсири эркаклар учун фойдалидир, кучни оширади, либидони кучайтиради, репродуктив функцияни яхшилайди. Бундан ташқари, у простатитда самарали бўлади: қон айланишини тартибга солади, патогенларга салбий таъсир қилади, шиш, яллиғланиш ва оғриқни енгиллаштиради.

Рецептлар

Дамлама: 200 мл қайноқ сув қуйилади 20 дона куртак; идишни маҳкам ёпилади ва бир кечада қолдирилади, эрталаб дока орқали сизиб олинади овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Кечқурун яна гулларга қайноқ сув қуйилади. Олинган дамлама эртаси куни ичилади. Ароқ настойкаси: Рецепт 1. 100 мл ароқ 5 чой қошиқ майдаланган қалампирмунчоқ солинади. Аралашмани бироз қиздириб, бир соатга тиндирилади. 0,5 чой қошиқ дамламадан ичилади. Рецепт 2. Тайёрлаш учун 1 апельсин, ярим лимон, озгина долчин, 5 қалампирмунчоқлар ва 300 мл ароқ керак бўлади. Лимон ва апельсинни пўстидан тозаланади ва майда тўғралади. Барчаси аралаштирилади ва қайнатиб олинади. Препаратни бир неча соат давомида дамлаш учун қолдирилади. Ишлатишдан олдин дамламани сизиб олиш керак. 1 ош қошиқдан ичилади. Доривор қайнатма: 30-35 дона қалампирмунчоқлар устига қайноқ сув қуйилади, қайнай чиққандан сўнг яна 2 дақиқа қайнатилади. Идишни ўраб қўйилади. 12 соатдан кейин қайнатма тайёр бўлади. Маҳсулот ичга ва ташқи фойдаланиш учун ишлатилади. Мойи: зираворлардан доривор маҳсулотларни тайёрлаш вариантларидан бири бу доривор мойни тайёрлашдир. Бунинг учун 1 ош қошиқ кунжут ёғига 5-6 дона қалампирмунчоқ солиб, бир неча дақиқа қайнатиш керак. Ёғни илиқ шаклда ишлатиш тавсия этилади. Доривор чой: ичимлик тайёрлаш учун 500 мл қайноқ сувга 3 дона қалампирмунчоқ, майдаланган занжабил, 2 та лимон бўлаги, ярим таёқча долчин, 1 чой қошиқ қора чой, 30 мл янги сиқилган апельсин шарбати қўшилади. Яраларни даволаш учун: лат ейишлар, шилинишлар ва кесишлардан тайёрланган компресслар самарали қўлланилади. Компресс тайёрлаш учун: 2 ош қошиқ майдаланмаган зираворлар 0,5 литр қайноқ сувга солиб, 2 кун давомида тиндирилади. Сизиб олинмасдан қўлланилади. Паркинсон касаллиги: олдини олиш ва даволаш учун қуйидаги восита самарали қўлланилади: қалампирмунчоқнинг 1 қисми, селдерей уруғининг 6 қисми, мускат ёнғоғининг 1,5 қисми, рутанинг 2 қисми, тошёрарнинг илдизининг (Pimpinella saxifraga) 0,5 қисмдан олинади. Барча ингредиентларни кукунга майдаланади. 1 чой қошиқдан нонуштадан олдин ва кейин ичилади. Атеросклероз: даволаш учун махсус шифобахш аралаш ишлатилади: 1 ош қошиқ долчин, қалампирмунчоқ, мушк илдизи, қора зира уруғи. Асал қўшилади ва бирхҳил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Кечаси 0,5 чой қошиқдан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, эфир мойли, хушбўйлантирувчи, парфюмерия. Ҳашаротларни ҳайдаш учун қўлланилади.

Манба

1.Мурдахаев Ю. Восточный базар: лекарства и пряности. – New-York: Slowo-Word, 2001. – 373 c. 2.Похлёбкин В. В. Всё о пряностях. — М.: Пищевая промышленность, 1974. – С. 39-42. 3.http://proklumbu.com/otkrutui-grunt/mnogoletniki/gvozdika/prjanost-lechit.html

Эслатма

Импорт қилинади, бозорларда сотилади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!