Pimpinella peregrina L.

Pimpinella peregrina L.

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Pimpinella peregrina L.

Ўзбекча номи -
Русча номи Бедренец чужестранный

Кимёвий таркиби

Кумаринлар ўсимликнинг илдизларида бор, бу ўсимликнинг меваларида эфир мойи ва флавоноидлар, шунингдек, петрозелин кислотаси мавжуд бўлган мойли ёғлар топилган. Ўсимлик таркибида эфир мойи мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Илдизпоя ва илдизи

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Нафас олиш билан боғлиқ бўлган касалликларда, шунингдек сурункали ларингит касаллигида тавсия этилади. Спиртли тиндирмаси ва дамламаси бронхит, пневмония, бўғим оғриқларида, энурез, асцит касаллигида, шунингдек, сийдик ҳайдовчи восита сифатида сийдик-тош касалликларида ишлатилади. Шунингдек, ушбу восита терлатувчи, оғриқ қолдирувчи, антисептик ва лактогеник восита сифатида ҳам самарали. Томоқ оғриганда томоқни чайиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Рецептлар

Йўталганда, юқори нафас йўлларининг яллиғланишида, шунингдек, бронхиал астмада 200 мл қайноқ сувга 1 ош қошиқ қуруқ майдаланган илдизпоялари ва илдизлари солинади, бу аралашмани 4 -6 соат давомида дамланади, шундан сўнг аралашмани сизиб олиб, овқатдан олдин кунига 4 маҳал 1/4 стакан ичилади. Ошқозон-ичак касалликлари, асцит ва буйрак тоши касалликларида қуйидаги дори-дармонларни қабул қилиш тавсия этилади: 2 ош қошиқ қуруқ майдаланган илдизпояларни илдизлари билан бирга аралаштириб 1 стакан қайнатилган сувга солинади ва 8 соат давомида қолдирилади, шундан сўнг ҳосил бўлган дамламани сизиб олиниб ичиш тавсия этилади. Ушбу воситани кунига 4 маҳал 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади. Дамлама тайёрлаш: 1 ош қошиқ қуруқ майдаланган илдизпояларни 200 мл қайноқ сувга солиб 4-6 соат давомида қолдирилади, кейин сизиб олинади. Йўталда, бронхиал астмада, юқори нафас йўлларини яллиғланишда иссиқ ҳолда овқатдан олдин кунига 4 маҳал 1/4-1/3 стакандан қабул қилинади ва томоқни чайиш учун, ангина, стоматит ва гингивитда оғиз бўшлиғини чайиш учун қўлланилади. Спиртли тиндирма: эзилган илдизлар ва илдизпоялар 1:10 нисбатда олинади ва устига 70% ли спирт қуйилади. 7-8 кун давомида ёпиқ идишда сақланади ва сизиб олинади. Йўтал, нафас олиш йўллари касалликлари, гастрит, асцитларда терлатувчи, антисептик восита сифатида овқатдан олдин кунига 1 ош қошиқ қайнатилган сувга 15-20 томчи солиб 3-4 маҳал қабул қилинади. Эфир мойи бактерияларга ва замбуруғларга қарши таъсирга эга. Ўтининг шарбати доғларини рангсизлантиради.

Бошқа хусусиятлари

Эфир мойли, озуқабоп. Зиравор ўсимлик сифатида кенг экилади.

Манба

1.https://colourmaster.ru/bedrenec-chutstrannyj.html 2.https://kiberis.ru/?p=3436

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!