Persicaria hydropiper (L.) Delarbre (L.) Spach
Кимёвий таркиби
Ўсимлик таркибида 2,5% флавоноидлар (рутин, кверцитрин, гиперозид, кверцитин, рамназин, кемпферол, мирицетин, изорамнетин, лютеолин), танинлар (3,8%), органик кислоталар (чумоли, сирка, валериан), К, А, Д, Е, C витаминлари, эфир мойи бор. Полисахаридларнинг максимал таркиби 10% ни ташкил қилади, асосий компонентлар галактурон кислотаси ва рамноза, шунингдек, галактоза, глюкоза, манноза, арабиноза, ксилоза каби моносахаридлардир. Полисахаридлар пектин моддалари синфига киради.
Ишлатиладиган қисми
Ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Сув қалампирнинг препаратлари бачадондан қон кетишда, жуда кўп ва оғриқли ҳайз пайтида қўлланилади. Унинг экстрактлари қон билан йўталган, сийдик пуфагидан қон кетган, ошқозон ва геморроидал қон кетиши рўй берган беморларда ишлатилиши мумкин. У Claviceps purpurea (Fr) Tul. (Оқсухта ўроқкуяси) замбуруғи каби таъсирга эга, лекин сал кучсизрок, бу замбуруғдан фарқли ўлароқ айни пайтда оғриқ қолдирувчи таъсирга ҳам эга. Сув қалампирнинг ўтидан баъзида турли хил доривор ўсимликлар билан биргаликда диарея ва энтероколит касалликларида ишлатилади. Мураккаб йиғмалар таркибига кирувчи сув қалампирининг ўти сурункали колит билан оғриган беморларга, шиллиқ қаватнинг эрозив-яралар билан қопланишида, шунингдек, геморройни даволашда буюрилади. Доривор ўсимликларнинг йиғмасида сув қалампиридан ванна сифатида геморройни ташқи даволаш учун ишлатилади.
Рецептлар
10 г (1-2 ош қошиқ) хом ашё сирланган идишга солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади ва қайнаб турган сувда (сув ҳаммомида) 15 дақиқа давомида иситилади, сўнгра хона ҳароратида 45 дақиқа совутилади, сузгичдан ўтказилади, қолган хом ашёдан тозаланади. Олинган дамлама қайнатилган сув билан 200 мл ҳажмгача суюлтирилади. Дамлама салқин жойда 2 кундан ортиқ бўлмаган жойда сақланади. Овқатланишдан олдин кунига 3-4 марта 1/3 стакан қон тўхтатувчи восита сифатида ичилади.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 4.https://planta-medica.uz/gorecz-perechnyj-persicaria-hydropiper-l-delarbre/
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган

