Prunus persica (L.) Batsch
Кимёвий таркиби
Унинг таркибида шакар (15%), клетчатка (0,9%), оқсиллар (0,9% гача), ранг берувчи моддалар, органик кислоталар (вино, олма, лимон, хлороген, хинин), микроэлементлари (кальций, калий, магний, кремний, натрий, олтингугурт, фосфор, алюминий, хлор, фтор ва ҳ.). Шафтоли таркибида жуда кўп витаминлар мавжуд: В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6, В15), А, Е ва C витаминлари. Ўсимлик меваларининг эфир мойи сирка, чўмоли, каприл ва валериан кислоталарининг линалолик эфирларидан иборат.
Ишлатиладиган қисми
Гуллари, барглари, мевалари, пўстлоғиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Замонавий илмий тиббиётда шафтоли мевалари камқонлик, юрак касалликлари билан оғриган беморларнинг парҳез овқатланиши учун сийдик ҳайдовчи, адаптоген восита сифатида буюрилади. Шафтолида фенол бирикмалар, флавоноидлар мавжудлиги сабабли антиоксидант хусусиятларга эга, айниқса меваларнинг пўсти. Шафтоли дарахтининг пўстлоғи простата безининг хавфсиз гиперплазиясининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Рецептлар
Агар шакар ёки янтоқнинг уни қўшилган тиндирилган шафтоли шарбатидан 150 мл ичилса нажас орқали танадаги сафро ва куйган моддаларни чиқариб ташлайди. Мевалари нам табиатли инсонлар ва асабга зарар етказади, ошқозонда тезда ёмонлашади, узоқ вақтли иситмага олиб келади. Бу вақтда шафтоли билан асал ёки занжабил мураббоси ишлатиш керак. Шафтоли аччиқ навлари ёмон ҳазм қилинади ва мустаҳкамлайди. Киндик атрофига шафтоли баргларидан доривор боғлам қўйилади. Бу барча ичак гижжаларини чиқариб ташлайди. Агар 50 гр гуллари ва барглари шарбати шакар билан ичилса барча гижжаларни, ҳатто қорамол солитерини ҳам ўлдиради. Маҳаллий қўлланилганда барглари шарбати бурундан ёқимсиз ҳидни, теридан оҳак ҳидини олиб ташлайди. Шафтоли баргларининг шарбати қулоққа томизилганда қулоқ қуртини ўлдиради. Агар ҳомиладор аёл 0,5 г гул истеъмол қилса, унинг ҳомиласи тушади. Шафтоли тукли пўсти 3 даражали совуқ ва нам бўлади: ейилганда бола тушишига, ичакларнинг ярасига олиб келади. Агар у карам шарбатига солинса ва қўлланилса, у сўгалларни тўкиб юборади. Уруғ ининг мойи мигрен, совуқ ва иссиқ қулоқ оғриғига ёрдам беради, ичга ичилганда геморройни даволайди. Шафтоли данаклари оловда ёқилади ва мағзи майдаланади, диатезда ташқи томондан қўлланилади.
Замонавий халқ табобатида шафтоли барглари ва гулларидан тайёрланган қайнатма қандли диабетни даволашда ва гижжага қарши восита сифатида ишлатилади. Баргининг эзилмаси абсцесс, куйиш, қуруқ ва ҳўл экзема, нейродерматитни даволашда ташқи томондан қўлланилади. Шафтоли баргларининг қайнатмаси ва янги шарбати бош оғриғи, ревматизмни даволашда ҳам қўлланилади. Барглардан тайёрланган қайнатма ванналар шаклида экзема учун ишлатилади. Шафтоли гуллари ич юмшатувчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Мева шарбати, меваларнинг ўзи сийдик тош касаллиги, гипертония, чанқовни қондириш учун, қусишга қарши восита сифатида, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун буюрилади. Шафтоли уруғининг мойи мигрен, қулоқ оғриғини даволашда ишлатилади. Данакларининг кули кукун шаклида калликни даволашда ишлатилади. Қовурилган шафтоли данаклари сувда майдаланади ва терининг қичишида ташқи томондан қўлланилади. Хитой ва Тибет халқ табобатида шафтоли баргларидан тайёрланган қайнатма иситмали безгакка қарши, шамоллашга қарши восита сифатида ишлатилади. Уруғининг мойи конъюнктивитни даволашда ишлатилади. Сийдик тош касаллигини даволашда қуйидаги воситалар қўлланилади: 24 г дан шафтоли, қовун, турп уруғи олинади, 16 г асал ва 20 г шакар қўшилади. Ушбу таркибни 1 ош қошиқдан оч қоринга истеъмол қилинади. Ҳинд халқ табобатида шафтоли барглари диарея ва дизентерияни даволашда ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Меваларида шакарнинг юқори миқдори борлиги туфайли қандли диабет касаллигида тавсия этилмайди. Шафтоли уруғи мойи худди олхўри ва ўрик уруғи мойи каби доривор моддаларнинг эритувчиси сифатида ишлатилади.
Манба
1.https://cyberleninka.ru/article/n/lechebnye-svoystva-persikov 2.https://lektrava.ru/encyclopedia/persik-obyknovennyy/ 3.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/persik_obyknovennyj.html
Эслатма
Кенг маданийлаштирилган.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган