Spinacia oleracea L.

Spinacia oleracea L.

Умумий маълумот

ОиласиAmaranthaceae
Илмий номи

Spinacia oleracea L.

Ўзбекча номи Исмалоқ
Русча номи Шпинат огородный

Кимёвий таркиби

Таркибида темир, кальций, магний моддаси, А, С, Е витаминлари бор. Янги исмалоқ баргларида антиоксидантларга бой. Бу фолий кислота ҳамда В9 витаминига бой маҳсулотлардан бири ҳисобланади.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Анемия касаллигини даволашда ва касалликдан кейинги даволаниш, яъни тикланиш даврида тавсия этилади. Исмалоқ енгил яллиғланишга қарши, шамолашга қарши ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эга, шишларни кетказишда самарали. Шунингдек, исмалоқда анчагина йод мавжуд бўлиб, йод миқдори етарли бўлмаган ҳудудлар аҳолиси учун фойдалидир. Исмалоқни рационга киритиш организмда йод микроэлементининг етишмаслигини тўлдириши мумкин.
Юқори толали таркиби ичак моторикасини оширишга, ич қотиши билан курашишга ва вазн йўқотиш пайтида метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Исмалоқ таркибидаги толалари ичакларни шиширади ва тўйинганлик туйғусини келтириб чиқаради.

Рецептлар

Ичак моторикасининг сустлиги ва метеоризм касалликларида исмалоқ баргларининг қайнатма шакли қўлланилади (10,0 : 200,0). Янги исмалоқ баргларининг дамламаси (200 мл қайноқ сув учун 10 г) – кунига 4 марта ¼ стакан исмалоқ барглари турли касалликларни даволаш учун ишлатилади: анемия, ич қотиши ёки томоқ оғриғида – дамлама: 1 ош қошиқ олинади. Бир қошиқ майда тўғралган барглар, 200 мл қайноқ сув қуйиб, 1 соат қайнатиб олиниб, сизилади. Овқатдан олдин 50 мл спирт билан исмалоқ аралашмасидан тайёрланган дамлама қўлланилади; тутқаноқ касаллигида – овқатга янги исмалоқ баргларини қўшиш керак, лекин аввал уларни бодом мойида қайнатиб, кейин сариёғ билан аралаштириш керак; куйишлар, тери касалликларида ҳамда экзема учун барглар ташқи томондан қўлланилади. Улар юмшатилгунча зайтун мойида қайнатиш ва оғриқли жойларга суртиш керак; геморрой учун – 100 мл исмалоқ шарбати ва 100 грамм бодом мойи олинади, яхшилаб аралаштирилади ва кун давомида кичик дозаларда ичилади; сил ёки ўсма касалликларида 10 грамм ўсимлик баргларини олиш керак, 100 мл қайноқ сув қуйиб, 2 соат давомида пишириш учун қолдирилади. Дамламани кунига 3 маҳал 50 мл дан ичилади. Операциядан кейинги даврда ёки жиддий касалликлардан кейин қувватни тиклаш учун 50 мл янги исмалоқ шарбати ва 200 мл қуруқ қизил вино аралаштирилади ва 1 ҳафта давоида кунига 1 стакандан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, бўёқбоп

Манба

1. Орлова.Ж.И.Всё об овощах. – Москва: Агропромиздат, 1986. – С. 191. 2.https://eda-land.ru/travy/shpinat/ 3.https://www.minclinic.ru/drugs/lekarstvennie_svoystva_pishevih_rasteniy/shpinat.html 4.https://www.kp.ru/putevoditel/eda/ovoshhi/shpinat/

Эслатма

Сабзавот таркибида оксалат кислотаси кўп бўлганлиги сабабли уни подагра ва ревматизм, ўткир ошқозон яраси билан оғриган одамларга истеъмол қилиш тақиқланади. Озиқ-овқат таркибидаги оксалат кислотасининг кўпайиши уролитиаз ва холелитиаз, циститнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!