Silybum marianum (L.) Gaertn.

Silybum marianum (L.) Gaertn.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Silybum marianum (L.) Gaertn.

Ўзбекча номи Қушқўнмас
Русча номи Расторопша пятнистая

Кимёвий таркиби

Силимарин (2,7%). Силимарин учта изомер – силибин, силидианин ва силихристин аралашмаси ҳисобланади. Бундан ташқари, қушқўнмас меваларида 30% дан ортиқ ёғли ва 0,1% гача эфир мойлари, биоген аминлар (тирамин, гистамин), қатронлар, макроэлементлар (калий – 9,2 мг/г, кальций – 16,6 мг/г, магний – 4,2 мг/г, темир – 0,08 мг/г), микроэлементлар (бор-22,4 мкг/г, ёд – 0,09 мкг/ г, марганец – 0,1 мкг/ г, мис – 1,16 мкг/ г, селен – 22,9 мкг/ г, хром – 0,15 мкг/ г, рух – 0,71 мкг/ г ва ҳоказо.), B, A, D, E, F, K. витаминлари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Етук қуритилган мевалар, уруғлар, мой ва илдизлар

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Қушқўнмас ўсимлигидан тайёрланган препаратлари жигарни детоксификация қилиш функциясини яхшилайди, жигар тўқималарининг янгиланишини рағбатлантиради, сафро секрециясини оширади, ёғ ҳазм бўлишини яхшилайди, диуретик, яллиғланишга қарши, яраларни даволаш, ярага қарши, капиллярларни мустаҳкамлаш ва антиоксидант хусусиятларга эга. Ўсимлик уруғидан олинган мойи яраларни даволовчи, куйишга қарши, гепатопротектив хусусиятларга эга ва биологик фаоллиги бўйича чакаданда ёғидан кам эмас. Ўсимлик уруғлари ўткир ва сурункали гепатит, цирроз ва токсик-метаболик жигар яллиғланишида (алкоголли, медикаментоз, кимёвий, овқатдан), ҳомиладор аёлларнинг токсикози, холецистит, ўт йўлларининг яллиғланиши ва ўт қопи тош касалликларини даволаш учун ишлатилади. Талоқ, қалқонсимон без, қон, тузлар йиғилганда, варикоз томирлари, юқори қон шакар (қанд касали), атеросклероз, шиш, истисқо (водянка), семириш, радикулит, бўғимларда оғриқ, геморрой, аллергик касалликларни даволаш учун ишлатилади. Эзилган уруғларини истеъмол қилиш ошқозон-ичак трактининг секретор ва мотор функцияларини кучайтиради, ёғлар ва ёғда эрийдиган витаминларнинг тўлиқ сўрилишини таъминлайди, ич қотишини йўқотади, ошқозон шиллиқ қавати ва йўғон ичакнинг яллиғланишига қарши даволайди. Ўсимликнинг уруғлари кимёвий ва радиация терапияси учун профилактика воситаси сифатида, шунингдек спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш натижасида интоксикацияни бартараф этишда фойдаланилади. Илдизларнинг дамламаси диуретик сифатида, диарея, радикулит ва тутқаноқда фойдаланилади. Ўсимлик баргларидан олинган шарбатини ич қотиши, йўғон ичак ва ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши, бўғимлардаги оғриқларда ичиш тавсия этилади. Уруғларнинг дамламаси ва настойкаси варикоз томирларини даволашда ичилади. Ўсимлик уруғлар ва кукуннинг қайнатмаси ҳамда хўл баргларидан тайёрлаган малҳам ташқи томондан очиқ синиқлар, яралар, куйишлар, йирингли яралар, йўргак тошмаларини даволашда ишлатилади. Ўсимлик мойи витилиго, псориаз, соч тўкилишида, ҳуснбузарни йўқотишда, экзема, гиперкератоз, нейродерматит касалликларни даволашда ишлатилади. Қушқўнмасининг илдизларидан тайёрланган қайнатмаси тиш оғриғи, стоматит, гингивит, фарингит касаллигида чайиш учун ишлатилади.

Рецептлар

Уруғлари қурилитиб, майдаланади (қаҳва майдалагичда). Овқатдан ярим соат олдин кунига уч маҳал бир чой қошиқ кукуни олинади. Кукунни чайнаш ва кейин уни сув билан ичиш тавсия этилади. Даволаш курси 1 ой. 10 кунлик танаффусдан сўнг даволаш курси яна такрорланади. Агар керак бўлса, препаратни 2-3 ой давомида бир марта қабул қилиш мумкин. Бир ёки икки марта қабул қилиш курси жигарни тиклаш ва тозалаш, хусусан, спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилганда профилактика чораси сифатида тавсия этилади.
30 гр кукунли майдаланган уруғларни ярим литр сувда паст оловда унинг миқдори икки баравар камайгунча қайнатиб олинади, 10 дақиқа тиндрилади, икки ёки уч қатламли докада сизиб олинади. Ҳар соатда бир ош қошиқ ёки овқатдан бир соат ўтгач, кунига 3 марта 1 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади. Даволаш курси 1-2 ой.
Ўсимликнинг майдаланган уруғларидан 50 гр ва 500 мл ароқ олинади, вақти-вақти билан аралаштирилиб 2 ҳафта давомида тиндириб қўйилади. Кунига 20-25 томчидан 4-5 марта овқатдан ярим соат олдин 50-100 мл сув билан ичиш тавсия этилади.
Илдизларнинг қайнатмасини қуйидагича тайёрланади: 1 стакан қайноқ сувга 1 ош қошиқ хомашё солинади ва ёпиқ сирланган идишда 30 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатилади, иссиқ ҳолида докада сизиб олинади ва қайнатилган сув қўшиб, дастлабки ҳажмига келтирилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
1 чой қошиқ ўсимлик уруғи (ёки ўтлар) 250 мл қайноқ сув қуйиб, 10-20 дақиқага дамланади ва сизиб олинади. Дамламани иссиқ ҳолида эрталаб оч қоринга, овқатдан ярим соат олдин, тушликдан ярим соат олдин ва кечқурун, ётишдан олдин, кичик қултумларда, 1 стакандан ичилади. Дамлама чой, албатта, қуруқ кукунга қараганда ёқимли бўлади, агар асал билан ичилса, у янада ёқимли ва фойдали бўлади.
Барглардан шарбатни сиқиб олинади. Уни 1 литр шарбат учун 50 мл 70% ли этил спирти миқдорида консервант тайёрланади ва совутгичда сақланади. Эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ ичиш тавсия этилади. Жигар, ошқозон-ичак касалликлари, атеросклероз касалликларини даволаш учун бир ой давомида овқатдан ярим соат олдин кунига 2 маҳал 1 чой қошиқдан ичиш тавсия этилади.
Ҳар қандай ўсимлик ёғининг 0,5 литрида 5 чой қошиқ ўсимлик уруғини қўшиб ва бу аралашмани сув ҳаммомида 10 дақиқа давомида қайнатиб олинади, шу вақт ичида ўсимлик уруғидан олинган ёғ эритмага ўтади. Аралашмани элакдан ўтказилади ва музлатгичда сақланади. Ташқи яраларга, куйишлар, йирингли яралар, тери касалликлари учун ишлатилади.
Ўсимлик баргидан тиканларни кесиб олиниб, уни майдалаб, ярага, тирналган ва кесилган терига боғлаб қўйилади. Агар керак бўлса, боғламни 2-3 кундан кейин ўзгартириш мумкин.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 4. https://planta-medica.uz/silybum-marianum-l-gaertn-rastoropsha-pyatnistaya/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!