Senna alexandrina Mill.
Кимёвий таркиби
Сано барглари, мевалари ва пояларида антрагликозидлар мавжуд. Улар орасида агликон сеннидин А (диреинантрон)га парчаланувчи сеннозид А ва икки молекула глюкоза мавжуд. Ўсимликда, шунингдек, сеннозид В ҳам учрайди: гидролиз пайтида у агликон сеннидин В ва икки молекула глюкозани беради. Органик кислоталар (линол, стеарин, пальмитин ва б.), фитостерин, фитостеролин, алкалоидлар излари, полисахаридлар ҳам ажратилган.
Ишлатиладиган қисми
БарглариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Ўсимликнинг барглари ва экстрактлари узоқ вақтдан бери ич юмшатувчи сифатида, шунингдек жигар ва ўт пуфаги касалликларида ишлатилади.
Рецептлар
Совуқ дамлама қуйидагича тайёрланади: 1 ош қошиқ 0,5 мм гача майдаланган барглар бир стакан сувда бир кечага қолдирилади ва сизиб олинади ич юмшатувчи восита сифатида қабул қилинади. Иссиқ дамлама: барглар эзилади,ва хона ҳароратида 1: 10 нисбатда сув қуйилади, 15 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатилади, камида 45 дақиқа давомида тиндирилади ва сизиб олинади. 1 ош қошиқдан кунига 1-3 маҳал ичилади. Бир нечта таркибий қисмлардан иборат мураккаб тўплам тайёрлаш: Санодан 20 қисм, қизилмия илдизи кукунидан 20 қисм, арпабодиён уруғи кукунидан 10 қисм, тозаланган олтингугуртдан 10 қисм ва шакар кукунидан 40 қисм олиб, аралаштирилади. Кукуни яшил-сариқ рангда бўлади, шивид ҳидли, аччиқ таъмга эга. Катталар учун (айниқса геморрой касаллигида) 1 чой қошиқда кунига 1-2 марта, болалар учун 1/4 чой қошиқда ич юмшатувчи сифатида буюрилади. Қабул қилишдан олдин сув билан аралаштирилади. Геморройга қарши йиғмаси: Таркиби: сано барглари, жумрут пўстлоғи, жумрут мевалари, кашнич уруғлари, ширинмия илдизи 20 г (тахминан 1 ош қошиқ). Йиғмадан бир ош қошиқ олинади ва бир стакан қайноқ сув билан қуйилади, 20 дақиқа давомида дамланади ва сизиб олинади. Ётишдан олдин 0,5-1 стакандан ичилади. Жумрут пўстлоғи ва ширинмия илдизи қайноқ сув билан алоҳида-алоҳида дамланади, сув ҳаммомида 5-10 дақиқа қайнатилади ва умумий дамламага қуйилади. Ич юмшатувчи йиғма таркиби: сано барглари 3 қисм, жумрут пўстлоғи ва меваси 2 қисмдан, арпабодиён меваси ва ширинмия илдизидан 1 қисм солинади. Доимий ич қотишда санонинг мевали аралашмалари самарали ҳисобланади: данаксиз олхўри, анжир ва туршак (ҳар бири 250 г) совуқ қайнатилган сув билан яхшилаб ювилади, қайноқ сув билан қуйилади, майдалагичдан ўтказилади ва майда тўғралган сано барги қўшилади. Олинган аралашмадан 1 ош қошиқ олиниб, 1/2 чашка совуқ қайнатилган сувда эритилади ва 1 чой қошиқдан ётишдан олдин ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Антрагликозидларни ўз ичига олган ич юмшатувчи воситалар ҳомиладорлик ва эмизиш даврида хавфлидир, чунки улар абортга олиб келиши ва она сутига бола учун заҳарли концентрацияларда кириши мумкин.
Манба
1.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 2.http://www.fito.nnov.ru/special/glycozides/antraglycozides/cassia_angustifolia/
Эслатма
Маданийлаштирилган.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган