Pyrola rotundifolia L.
Кимёвий таркиби
Ўсимлик барглари таркибида флавоноид (комиферол, кверцетин, авикулярин, кемпферол), арбутин, гидрохинон, метиларбутин, эфир мойи, шилимшиқлар, танинлар, сапонинлар, гиперозид, гомоарбутин, химафилин, авикулирин, амирин, урсон аччиқ моддаси, эриколин, органик кислотлар (галл, хинин, аскорбин), қатрон, андромедоксин, микроэлементлар (рух, мис, магний, барий ва б.), хинонлар (химафилин, ренифолин) мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Ноёб кимёвий таркиби ва фойдали хусусиятлари туфайли ўсимликни халқ табобатида қайнатма ва дамламалари кенг қўлланилади. Ўсимлик барглари сийдик ва сафро ҳайдовчи, бириктирувчи, оғриқ қолдирувчи, қон тўхтатувчи ва яраларни битирувчи таъсирга эга. Ўсимликнинг қайнатмалари овқат ҳазм қилиш тизими касалликларида (холецистит, дисбактериоз, жигар яллиғланиши, ўт-тош касаллиги, тиришиш синдроми, ич кетиши, асцит), суяк туберкулёзи, ажратувчи тизимининг патологияларида (цистит, сурункали буйрак касаллиги), терининг шикастланиши (йирингли яралар, чипқон, ширинча касаллиги), қандли диабетнинг дастлабки босқичларида, келиб чиқиши турли бўлган шишлар, бронхит, блефарит, эпилепсия, ошқозон ярасида даволаш ва профилактик мақсадларда қўлланилади.
Рецептлар
Ўсимликнинг қуритилган ер устки қисмидан сийдик қопининг сурункали касаллигида йирингли сийдик чиққанда, простата безининг яллиғланиши, истисқо, буйракларнинг сурункали касаллиги, қандли диабет, иситманинг юқори бўлишида иссиқ дамлама тайёрланади. 1-2 чой қошиқ ўтига бир стакан қайнок сув солиб, дамлаб қўйилади. Янги баргларининг эзилмаси қийин битувчи яраларни даволашда ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1. Грушанка — Pyrola L. // Флора СССР. В 30 т. / Начато при руководстве и под главной редакцией акад. В. Л. Комарова; Ред. тома Б. К. Шишкин и Е. Г. Бобров. — М.—Л.: Изд-во АН СССР, 1952. — Т. XVIII. — С. 10—11. — 802 с.
2. Сафонов Н. Н. Лекарственные растения: иллюстрированный атлас. — 2013. — 312 с.
3. Сафонов Н. Н. Полный атлас лекарственных растений. — М.: Эксмо, 2011. — 311 с.
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган