Rhus coriaria L.

Rhus coriaria L.

Умумий маълумот

ОиласиAnacaridaceae
Илмий номи

Rhus coriaria L.

Ўзбекча номи Ошловчи тотум
Русча номи Сумах дубильный

Кимёвий таркиби

Ошловчи тотим ўсимлигининг асосий фаол моддаси танин баргларида ва уруғларида 30% гача бўлади. Полифеноллар, мирицетин, кверцетин-3-О-рамнозид, мирицетин-3-О-глюкозид, мирицит-3-О-глюкозид, мирицетин-3-О-рамногликозид борлиги аниқланган. Ундан ташқари флавоноидлар, эфир мойи, тахминан 112 мг% витамин С, 64,6 мг% гача К витамини борлиги аниқланган. Ошловчи тотим эфир мойи таркибида терпен углеводородлари (α-пинен, β-кариофиллен, кембрен), терпен оксигенатлар ( а-терпинеол, карвакрол, β-кариофиллен 194 этилат), фарнесил ацетон, гексагидрофарнезилацетон, алифатик альдегид моддаларини ўз ичига олади. Al, Са, Cd, Cr, Cu, Fe, K, Мg, Na, Ni, Pb, Zn тузлари меваларида аниқланган. Тотим уруғлари ксантонлар – 2,3-дигидрокси- 7-метил ксантон, 2,3,6-тригидрокси-7-гидроксиметилен ксантон-1-карбоксил кислота, 2-метокси-4-гидрокси-7-метил-3-O-β-D-глюкопиранозил ксантон-1,8-дикарбоксил кислота, 2-гидрокси-7-гидроксиметилен ксантон-1,8- дикарбоксил кислота 3-O-β-D-глюкопиранозил- (2’ → 3’’)-3’’-Oстигмаст-5-ан каби моддаларни сақлайди.

Ишлатиладиган қисми

Барги ва меваси

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ошловчи тотим дамламаси ошқозондаги оғирликни, яъни ҳазмсизликни ҳамда дизентерияни ҳам даволайди. Бундан ташқари, у цистит хуружини енгиллаштиришга ёрдам беради. Барглари халқ табобатида ва халқ ветеринария тиббиётида оғир метал тузлари билан заҳарланишда ва алкалоидлар ярани даволовчи, бириктирувчи, куйишга қарши ва яллиғланишга қарши восита сифатида ишлатилган. Россияда халқ табобатида баргларининг дамламаси сафрони ҳайдайди, ошқозон йўлидаги қон кетишни кенгайишига йўл қўймади ва бошқа сабабларида (этиология) ишлатилади. Ошловчи тотим, айниқса, энтерит (ҳазмсизлик) билан оғриган беморларни даволашда қадрланади. Спиртли тиндирма шунингдек, модда алмашинуви бузилиши туфайли пайдо бўладиган касалликларни ва фалаж касаллигини даволашда ҳам ишлатилади.
Баргларини майдалаб куйганда, чилла яра (экзема)ларда терининг зарарланган жойларига қўйилади. Дамламасидан, шунингдек, оғизни, димоғни чайишда, ларингит, фарингит, стоматит ва бошқа касалликларни даволашда антисептик дори воситаси ҳисобланади.

Рецептлар

Дамлама жуда ўткир бўлиши керакмас. 1 стакан қайнатилган сувга 1/2 чой қошиқ миқдорида солинади ва 10 дақиқа тиндирилади.

Бошқа хусусиятлари

Ошловчи тотимни баргларини қуритиб майдаланган кукунлари, яхши пишмаган тузланган, нордон мевалари ва пўстлоғидан гўштли, балиқли таомлар тайёрлашда аччиқ зиравор сифатида фойдаланилади. Тотимдан тайёрланган зиравор овқатни ҳазм қилишда фойдали хусусиятга эга, шунинг учун Ўрта Осиёда, Узоқ ва Яқин Шарқда ва бошқа давлатларда, ўртача йиллик ҳарорати юқори даражада бўлганлиги сабабли тез – тез учраб турадиган меъда бузилишида ва ичбуруғ касалликларини даволашда жуда оммабоп ҳисобланади. Шунингдек, гўштни маринадлашда асосий фаол моддаси сифатида тотимдан фойдаланиш мумкин. Ландшафт дизайнида ошловчи тотим манзарали ўсимлик бўлганлиги учун декоратив мақсадларда, тошли тупроқли тик ёнбағрларини мустаҳкамлашда ҳамда ўрмон экиш учун ҳам қўлланилади. Тотимнинг эрозияга қарши хусусиятлари кўпинча ландшафт дизайнида қўлланилади. Эзилган меваларининг бой ранги мато ва чарм буюмларни бўяшда ишлатилади.
Тотим барглари тамакига ёқимли ҳид бериш учун қўшилади.

Манба

1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2. Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 3. https://lektrava.ru/encyclopedia/sumakh-dubilnyy/ 4.https://planta-medica.uz/rhus-coriaria-l-sumah-dubilnyj/

Эслатма

Ошловчи тотим – заҳарли ўсимлик бўлиб, бир қатор ножўя таъсирга эга, шунинг учун уни жуда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Янги узилган тотим баргларидан фойдаланганда дерматит пайдо бўлиши мумкин, танага реакцияси бериб иситма ва иситма шаклида тананинг ҳарорати кўтарилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек, ёш болаларга тотим ва ундан тайёрланган препаратлардан фойдаланишда албатта олдин шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин қўллаш жоиздир.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!