Robinia pseudoacacia L.
Кимёвий таркиби
Гуллари таркибида гликозид (робинин, акациин, апигенин, роблениг, ва ҳоказо), эфир мойи, метилантранилат, салицил кислотасининг мураккаб эфирлари ва танинлар топилган. Баргларда – флавоноидлар ва уларнинг гликозидлари (акацетин, акациин, камроқ даражада робинин); ёш пояларнинг пўстлоғида ва қисман ёғочда – робинин, танинлар, ёғли мойлар, фитостерин ва стигмастерин бор. Меваларда ёғли мойнинг таркиби 15% га етади. Барглар ва ёш поялар таркибида А ва С витаминлари мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Гуллари, барглари ва ёш пояларининг пўстлоғиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Гуллар азалдан турли мамлакатларда тиббиётда бириктирувчи, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи,иситма туширувчи ва антиспазмодик восита сифатида ишлатилган, улар ошқозон-ичак тракти, буйрак ва сийдик пуфаги, буйрак ва сийдик пуфаги тошлари, тромбофлебит, радикулит, миозит, остеохондроз, ревматизм, невралгия, шамоллаш ва яраларда қўлланилган., Ёш новдаларнинг пўстлоғи меъда ширасининг юқори кислоталилигида тавсия этилган. Гастрит ва ошқозон яраси касаллиги кучайганда барглар ва ёш пояларнинг спиртли настойкаси, шунингдек, пўстлоғининг иссиқ шаклда қайнатмаси буюрилади.
Рецептлар
Бачадон миомаси ва аёл жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларида: оқ акация гулларидан тайёрланган қайнатма тайёрлаш учун 1 ош қошиқ қуритилган гулга икки стакан сув қуйилади ва қайнатилади. Қайнаб чиққангандан кейин 2 дақиқа давомида паст оловда қолдирилади. Шундан сўнг, сизиб олиб, қайнатишдан олдинги ҳажмга келтириш учун сув қўшилади. Бундай дамламани ҳар куни 2 ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин 2-4 маҳал ичилади. Бепуштлик: бепуштликда оқ акация гулларининг настойкаси ичилади. Бунинг учун 10 г спирт ёки ароқ билан 10 г гулларига (янги) солинади ва 10 кун қоронғи жойда сақланади. Ушбу дамламани кунига 2 марта 20 томчи настойкага бир ош қошиқ сув билан аралаштириб ичиш керак. Ревматизм, миозит, бўғим оғриғи ва радикулитда: Суртиш учун – 2 стакан ароққа 50 г акация гуллари солинади, қоронғи жойда уч ҳафта сақланади ва вақти-вақти билан силкитиб турилади. Аралашма қуйилганда уни сизиб олиб, суюқликдан терига кунига бир неча маротаба суртиш учун фойдаланилади. Йўтал ва шамоллаш учун ёки иситмани пасайтириш воситаси сифатида: Қайнатма – бир ош қошиқ қуритилган барги кукунсимон қилиб майдаланади, 1 стакан қайноқ сув қўшилади ва паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани совутгандан сўнг, сизиб олинади ва кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади. Ўткир ва сурункали цистит: бунинг учун оқ акация гуллари, буғдойиқ ўти илдизи, тирноқгул гулларидан 50 г дан олиб, 200 мл сув билан қўшилади ва 8 мин қайнатилади. Кейин қайнатмани оловдан олиб, 60 дақиқа давомида тиндирилади, сизиб олинади, сўнгра дастлабки ҳажмга келтириш учун қайноқ сув қўшилади. Ушбу дамламани ҳар куни 2 маҳал овқатдан олдин 50 мл дан ичиш керак. Қовуқ, буйрак, сийдик тош касалликларида. Оқ акация гулларининг дамламаси: 200 мл қайноқ сувга 1 чой қошиқ гул солиниб, 20-40 дақиқа дамланади, овқатдан кейин кунига 2-5 маҳал стаканнинг 0,2 миқдорида ичилади. Бачадон қўшимчаларининг яллиғланишида: Оқ акация пўстлоғининг қайнатмаси: 1/2 литр қайноқ сув, 1/2 чой қошиқ майдаланган хом ашёни паст оловда 20 дақиқа қайнатиб олинади ва сизилади, сўнгра ҳажмини асл ҳолига сув қўшиб келтирилади. 2 кун давомида кичик порцияларда ичилади. Организм яхши қабул қилганда кун давомида илиқ шаклда ичиш мумкин. Тромбофлебит, ревматизм, остеохондроз, невралгия, миозит, радикулит, яралар, шамоллашда. Акация гуллари (барглар) настойкаси 70% спирт ёки ароқда (1:2 нисбатда) тайёрланади ва суртиш учун компресслар, лосьонлар шаклида ташқи томондан қўлланилади. Настойкаси шишган веноз тугунларни мукаммал даражада даволайди. Оғриқли жойларга настойка сурилади ва ишқаланади.
Бошқа хусусиятлари
Эфир-мойли, манзарали, ем-хашак, асал-ширали, бўёқбоп ўсимлиги.
Манба
1.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A0%D0%BE%D0%B1%D0%B8%D0%BD%D0%B8%D1%8F_%D0%BB%D0%BE%D0%B6%D0%BD%D0%BE%D0%B0%D0%BA%D0%B0%D1%86%D0%B8%D0%B5%D0%B2%D0%B0%D1%8F 2.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/akaciya_belaya1.html
Эслатма
Маданийлаштирилган. Заҳарли хусусияти бўлганлиги сабабли ичга қабул қилганда келтирилган дозаларда қатъий равишда ичиш тавсия этилади.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган