Prunus cerasus L.

Prunus cerasus L.

Умумий маълумот

ОиласиRosaceae
Илмий номи

Prunus cerasus L.

Ўзбекча номи Олча
Русча номи Вишня обыкновенная

Кимёвий таркиби

Оддий олча меваларида макроэлементлар (калий, кальций, фосфор, магний), микроэлементлари (мис, темир), шунингдек, пектин моддалари, танинлар, ферментлар, антоцианлар, шакар (глюкоза, фруктоза), А, C витаминлари мавжуд., В2, РР, Р, фолий кислотаси, кумарин бор.

Ишлатиладиган қисми

Мевалари, мева бандлари, пўстлоғи

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Олча ва олча шарбатининг юрак ва қон томирларига таъсири маълум. РР витамини, аскорбин кислотаси билан биргаликда қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг ўтказувчанлигини оширади. Меваси таркибидаги кумаринлар қон ивиш жараёнини тартибга солишда, қон қуйқалари пайдо бўлишининг олдини олишда ва қонни суюлтиришда иштирок этади.

Рецептлар

Олча шарбати юқори ҳароратда чанқовни мукаммал даражада қондиради. Олча марказий асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади, унинг қайнатмаси анъанавий равишда руҳий касалликлар ва эпилепсия учун ишлатилган. Склерозда халқ табиблари ёзда кун давомида бир килограмм янги олча истеъмол қилишни маслаҳат беришади, уларни 7-8 стакан сут билан ичиш лозим. Сутли олча мевалари ёки сутли олча шарбати артритга, шунингдек бронхит, бронхиал астма, юқори нафас йўлларининг катарига (балғам кўчирувчи сифатида) ёрдам беради. Олча, шунингдек, паст кислоталиликда ошқозон секрециясини стимулятори (меъда ширасининг секрециясини кучайтириш учун), шунингдек, холецистит учун енгил сафро ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Данакларини бўлиб, уруғларни олиб ташлаш керак, майдалаб, жуда яхшилаб эзиш керак. Олинган эзилма подаградан таъсирланган жойларга қўлланилади. Янги эзилган олча барглари ажойиб қон тўхтатувчи воситадир. Бурундан қон кетганда баргларини майдалаб, тампон шаклида ўраб, бурунга қўйиш керак. Кесиклар ва яраларда олча баргларидан тайёрланган қайнатмасига ботириб қўйилган примочкалар ёрдам беради. Баргларининг сутдаги қайнатмаси сариқ касаллиги, анемия, ички қон кетиш учун ажойиб воситадир. Уни тайёрлаш учун 1 чой қошиқ қуруқ майдаланган баргларни устига бир стакан сут қуйиб, бир қайнаб чиққунча оловда ушланади, лекин қайнатилмайди. Тиндирилади, сизиб олинади, кунига 1 ош қошиқдан 3 марта қайнатмадан ичилади. Баргларида қон ивишини камайтирадиган фаол бирикмалар – кумаринлар ва оксикумаринлар мавжудлиги сабабли қон томирларида қон қуйқалари пайдо бўлишининг олди олинади, шунинг учун баргларининг қайнатмаси юракнинг ишемияси касаллигини комплекс даволашда, тромбофлебит ва флеботромбоз, миокард инфаркти ва инсультдан кейин даврларда қўлланилади. Олча мева бандлари кучли сийдик ҳайдовчи таъсирга эга, шунинг учун уларнинг қайнатмаси гипертонияда ичилади. Уни тайёрлаш учун 2 чой қошиқ мева бандлари олиниб, устига, 1 стакан сув қуйилади ва қайнатилади. Дамланади ва 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичилади. Худди шу қайнатма дизентерияда ёрдам беради. Мева бандларининг қайнатмаси бачадондан қон кетишида ҳам ёрдам беради. У қуйидагича тайёрланади: 1 чой қошиқ қуруқ майдаланган мева бандаларига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва секин оловда 10-15 дақиқа давомида қайнатилади. Кейин совутилади ва дока орқали фильтрланади. Овқатдан ярим соат олдин 3 ош қошиқдан кунига 4 марта ичилади. Олча пўстлоғи: олча дарахти пўстлоғининг қайнатмаси неврозлар, ревматизм, тиришишларга мойилликда ёрдам беради. 1 ош қошиқ майдаланган пўстлоғига 1 стакан совуқ сув қуйилади, қайнатилади, сўнгра оловдан олиб, 5-10 дақиқа давомида дамланади, фильтрланади. Кунига 1-2 стакандан ичилади. Олча шамоллашда, турли яллиғланиш касалликларида ёрдам берадиган бир қатор доривор препаратларга киритилган. Мана баъзи рецептлар. Шамоллашда: доривор ромашка ва олча баргларини тенг миқдорда олинади, аралаштирилади. Йиғманинг 1 ош қошиғи устига 1,5 стакан қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа давомида паст оловда ёпиқ идишда қайнатилади. Қалин сочиқ билан ёпиниб, буғ устида 7-10 дақиқа давомида нафас олинади. Анемия ва диарея учун: кийикўтидан 8 қисм, календуладан 14 қисм, олча баргларидан 4 қисм, рябина баргларидан 1 қисм олиб, яхшилаб аралаштирилади, йиғманинг 1 ош қошиғини устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Ярим соат тиндирилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кун давомида ичилади. Ушбу дамлама билан шамоллашда оғизни чайиш ҳам яхшидир. Буйрак касалликлари учун: дастарбош гулларидан 2 қисм, олча баргларидан 2 қисм, маймунжон баргларидан 1 қисм, қизил беда тўпгулидан 15 дона олинади. Йиғманинг 1 ош қошиғига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ёпилади, 20 дақиқа тиндирилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кун давомида ичилади. Косметикада олча: олча бириктирувчи ва антисептик хусусиятларга эга бўлгани учун у косметик мақсадларда ҳам ишлатилади. Олча шарбати, масалан, ёғли терини парвариш қилиш учун жуда самарали воситадир. У тешикларни торайтиради, ҳуснбузардан ҳалос қилади, терини янгилайди. Юзнинг ёғли териси учун ниқоб: олча мевасини эзилмасидан шарбати сиқиб олинади. Унда дока салфеткани намлаб, 20 дақиқа давомида юз ва бўйинга қўйилади. Кейин юзни илиқ сув билан ювилади.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, асал-ширали, техник, манзарали ўсимлик. Косметологияда қўлланилади.

Манба

1.https://www.kp.ru/putevoditel/eda/yagody/vishnya/ 2.https://8gdp.by/o-poliklinike/informatsiya-dlya-roditelej/poleznye-produkty/575-15-samykh-poleznykh-svojstv-vishni

Эслатма

Кенг маданийлаштирилган.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!