Petroselinum crispum (Mill.) Fuss
Кимёвий таркиби
Меваларда эфир мойлари, фурокумаринлардан бергаптен ва флавонлардан гликозид апиин топилган. Улар таркибида петрозелин (70-76%), олеин (9-15), линолек (6-18) ва пальмитик (3%) кислоталардан ташкил топган 22% гача ёғли мой мавжуд. Петрушка гулларида кверцетин ва кемпферол, илдизларида апигенин ва шилимшиқ топилган. Унинг кўкатларида 0,2% гача аскорбин кислота, 0,01% гача каротин, тиамин, рибофлавин, ретинол, никотин кислотаси, минерал тузларнинг бой тўплами (темир, калий, магний, кальций, фосфор), флавоноидлар, оқсиллар, углеводлар ва пектин моддалари, фитонцидлар мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Ўсимликнинг ҳамма қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Петрушка иштаҳани очишда ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилган. Петрушка қувват берувчи, сийдик ҳайдовчи, терлатувчи, тошни эритувчи, тетиклантирувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Халқ табобатида петрушканинг илдизларидан ва айниқса баргларидан нафас олиш ва юрак фаолиятини яхшилайдиган, простата безининг яллиғланишига ёрдам берувчи қайнатма ва дамламалар тайёрланади, бир қатор мамлакатларда буйрак касалликларини даволашда қўлланилади. Кўкаришларда, лат еганда, ҳашаротлар чаққанда майдаланган петрушка барглари дарҳол оғриқли жойларга қўлланилади. Петрушка уруғлари халқ табобатида юрак касалликларида терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида, буйраклар, сийдик йўллари ва сийдик пуфагидаги тошлар, ўт-тоши касаллигида даволаш воситаси сифатида ишлатилади.
Рецептлар
Сурункали ва ўткир простатитда, ичак ва буйрак санчиғи, метеоризм, юрак шиши касалликларида петрушка илдизи дамламаси кенг қўлланилади. Уни тайёрлаш учун 2 ош қошиқ тўғралган петрушка илдизлари устига 1 стакан қайноқ сув солинади, 8-10 соат давомида термосга дамлаб қўйилади, сизиб олинади. Овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан дамлама ичилади. Сийдик ҳайдовчи сифатида, ичак ва сийдик пуфагининг атонияси, бачадондан қон кетишида петрушка уруғининг дамламаси ишлатилади. Уни тайёрлаш учун 1 чой қошиқ петрушка уруғини яхшилаб майдалаш керак, 2 стакан қайнатилган совуқ сув солиб, 8 соатга қолдирилади ва сизиб олинади. Ҳар 2 соатда 2-3 ош қошиқдан ичилади. Халқ табобатида уруғларнинг сутдаги қайнатмаси истисқо учун самарали восита ҳисобланади. Уни тайёрлаш учун 2 ош қошиқ уруғни 2 стакан сут солиб ва суюқлик икки баравар камайгунча рус печида «қайнатиш» керак. Дамлама ҳар 2-3 соатда 1 ош қошиқдан ичилади. Сийдик ҳайдовчи сифатида ўсимликнинг дамламаси (кўкатлар ва илдизлар) ишлатилади. Уни тайёрлаш учун 1,5 ош қошиқ майдаланган аралашмани 1,5 стакан қайноқ сув солиб ва хона ҳароратида 40-45 дақиқа дамланади сўнг сизиб олинади. Дамлама овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 4 маҳал 0,3 стакандан ичилади. Петрушка баргларининг сутга қилинган дамламаси ҳам худди шундай таъсирга эга. Уни тайёрлаш учун петрушка баргларини кострюлкага солиб, сут солинади. Кейин духовкага қўйилади, сут қайнаб туриш керак, лекин тошириб юбормаслик керак. 1 соатдан кейин 1-2 ош қошиқ дамламадан ичиш тавсия этилади. Кўпинча доривор мақсадларда петрушка бошқа ўсимликлар билан биргаликда ишлатилади. Сийдик ҳайдовчи сифатида 1 чой қошиқ петрушка меваси, 1 чой қошиқ арпабодиён меваси, 1 чой қошиқ арча меваси, 6 чой қошиқ қайин барглари ва 6 чой қошиқ марваридгул (ландыш) баргларини аралашмасидан ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув солиб, хона ҳароратида 30-40 дақиқа давомида тиндирилади. Кунига 4 маҳал 0,25 стакандан дамламани ичиш тавсия этилади. Худди шу ҳолларда, 1 чой қошиқ петрушка меваси, 1 чой қошиқ чистотел ўти, 4 чой қошиқ арчагул (толокнянка) ўтидан иборат тўплам қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 чой қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади, хона ҳароратида 30-40 дақиқа дамлаб, сизиб олинади. Кунига 3-4 маҳал 1 стакандан ичилади.
2 чой қошиқ петрушка ўти, 1 чой қошиқ мушукўти (горицвет), 1 чой қошиқ ойболтирғон ўти, 2 чой қошиқ қариқиз илдизи, 2 чой қошиқ қизилтасма (спорыш), 3 чой қошиқ қичитқи ўтларидан иборат аралашмадан иборат бўлган дамлама ҳам худди шундай таъсирга эга. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади, 30 дақиқага қолдирилади. Эрталаб оч қоринга, кечқурун ётишдан олдин ва тушдан кейин овқатдан 1,5 соат ўтгач 1 стакандан ичилади. Буйрак касалликлари учун сийдик ҳайдовчи восита сифатида 1 чой қошиқ петрушка уруғи, 5 чой қошиқ арчагул барглари, 1 чой қошиқ бўтакўз гуллари, 1 чой қошиқ қайин куртаклари, 1 чой қошиқ қора андиз илдизидан иборат аралашма дамламаси ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув солинади, 30 дақиқа давомида илиқ жойда тиндирилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади. Буйраклар ва сийдик йўлларининг касалликлари учун табиблар кўпинча 1 чой қошиқ петрушка меваси, 1 чой қошиқ қончўп (чистотель)ўти, 4 чой қошиқ арчагул ўти ва 4 чой қошиқ чурра ўтидан (грыжник) иборат аралашмадан фойдаланилади. Дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ аралашмага 1 стакан совуқ сув солинади ва 6 соатга қолдирилади, кейин 15 дақиқа қайнатиб олинади. Кунига 3 маҳал 0,3 стакандан ичиш тавсия этилади.
Бошқа хусусиятлари
Эфир мойли, озуқабоп, зиравор сифатида кенг экилади.
Манба
1.https://www.greeninfo.ru/vegetables/petroselinum_crispum/petrushka-lechit-vse_art.html 2.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9F%D0%B5%D1%82%D1%80%D1%83%D1%88%D0%BA%D0%B0_(%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D0%B5)
Эслатма
Петрушка шарбати инсон танасига шундай кучли таъсир кўрсатадики, уни кунига 50 граммдан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Уни фақат 1 ош қошиқ ичиш тавсия этилади, чунки юқори дозаси асаб тизимини ҳаддан ташқари қўзғатиб юбориши мумкин.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган