Platanus orientalis L.
Кимёвий таркиби
Чинор танасининг қобиғида тритерпеноидлар (бетулин, бетулин кислотаси 0,7-1,5%, бетулин альдегид, бетулин альдегид ацетат), ситостерин топилган. Баргларида фенолкарбон кислоталари, гидролизацияда: кофе, п-кумарин кислота; флавоноидлар, кемпферол, мирицетин, кверцетин, антоцианлар (цианидин, дельфинидин) топилган. Меваларда энг юқори алифатик углеводород н-гептриаконтан, ситостерин мавжуд; юқори алифатик спиртлар, шунингдек уларнинг ҳосилалари: 16-гидроксигентриаконтан, 16-гидрокситрикосан, н-гентриаконтанол, церилстеарат бор.
Ишлатиладиган қисми
Барглари, пўстлоғи, куртаклари, илдизлариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Илдизларнинг қайнатмаси узоқ вақтдан бери қон тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, Осиё мамлакатларида илон чақишида ишлатилган. Яллиғланишга қарши, вирусларга қарши, оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга, сирка билан чинор пўстлоғининг қайнатмаси дизентерия, диарея, грипп, тиш оғриғи учун самарали восита ҳисобланади. Баргларининг дамламаси баъзи кўз касалликлар (конъюнктивит, блефарит) учун ишлатилади. Чинор пўстлоғини куйдирилгандан сўнг, кулидан витилигони даволаш учун ишлатиладиган малҳам тайёрланади. Чинор ташқи томондан ҳам ишлатилади, барглар ва пўстлоғидан тайёрланган кайнатма куйишлар, яралар, терининг совуқ уришини даволайди. Замонавий илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чинор барглари антиоксидант, яллиғланишга қарши, антибактериал ва ўсмага қарши хусусиятларга эга. Чинор барглари яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Чинор ёғочи экстракти антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Чинор баргларининг экстрактлари диабетга қарши хусусиятларга эга, а-амилаза ва глюкозидаза ферментларни ингибирлайди. Чинор барглари экстрактлари ацетилхолинэстераза ва бутирилхолинэстераза ферментини ингибирлаш хусусиятига кўра у Альцгеймер касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун истиқболли ҳисобланади. Экспериментал тадқиқотлар мевалардан олинган экстрактларнинг ёшартирувчи хусусиятлари мавжудлигини кўрсатди. Эман пўстлоғи ўрнига чинорларнинг пўстлоғидан фойдаланиш мумкин. Чинор баргларининг ўсмага қарши хусусиятлари аниқланди, барглари бактерицид таъсирига эга.
Рецептлар
Чинор баргларини қайнатмасини кўз ўсмалари, совуқ ва юмшоқ ўсмаларини эритиб юборади. Маҳаллий қўлланилганда, чинор барглари тиззалардаги ва бошқа органларнинг ўсмаларини даволайди. Барг эзилмаси бўғим оғриқларга қўлланилганда ёрдам беради. Сирка билан қайнатилган ўсимликнинг пўстлоғи ёки барглари тиш милкларини мустаҳкамлайди. Чинор барглари кукуни маҳаллий қўлланилганда яраларни ва оловдан куйишларини даволайди. Чинор қобиғининг кулини ташқи томондан ишлатиш витилигони тозалайди, даволайди, ярадан ҳидли оқиндини даволайди. Чинор мевалари шароб билан қайнатма тайёрланганда ҳашаротлар заҳарларини йўқотади. Чинор барги ва мевали кукуни ёғ билан аралаштириб куйган жойларга суртилса фойда беради. Барглари ва меваларининг тутуни гўнг қўнғизини йўқотади. Чинор тукларини бурун орқали нафас олиб ҳидланса, улар бурундан қон кетишни тўхтатади. Баргларига ўтирган
чанг ўпка, овоз пайчалари, қулоқ ва кўзларга зарарли ҳисобланади. Замонавий халқ табобатида чинорлар қадимги тиббиётда ҳам қўлланилади. Чинор барглари диареяда, ташқи томондан яралар, экзема, йирингли яраларни даволашда ишлатилади. Чинор барглари жароҳатни даволаш ва кўз касалликларида даволаш воситаси сифатида ишлатилади. Бўғимларнинг ревматоидли артрит касалликларни даволаш учун барглардан примочкалар ишлатилади. Чинор барглари, фитол таркибига кўра, ярага қарши фаолликка эга. Европа мамлакатлари халқ табобатида чинор пўстлоғининг сирка кислотаси қайнатмалари тиш оғриғини йўқотиш ва куйишларни даволаш учун ташқи восита сифатида ишлатилади. Яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли чинор барглари остеоартрит ва подаграда терапевтик восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўсимликнинг барглари ва меваларининг кукуни куйишни даволашда ишлатилади. Онкологик касалликларга қарши курашиш учун қуйидаги препарат тайёрланади: 15 г пўстлоғи, 0,2 литр қайноқ сув билан 2 соатга дамланади Кунига 70-100 мл дан 3 марта истеъмол қилинади.Чинор онкологик касалликларга ёрдам беради илон чақишида антидот сифатида ёки қон тўхтатувчи восита сифатида тавсия этилади: 20 г илдизни 0,2 литр қайноқ сувга солиб, 20 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатилади. Сизиб олингандан сўнг, дастлабки ҳажмгача сув қўшилади. Турли хил хашоротлар чақганда стаканнинг учдан бир қисмини ёки ярмини кунига 2-3 марта ичилади, қон кетишини тўхтатиш учун – кунига 1-2 ош қошиқдан 3-4 марта ичилади. Блефарит, конъюнктивит билан ташқи томондан ювиш ва примочка сифатида дамламаси тавсия этилади: 3 ош қошиқ ўсимликнинг қуритилган баргларига 0.4 л қайноқ сув солинади ва 2 соат дамланади. Қайнатма ичак инфекцияларига ёрдам беради: 20 г пўстлоғига 1 ош қошиқ сиркага солинади ва 0,3 литр сув қуйилади 5 дақиқа қайнатиб олиб, 1 соат дамланади, филтрлаадиг. Кунига уч марта овқатдан олдин 0,1 литр ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Манзарали, техник. Косметологияда қўлланилади
Манба
1. Школьник Ю. Растения. Полная энциклопедия. – Изд.: Litres, 2013.
2. Платан // Плата — Проб. — М. : Советская энциклопедия, 1975. — (Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров ; 1969—1978, т. 20).
3. Лавренова Г. В., Лавренов В. К. Энциклопедия лекарственных растений. – 2010. – 236 с.
4. Горкин А.П. Биология: Современная иллюстрированная энциклопедия. – Изд.: Росмэн, 2007. – 560 с.
Эслатма
Чинор ёрдамида тайёрланган препаратлар ножўя тасирларга эга-улар ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмайди.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган