Ribes nigrum L.
Кимёвий таркиби
Қора смородина резаворларида витаминлар (C витаминлари (400 мг/% гача; бошқа манбаларга кўра, 570 мг% гача, В, Р, провитамин А), органик кислоталар (лимон ва олма), турли шакар (асосан глюкоза ва фруктоза), гликозидлар ва флавоноидлар, пектин, танин, антоцианинлар (цианидин, дельфинидин) ва азотли моддалар бўлади. Резаворларнинг минерал моддалар таркибига (мг/% да): натрий -32, калий – 372, кальций -36, магний – 35, фосфор -33, темир – 1,3 киради.
Ўсимликнинг бошқа қисмларида аскорбин кислотанинг таркиби ҳам жуда юқори: баргларда (резаворлар йиғилгандан кейин) — 470 мг / % гача, куртакларда – 175 мг / % гача, ғунчаларда 450 мг / % гача, гулларда 270 мг /%гача. Қора смородина барглари аскорбин кислотаси, каротин, фитонцидлар, эфир мойларига бой. Қора смородина уруғининг мойи гамма-линоленик кислотага бой манбаидир.
Ишлатиладиган қисми
Барглари, мевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Халқ табобатида баргларнинг қайнатмаси болаларда ширинчани даволайди, янги ва қуруқ резаворлар ошқозон-ичак касалликлари (ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон яраси, кислоталиги паст гастрит ва бошқалар), юрак фаолияти ритмининг бузилишида тавсия этилади. Қуритилган барглар дизентерия қўзғатувчисига қарши фаол бўлиб, антибиотиклар фаоллигини оширадиган ёрдамчи восита сифатида ишлатилиши мумкин. Смородина барглари, шунингдек, малина барглари, брусника ва итбурун мевалари билан витаминли йиғмаларининг бир қисми сифатида ишлатилади. Мевалари мультивитаминли йиғмаларда, қайнатма шаклида ёки янги терилган мевалари гипо- ва витамин етишмаслиги, қон айланиш тизими касалликлари, атеросклероз, шамоллаш ва бошқа юқумли касалликлар учун ишлатилади. Қора смородина цинга касаллини даволаш ва олдини олиш учун ва қон кетиш билан боғлиқ турли касалликларни даволаш чоралари мажмуасида қўлланилади. Қора смородина мойи косметик препаратларнинг таркибий қисмидир, кўпинча Е витамини билан биргаликда ишлатилади. Барглари сариқ бўёқ ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин, мевалари эса кўк ёки бинафша ранг учун манба ҳисобланади.
Рецептлар
Шакар билан қора смородина: 1: 2 нисбатда шакар билан майдаланган смородина витамин етишмаслиги, куч йўқолиши ва шамоллашда фойдалидир. Кунига атиги 3 ош қошиқдан ейиш гипертоник беморларга қон босимини нормал сақлашга ёрдам беради. Бу атеросклерознинг олдини олиш ҳам бўлади. Қора смородина дамламаси: 1 ош қошиқ қуритилган резаворлар устига 250 мл қайноқ сув солинади ва ўраб қўйилади ва 2 соатга қолдирилади. Дамламадан йўтал, томоқнинг хириллаши ва шамоллашда ичилади, яллиғланишга қарши ва терлатувчи сифатида таъсир этади. Бунинг учун кунига 3 маҳал 250 мл дан ичиш керак. Смородина баргларининг дамламаси: бу восита пиелонефрит ва сийдик пуфаги касалликларида сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. 6 қошиқ майдаланган барглардан олиб, устига 1 литр қайноқ сув қуйилади, бир соат давомида дамланади ва сизиб олинади. Препаратни кунига 6 марта бир стакандан ичилади. Камроқ концентрланган дамламаси – 1 стакан сув учун 1 ош қошиқ хом ашё ревматизм ва подаграни даволашда ёрдам беради. Дори воситасини кунига 5 марта 1/2 стакандан ичиш керак. Смородина чойи: 2 ош қошиқ майдаланган қуруқ ёки тўғралган янги смородина баргларини 1 стакан қайноқ сув билан аралаштириб, 10 дақиқага қолдирилади. Чойни кунига 3 мартагача ичиш мумкин. Бу дамлама умумий ҳолатни тиклашга хизмат қилади, уни шамоллаш учун ишлатиш фойдалидир. Лозим бўлса чойга резавор меваларини қўшиш мумкин. Цистит, пиелонефрит, сийдик тош касаллигида баргларнинг дамламаси: 5 ош қошиқ смородина барглари устига (янги узилган ёки қуруқ) бир литр қайноқ сув қуйилади ва термосда 40-60 дақиқа дамланади. Кейин бу дамламани чой ўрнига кунига 5-6 стакандан ичиш мумкин, таъбга кўра шакар ёки асал қўшса бўлади. Дамлама сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга. Сийдик тош касаллиги учун. Организмда сийдик туриб қолганда, сийдик пуфагидаги тошлар, шишларда: янги ёки қуритилган 20 дона смородина мевалари олиниб, уларни термосга солиб, 2-3 стакан қайноқ сув қуйилади, сўнгра 8 соат турилади. Даволаш учун 1 ош қошиқ мева дамламасидан кунига 5-6 марта илиқ шаклда ва овқатланишдан қатъи назар ичиш мумкин. Ушбу дамлама иситма, шамоллашда ҳам ёрдам беради. Қуритилган смородина барглари: терлаш ва диатезда касаллигида ванна тайёрланади. Болалар учун: 7-8 қошиқ майдаланган смородина барги термосга солинади ва 0,5-1 литр қайноқ сув қуйилади, бир неча соатга тиндирилади (бир кечага дамлаш фойдалироқ). Сизиб олингандан сўнг, дамламани илиқ ваннага қуйилади ва болани 15-30 дақиқа давомида ювинтирилади. Агар чақалоқнинг териси жуда қуруқ бўлса, 1 ош қошиқ ўсимлик мойига 5-7 томчи эфир мойи аралаштириб, ванна сувига қўшиш мумкин. Катталар учун: 50 г майдаланган барглар, новдалар ва смородина куртакларини 1 литр сувда бир неча дақиқа қайнатиб олиб, сўнг сизиб, тайёрланган ваннага қуйилади. Смородинадан иситма чиққанда кенг тарқалган восита сифатида нафақат витаминли чой, балки қон таркибини яхшилайдиган ва метаболизмни рағбатлантирадиган манба сифатида ҳам фойдаланилади. У қуйидагича тайёрланади: қуритилган ва майдаланган ежевика ва малина баргларидан уч қисмдан ва қора смородина баргининг тўрт қисми олинади, аралаштирилади, ҳосил бўлган аралашманинг 1 ош қошиғини чойнакка солиб, ярим литр янги қайноқ сув қуйилади. 12-15 дақиқа дамлагандан сўнг, кунига 2-3 марта чой каби ичиш мумкин. Соч учун смородина рецепти: сочни мустаҳкамлаш, қўшимча куч бериш, юмшатиш, ўсишни рағбатлантириш учун ажойиб восита. Соч учун смородина барги билан дамлама тайёрлаш учун 1,5 ош қошиқ майдаланган қуруқ хом ашёни бир стакан янги қайнатилган сув билан дамлаб, бироз турилади. Баргларни термосда дамлаш бундан ҳам яхшироқ самара беради. Кейин олинган дамлама билан тоза сочларни ювилади ва илдизларни массаж қилинади. Шундан кейин сочни чайиш шарт эмас. Озиқлантирувчи смородина соч ниқоби. Дамламасидан ташқари, сочлар учун смородина мева ниқоби ҳам ёрдам беради – у озиқлантиради, мустаҳкамлайди ва тез ўсишга ёрдам беради. Соч ва илдизларга майдаланган резаворлардан озроқ суртилади, массаж қилиб, 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювилади. Юз териси учун озиқлантирувчи смородина тоники (қуруқ юз учун): соч учун ишлатилишидан ташқари, смородина терини намловчи, озиқлантирувчи ва витаминлар билан тўйинган тоник учун асос сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Бунинг учун янги қора смородина шарбатининг 4 қисм, минерал сувнинг 4 қисм ва зайтун мойининг 1 қисм олинади. Суспензияни яхшилаб аралаштирилади ва юзга қўлланилади. Бундай тоникни музлатгичда максимал 4 кун сақлаш мумкин ва ҳар фойдаланишдан олдин яхшилаб силкитилади. Ҳар хил турдаги тери учун ниқоб: смородина косметологияда кенг қўлланилади. Бунинг учун тозаланган юзга лосьон билан 4-5 қатламга ўралган дока қўйилади, уни қора смородина шарбати билан олдиндан намланади. 15-20 дақиқадан сўнг юз ювилади ва қуритилган юзга озиқлантирувчи крем суртилади. Лимфа тугунлари туберкулёзининг дамламаси: 0,5 литр қайноқ сувга 3 ош қошиқ майдаланган смородина барглари солинади ва 2 соат давомида дамланади, кейин сизиб олинади. Уни кунига 4 марта 1/3-1/2 стакандан истеъмол қилиш керак. Даволаш узоқ муддатли бўлиб, вазият яхшиланмагунча бир неча ой давом этади.
Бошқа хусусиятлари
Озиқабоп, эфир мойли. Яхши асал-ширали, манзарали. Бўёқбоп
Манба
1.Губанов И. А. и др. Дикорастущие полезные растения СССР / отв. ред. Т. А. Работнов. – М.: Мысль, 1976. – С. 154-156.- 360 с. – (Справочники-определители географа и путешественника). 2.https://0sade.ru/smorodina/lekarstvennye-svojstva-chernaja-smorodina.html 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A1%D0%BC%D0%BE%D1%80%D0%BE%D0%B4%D0%B8%D0%BD%D0%B0_%D1%87%D1%91%D1%80%D0%BD%D0%B0%D1%8F 4.https://smak.ua/foods/poleznie/66071-chernaya-smorodina-polza-i-narodnie-recepti
Эслатма
Широко культивируется
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Kенг тарқалган