Prunus cerasifera Ehrh.
Кимёвий таркиби
Унинг таркибида лимон ва олма кислоталари, A, B, PP, Е витаминлари мавжуд, бундан ташқари таркибига темир, магний, фосфор, калий киради.
Ишлатиладиган қисми
Гуллари, барглари, мевалариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Фитотерапияда олхўри барглари таркибида фаол моддаларнинг кўплиги ва узоқ муддатли сақлаш имконияти туфайли тез-тез ишлатилади. Барглар ўсимлик аралашмалари – йиғмалари ва ўсимлик чойларига қўшилади, шунингдек, қуйидаги касалликлар учун мустақил равишда дамланади: йўтал, шамоллаш; витамин етишмаслиги, анемия; терлатувчи, тозаловчи сифатида; ошқозон-ичак тракти касалликлари; буйрак ва жигар касалликлари; импотенцияда қўлланилади. Олхўри баргларидан чойни ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, кекса одамлар ва болаларнинг диетасига киритиш тавсия еэилади, чунки олхўри куз-қиш даврида ажойиб витаминли воситадир. Калийнинг юқори миқдори туфайли олхўри юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган одамлар учун жуда фойдали. Бу аритмиянинг олдини олади ва юрак мушакларини кучайтиришга ёрдам беради. Олхўри танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашга ҳам ёрдам беради ва шунинг учун инсонларда юрак ритмининг бузилишини олдини олади. Юқори қон босимини пасайтириши мумкин, бу ажойиб антидепрессант ҳамдир.
Олхўри баргларининг дамламаси инсонга бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Бу марказий асаб тизимининг ишига жуда фойдали таъсир кўрсатади. Стрессда ёрдам беради.Олхўри таркибида минимал миқдордаги шакар бўлганлиги сабабли уни ортиқча вазн ва семиришда қўрқмай истеъмол қилиш мумкин. Олхўри ҳатто диабетга чалинган одамларга ҳам кўрсатилади. Олхўри, шунингдек, ажойиб ич юмшатувчи ва цингага қарши воситадир.
Рецептлар
Жигар касалликлари: 20 г олча олхўри гулларига 200 мл қайноқ сув солинади ва 2 соат дамланади. Сизиб олиниб, кунига 2 марта 100 мл дамламадан ичилади.
Қабзият: қайнатма тайёрлаш учун бир неча қошиқ қуритилган мевалар ёки 150-200 г янгиси олиниб, ярим литр сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатиш керак ва тиндирилади. Қайнатмани овқатдан олдин кунига 3 марта 1 стакандан ичилади. Нажас тўлиқ нормаллашгунча олхўри қайнатмасини ичиш керак. Йўтал ва шамоллашда: 20 г майдаланган илдизларга бир литр сув солинади ва паст оловда 6-8 дақиқа қайнатиб олинади. Совутилиб, сизилгандан сўнг, кунига бир неча марта 100 мл дан қайнатмадан ичилади. Шамоллашда: 2 ош қошиқ гулига икки стакан қайноқ сув солинади ва 1 соат тиндирилади. Дамламани кунига бир неча марта ичилади. 1) умумий: олхўрининг 1 ош қошиқ баргларига 200 мл қайноқ сув солинади. Сув ҳаммоми учун қопқоқли сирланган идишдан фойдаланилади. Олхўри баргларини қайнатиш 15 дақиқадан ошмаслиги керак. Олинган қайнатмани овқатдан олдин кунига уч марта ярим стакандан ичиш керак. 2) Ич юмшатувчи: олхўри мевалари ич қотиши муаммосини таблеткаларга қараганда яхшироқ енгади, ўрганиб қолишликка олиб келмайди, ичакларни юмшоқ тозалайди. 200 г янги мевасига 500 мл қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади. Олинган воситани совутиш ва фильтрлаш керак, овқатдан олдин кунига 3 марта ичилади. 3) жигарни даволаш ва ичакни тозалаш учун восита: 1 ош қошиқ қуритилган олхўри баргларига 200 мл қайноқ сув солинади, тўлиқ совигунча дамланади. Олинган дамлама сизиб олинади, овқатдан олдин кунига 100 мл дан 2 марта ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Озуқабоп, асал-ширали, манзарали, техник ўсимлик.
Манба
1.https://lechattravy.ru/complex/lechattravy-ru-alycha-listya-50g-639 2.https://leplants.ru/fruit-prunus-cerasifera/ 3.https://med-otzyv.ru/travnik/416-a/17-a 4.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%90%D0%BB%D1%8B%D1%87%D0%B0
Эслатма
Кенг маданийлаштирилган.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган