Pyrus communis L.

Pyrus communis L.

Умумий маълумот

ОиласиRosaceae
Илмий номи

Pyrus communis L.

Ўзбекча номи Нок
Русча номи Груша

Кимёвий таркиби

Нок таркибида бир қатор универсал биологик бирикмалар мавжуд: оқсил 0,4%, углеводлар – 10,7%, шундан шакар – тахминан 9%. Шакар миқдори турли хил навларда фарқ қилади, аммо нокда ҳам аксарият данаклилар каби нисбатан паст миқдорда бўлган глюкоза ва сахарозага (0,9 дан 3% гача) қараганда фруктозанинг устунлиги (6 дан 9% гача) хосдир. Mинерал моддалардан калий (155 мг%), шунингдек, темир (2,3 мг%), йод (20 мг%) мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Барглари, ёш новдалари, мевалари, уруғлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Оддий нок мевалари сийдик ҳайдовчи, безгакка қарши, яллиғланишга қарши, антибактериал, иситма туширувчи ва бириктирувчи хусусиятларга эга. Қуритилган нок меваларининг желе ва компотлари қон томирларини мустаҳкамлайди, ортиқча туз, сув, токсик моддалар, оғир металларни танадан чиқариб ташлайди ва овқат ҳазм қилиш тизимини тозалайди. Нок мевалари склерознинг олдини олувчи энг яхши воситадир. Нок уруғлари гижжага қарши таъсирга эга. Тажрибада хинин акарицид фаоллигини намойиш этган. Нок мевалари қувватловчи таъсирга эга, улар стресс ҳолатида юрак ва марказий асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Рецептлар

Сийдик чиқариш тизими ва буйраклар касалликлари учун барглар: дамламани тайёрлаш учун 20 г қуритилган баргларни устига 300 мл қайноқ сув солинади. 20 дақиқа дамланади. Ушбу дамламадан кун давомида тенг қисмларга бўлиб бир неча марта ичилади. Тошларни чиқариб ташлаш учун нок барглари: 20 г қуритилган барглар ва 300 мл қайноқ сувдан қайнатма тайёрланади. Иссиқ баргларни сув ҳаммомига ёки паст оловга қўйилади ва тахминан беш дақиқа қайнатиб олинади. Яна бир соатга қолдирилади, қайнатмани қопқоқ билан ёпилади, сизиб олинади ва овқатдан ярим соат олдин кун давомида ичилади. Нок баргларига тенг нисбатда ёввойи олма дарахтининг баргларини қўшиш мумкин. Қайнатма тошларни юмшоқ тарзда эритади ва уларни чиқариб ташлайди.
Ёш новдаларнинг қайнатмаси ҳам сийдик ҳайдовчи таъсирга эга. Экземада нок барглари: экзема ёки дерматит учун примочка сифатида ёввойи нок барглари дамламасидан фойдаланилади. Дамламани тайёрлаш учун бир ҳовуч қуритилган баргларни бир литр қайноқ сув билан қайнатилади ва 30 дақиқа тиндирилади. Уни фильтрланади ва салфеткани намланалаб, кунига бир неча марта зарарланган жойларга қўлланилади. Бундай примочкалар, айниқса, қуруқ экземада ёрдам беради. Замбуруғ касалликлари ва дерматитни нок барглари билан даволаш. Нокнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у табиий антибиотикдир. Нокнинг ёш барглари, янги ёки қуритилган, қайнатилади – бир стакан баргга 0,5 литр қайноқ сув қуйиб, 2-3 дақиқа давомида паст оловда дамланади, совутилгач оғриқли жойларга примочкалар қўйилади. Шарбатга ҳўлланган примочкалар кўкрак бези саратонида ишлатилади. Баргларнинг қайнатмаси замбуруғ касалликлари ва дерматит учун примочка шаклида қўлланилади. Майдаланган баргларидан кукуни: қуруқ нок баргларини майдалаб, оёқларини ортиқча терлашида сепилади. Нок баргларидан простатит учун чой:
Ёввойи нокнинг қуруқ баргларига қайнатилган сув қуйилади. Беш соатга қолдирилади. Олинган ичимлик ҳар куни оддий чой сифатида ичилади. 500 г қуритилган мевалар учун 3 литр сув (25°) солинади. Аралашмани салқин жойда тахминан 10 соат сақланади. Кейин дамламани қайнатиш керак. Сўнгра уни совутиб, кунига уч марта ичилади. Нокнинг косметикада фойдали хусусиятлари: ўсимликнинг мевалари ва барглари косметикада ишлатилади. Барглар ва меваларининг қайнатмаси косметикада бириктирувчи, яллиғланишга қарши, бактерицид восита сифатида ишлатилади. Баргларининг, гулларининг қайнатмаси юзнинг ёғли себореяси ва себореяли дерматит (терининг ёғ безларини касаллиги) учун қувват берувчи, яллиғланишга қарши восита сифатида ишлатилиши мумкин.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, техник, манзарали, асал-ширали.

Манба

1.Lee H., 2007. Acaricidal effects of quinone and congeners and color alteration of Dermatophagoides spp. With quinone // J. Microbiol. Biotechnol. Vol. 17, N 8. P. 1394-1398. 2.https://agro365.ru/polza-grushi.html 3.https://banketof.ru/articles/listya-grushi-poleznye-svoystva-i-protivopokazaniya-primenenie-kak-sobirat-fermentirovat-i-zavarivat-grushevyy-chay.html 4.https://econet.ru/articles/62921-primenenie-grushi-v-narodnoy-meditsine 5.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%93%D1%80%D1%83%D1%88%D0%B0

Эслатма

Кенг маданийлаштирилган.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!