Sesamum indicum L.

Sesamum indicum L.

Умумий маълумот

ОиласиPedaliaceae
Илмий номи

Sesamum indicum L.

Ўзбекча номи Кунжут
Русча номи Кунжут индийский

Кимёвий таркиби

Ўсимлик уруғларида асосан глицерин эфирлари ва органик кислоталар, тўйинган ва кўп тўйинмаган ёғли кислоталар ва триглицеридлардан ташкил топган жуда кўп ёғли мойи мавжуд. Улар таркибида кучли антиоксидант бўлган сезамин мавжуд бўлиб, у қондаги умумий холестерин миқдорини камайтиради, кўплаб касалликлар, шу жумладан саратон ривожланишининг олдини олади. Ўсимлик уруғларида углеводлар, оқсиллар, А, Е, С витаминлари В гуруҳи витаминлари, аминокислоталар ҳам мавжуд; минераллар: калций, калий, темир, фосфор, магний; лецитин, озуқа толаси, фитин мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Уруғлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик сурункали йўтал, астма, нафас олиш тизимидаги оғриқ, яллиғланишни енгиллаштиради. Томоқ оғриғи ва фарингит касаллигида ҳам ишлатилади. Ўсимлик гижжага қарши ва ич юмшатувчи хусусиятлари билан машҳур, у паразитлар, ич қотиши ва ошқозон-ичак тракти касалликларини даволашда фойдаланилади. Ушбу ўсимлик гастрит ва колит, жигар, ошқозон ости бези ва ўт пуфаги касалликларини даволашда ишлатилади, мойи эса қулоқ яллиғланишида томизилади. Қон ивишини яхшилаш учун анъанавий тиббиёт қуюқ кунжут ёғини олишни маслаҳат берилади. Уйқусизликда бир неча томчи кунжут ёғини пешона ва чаккаларга массаж қилиб суртилади шунда ўсимликдаги фаол моддалар томирларга таъсир қилади, миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Терининг яллиғланиши ва шилинишида кунжут ёғи ташқи томондан ишлатилади, баъзида ўсимликни этдор қисми ва алоэ шарбати қўшилади.

Рецептлар

Тишлар оғриқларида, тиш милки яллиғланганда, кунжут ёғи зарарланган жойларга суртилади: у оғриқ ва шишишни тез ва хавфсиз тарзда енгиллаштиради. Ошқозонда хазм қилиш жараёни бузилганда кунжут уруғи билан даволанади: майдаланган уруғ асал ва оз миқдорда қайнатилган сув билан аралаштирилади, аҳволи яхшиланмагунча кунига бир неча марта 1 ош қошиқдан ичилади. Ярали колит ва гастрит касаллигида кунжут мойи оч қоринга, ич қотишида эса кунига бир неча марта 2 чой қошиқдан ич қотиши доимий бўлса, кўпроқ ичилади. Бундан ташқари, қулоқ яллиғланишида илиқ шаклда 1-2 томчидан томизилади. Умуртқа ва оёқ қўллардаги невралагик оғриқлар учун кунжут уруғлари тавада қўвирилади кейин кукун ҳолатига келтирилади ва 1 ош қошиқдан (доза ошириб юборилмайди) кун давомида оддий сув билан эмас балки озгина занжабил шарбати қўшиб ичиш тасия этилади.Қонни ивувчанлигини яхшилаш учун, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан олдин кунжут мойи ичилади. Бу муолажа тромбоцитларни сонини оширади ҳамда ивувчанлик яхшиланади. Умумий чарчоқликда кунжут уруғи ҳамда мойи тетик бўлишга ёрдам беради. Ичак санчиқлари учун ичиш ва ташқаридан қўллаш тавсия этилади яъни қоринга суртилади. Ташқи восита сифатида кунжут мойи терининг қўзғалишини тинчлантириш ва енгиллаштириш учун ишлатилади. Дерматитда узум шарбати ва алоэ тенг қисмларда аралаштирилади, уларга кунжут мойининг бир қисми қўшилади ва терининг зарарланган жойлари мойланади. Бундан ташқари, мойи ичга кунига 2-3 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Кунжут мойи билан намланган салфеткалар тиббий боғламлар сифатида яраларга қўлланилиши мумкин. Маститда паст оловда қовурилган кунжут уруғлари кукунга майдаланади, ўсимлик мойи билан аралаштирилади ва кўкракнинг яллиғланиш жойларига суртилади. Геморройда кунжут қайнатмаси билан анус ювилади: 2 ош қошиқ уруғларига 0,5 литр қайноқ сув солиб, паст оловда 3-5 дақиқа давомида пиширилади; кейин совигунча илиқ жойда тиндирилади ва фойдаланилади.

Бошқа хусусиятлари

Қандолатчиликда кенг фойдаланилади, косметологияда ҳам ишлатилади. Мой олинади.

Манба

1.https://www.inmoment.ru/beauty/health-body/sesame.html 2.https://tea.ru/blog/article/rekordsmen-po-soderzhaniyu-kaltsiya-vsye-o-polze-kunzhuta-i-o-tom-kuda-ego-dobavlyat/

Эслатма

Маданийлаштирилган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!