Salvia aethiopis L.
Кимёвий таркиби
Мармарак ўсимлигида алкалоидлар, танинлар, флавоноидлар мавжуд. Илдизларда дитерпеноид салвипизон, хинонлар топилган. Ер устки қисмида эфир мойи, дитерпеноид фитол, стероидлар бор. Новдалари, барглари, тўпгулларида альфа-пинен, бета-пинен, лимонен, линалоол, борнеол, кариофиллен, камфора ўз ичига олган эфир мойлари мавжуд. Барглари ва гулларидаги эфир мойининг таркиби (гуллаш охирида) 0,06% га етади. Уруғларида таркибига пальмитин, пальмитолеин, стеарин, олеин, линолин ва линоленин кислоталари кирган ёғли мойлари мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Ўсимлик баргларининг дамламаси халқ табобатида терлаш (гипергидроз), ўпка туберкулёзи касаллигида қон тупириш, юрак етишмовчилиги бўлган беморларда даволаш воситаси сифатида ишлатилган.
Рецептлар
Настойкани тайёрлаш: 250 мл ароқ ёки спиртга 1 ош қошиқ ўт солинади. 9 кун давомида қоронғи жойда сақланади. Овқатдан олдин кунига 15-20 томчидан 3 маҳал ичилади. Ўсимлик янги барглари ярани битирувчи шифобахш хусусиятларга эга, фурункуллар, кесилиш жойларига маҳаллий восита сифатида ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1.https://farmkog.ru/sample-page/%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%81%D1%8C-%D0%B7%D0%B4%D1%80%D0%B5%D0%BD%D0%BA%D0%BE-%D0%BC-%D0%BD/herba-salviae-aethiopidis-%D1%82%D1%80%D0%B0%D0%B2%D0%B0-%D1%88%D0%B0%D0%BB%D1%84%D0%B5%D1%8F-%D1%8D%D1%84%D0%B8%D0%BE%D0%BF%D1%81%D0%BA%D0%BE%D0%B3%D0%BE-salviae-aethiopidis-herb/ 2.https://kiberis.ru/?p=4514
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган