Styphnolobium japonicum (L.) Schott
Кимёвий таркиби
Мева, гуллар, софора пўстлоғида энг муҳим модда – рутин мавжуд. Бундан ташқари, ўсимлик меваларида флавоноидлар (софорабиозид, софоракозид, кемпферол, софорафлавозид, генистеин), гликозидлар, углеводлар, (рутиноза, софороза) топилган. Уруғлар стизоламин алкалоидига бой. Уруғ мойида линол, олеин ва линоленин кислоталар мавжуд. Флавоноидлардан биохонин А, иризолидон, софорол кабилар ёғочлигида ҳам топилган. Баргларда углевод бўлган рутиноза, шунингдек, N-метилцитизин, цитизин, матрин каби алкалоидлар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Гуллари, мевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Япон софораси меваларидан тайёрланган препаратлар яраларни даволовчи хусусиятларга эга бўлиб, тўқималарнинг янгиланишини тезлаштиради. Япон софораси куртакларидан олинган рутин капиллярларнинг мўртлиги ва ўтказувчанлигини пасайтиради, организмнинг аскорбин кислотасини (С витамини) сингдириш қобилиятини оширади. Япон софораси меваларидан тайёрланган препаратлар яралар, куйишлар, трофик яралар учун ишлатилади. Улар, айниқса, йирингли яллиғланиш жараёнлари учун тавсия этилади.
Рецептлар
Настойка: 10 г майдаланган япон софораси меваларига 90 г ароқ солинади ва аралашмани 10 кун давомида илиқ жойда сафланади ва вақти-вақти билан силкитилади, тайёр настойкани овқатдан олдин кунига 30 томчидан кунига 3 маҳал истеъмол қилинади. Настойкани куртаклардан ҳам тайёрланади: 20 г гулга 100 г 70% спирт солинади ва 7 кун давомида қоронғи жойда сақланди, шундан сўнг кунига 20-40 томчидан 3 марта ичиш мумкин ( ғунчаларидан кукун тайёрланади ва кунига 3-4 марта 0,2-0,5 г дан ичилади). Ташқи томонга ишлатиш учун настойка тайёрлаш: (1:10 суюлтириш билан) янги ва даволанмайдиган яралар, чандиқлар, куйишлар, хўппозлар, флегмона, кўкракни уч қисми ёрилиши, соч тўкилиши учун ишлатилади. Яралар, куйишлар, трофик яралар учун настойка тайёрлаш: 1 чой қошиқ пишган меваларига 5 чой қошиқ 56% спирт қуйилади ва настойка тайёрланади; 10 кун салқин жойда сақланади, сизиб олинади. Кучсиз қайнатмаси аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиши (спринцовка билан), соч тўкилиши (5 г хомашё 95 г қайноқ сувда дамланади, 10 дақиқага қолдирилади) учун ишлатилади. Япон софораси меваларининг ароқдаги настойкаси янги ва узоқ муддатли даволанмайдиган яралар билан, шунингдек, куйиш натижасида пайдо бўлган чандиқлар билан ишлатилади. Шунингдек, настойкаси фурункул, флегмона, сут безлари учларининг ёрилганлигида, соч тўкилиши учун ишлатилади. Бу ҳолда у 1:10 нисбатда суюлтирилган ҳолда ишлатилади. Суюлтирилган қайнатма аёл жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларида ювиш учун ишлатилади. Софоранинг ароқдаги настойкаси гипертензия учун, иштаҳа ва уйқуни яхшилаш учун, шунингдек, дизентерия, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ички қон кетиш, ўпка сил касаллиги (дастлабки босқичда) ва парапроктит (кўричак атрофидаги тўқиманинг яллиғланиши) учун ичиш тавсия этилади. Соч тўкилганда япон софора меваларининг қайнатмаси: ярим стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ софора қўшилади, 10 дақиқа дамланади ва кейин сизиб олинади. Япон софорасининг сувли дамламаси: 2 ош қошиқ хом ашёга (гуллар ёки мевалар) бир стакан қайноқ сув билан қуйилади, совутишдан олдин 30 дақиқа давомида дамланиб, сизиб олинади. Иккинчи усул – хом ашёни сув ҳаммомида 10 дақиқа давомида қайнатилади, совитилади ва сизиб олинади. Дамлама 3 маҳал қабул қилинади. Япон софорасининг сувли дамламаси ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, сил касаллиги, капиллярларни мустаҳкамлаш ва қон кетишининг олдини олиш, инсультнинг олдини олиш учун тавсия этилади. Дамламадан томоқ ва оғиз стоматитида чайиш учун ишлатилади. Сувли дамламасининг таъсири спиртли настойкасига ўхшайди, аммо терапевтик таъсири секинроқ ва юмшоқроқ бўлиб, танада аста-секин тўпланади. Япон софораси билан даволаниш 1,5-2 ой давом этади ва курслари орасида икки ҳафталик танаффус қилиш тавсия этилади. Софора меваси мойи гайморит, ринит, куйиш ва яраларни даволаш учун ишлатилади. Софора мевалари ҳовончада эзилиб, устига қайноқ сув қуйилади ва 1 соат давомида тиндирилади. Аралашмага ўсимлик мойи 1: 3 нисбатда қуйилади ва 3 ҳафта давомида қуёшда сақланади. Шундан сўнг, мой бинт ёки дока орқали сизиб олинади. Софоранинг қуритилган куртаклари кукуни мой билан бир хил ҳолларда ишлатилади. Дозаси: кунига 3 марта чой қошиқ ёки пичоқ учида кукун ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Асал-ширали, манзарали ўсимлик
Манба
1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.http://www.cnshb.ru/AKDiL/0054/base/RS/000130.SHTM 3.https://good-tips.pro/index.php/medicinal-plants/sophora-japonica-health-4.benefits3.https://www.yeclinic.ru/pharmacy/herbals/sofora-yaponskaya-stifnolobiy-yaponskiy
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган