Pentanema britannica (L.) D.Gut.Larr., Santos-Vicente, Anderb., E.Rico & M.M.Mart.Ort.

Pentanema britannicum (L.) D.Gut.Larr., Santos-Vicente, Anderb., E.Rico & M.M.Mart.Ort.

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Pentanema britannicum (L.) D.Gut.Larr., Santos-Vicente, Anderb., E.Rico & M.M.Mart.Ort.

Ўзбекча номи Чачалабаш
Русча номи Девясил британский

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибидаги эфир мойи 3% га етади. Чачалабош ўсимлиги таркибида эфир мойи, британин сесквитерпини, камфора, алантол ва бошқа моддалар, шунингдек, фенол кислоталар, кумаринлар, флавоноидлар, каротеноидлар, гулларида сесквитерпеноид гайллардинни ўз ичига олади.

Ишлатиладиган қисми

Илдизлар ва илдизпоялар

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Чачалабош ўсимлик илдизларнинг қайнатмаси сийдик ва сафро ҳайдовчи ҳамда маълум даражада қон тўхтатувчи хусусиятларга эга. Расмий тиббиётда ўсимлик асосан диуретик ва балғам кўчирувчи сифатида ишлатилади. Гастрит, ошқозон яраси, гипертония, буйрак ва жигар касалликлари, тери касалликлари ва бошқа кўп касалликларни даволашда фойдаланилади.

Рецептлар

Ўсимлик илдизларининг дамламаси: 1 литр қайноқ сувга 2 ош қошиқ майдаланган илдиз солиб, термосда 4 соат дамлаб қўйилади. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг ошқозон ярасини даволашда овқат ҳазм қилиш ва метаболизмни яхшилаш учун 2 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичилади. Ошқозон ширасининг паст кислоталиги ва ошқозон яллиғланишида кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
Ўсимлик баргларининг дамламаси: 1 ош қошиқ ўсимлик баргларига 1 стакан қайноқ сув солинади, 1 соатга дамланади, сизиб олинади. Олинган дамламадан қўллардаги яралар ва ёриқлардан таъсирланган жойларни ювилади.
Ўсимлик илдизларининг дамламаси: 20 г қуритилган илдизлар ва илдизпоялар 400 мл қайнатиб совутилган сувда 8 соат давомида тиндирилади. Пневмония, бронхит, трахеит, шамоллашда кунига 100 мл дан овқатдан 30 дақиқа олдин 4 мaҳал ичилади. Асал ёки мураббо қўшишиб ичиш мумкин.
Ўсимлик илдизларидан қайнатма тайёрлаш: 1 ош қошиқ майдаланган илдизлари ва илдизпояларига 1 стакан сув солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади, совутилади ва 1 ош қошиқдан илитиб ичилади. Ҳар 2 соатда йўтални даволаш сифатида фойдаланилади. 20 г қуритилган илдизпояларига 5 дақиқа давомида 200 мл сувда қайнатиб олинади, 4 соат давомида илиқ жойда сақланади, сўнгра сизиб олинади. Ўпка касалликлари, гастрит, колит, холецистит, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси, панкреатит, гипертонияда овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3-4 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Оғиз ва томоқ оғриғи, стоматитда қайнатма билан ювилади, ревматизм, артрит учун оғриётган бўғимларга компресс қилиб қўйилади.
Ўсимлик илдизларининг тиндирмаси. Умумий рецепт. 70% ли 100 мл спиртга 20 г майдаланган илдиз солинади, илиқ жойда 10 кун тиндирилади, ҳар куни силкитилади, фильтрланади. Кунига 3 маҳалдан 20 томчидан овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади. Ўсимлик илдизларидан малҳам тайёрлаш: 1 ош қошиқ майдаланган илдизига ва 4-5 ош қошиқ тузсиз думба ёғи аралаштирилади, паст оловга 15 дақиқага қўйилади. Қалин мато билан иссиқ ўраб қўйилади. Зарарланган жойга тузалгунича кунига 1 мартадан малҳам суртилади. Зарарланган жой бир неча кун давомида илдизнинг илиқ дамламаси билан ювилади. Малҳам оз-оздан тайёрланади ва музлатгичда сақланади.
Дамлама: Илдизпоядан 20,0-30,0 г олиб, 1 литр сув билан дамланади. Ҳайз кўришни бузилишида, ҳазм қилиш ёмонлашганда, иштаҳанинг етишмаслиги, ичакларнинг тез-тез «сабабсиз» шишиши, дам бўлганда ва бошқалар учун ички восита сифатида қўлланилади. Кўкрак қафаси касалликларида дамлама ишончли балғам кўчирувчи сифатида катта муваффақият билан ишлатилади. Чачалабош илдизи аччиқ, ёқимсиз таъмга эга бўлганлиги сабабли, унга шакар ёки асал билан аралаштирилади.
Дамлама: 30,0 г илдизпоялар устига 1 литр сув солинади ва газ печида бир неча соат давомида буғланади. Улар «ошқозон бўшашганда» кунига 3 маҳал ярим стакан ичиш тавсия этилади.
«Чачалабош виноси». 1 бутилка (0,5) портвейн вино учун 12,0 г майдаланган ўсимлик илдизини олиб ва унда 10 дақиқа давомида қайнатилади. Тахминан 50 г дан умумий заифликда соғайиш учун кунига 2 маҳалдан ичиш тавсия этилади. Қадимдан «Чачалабош вино» гастрит ва ошқозон яраси учун энг яхши воситалардан бири ҳисобланган.
Агар бундай қайнатмадан қизил вино кагор тайёрланган бўлса, у ҳолда ичак катараси ва ошқозоннинг кислоталиги паст бўлган ҳолда ичиш тавсия этилади. Кунига 3 маҳал вино стаканида (тахминан 50 г); овқатдан кейин ичилади.
Малҳами. Ўсимлик илдизлари билан бир ҳовуч тўғралган илдизпоялар 4-5 ош қошиқ тузсиз думба ёғида 15 дақиқа давомида қайнатилади. Идишга сизиб олинади ва бу малҳам кечаси қорақўтир билан касалланган жойларга суртилади. Агар у 2 ош қошиқ тоза қайин (берёза)смоласи ва бир хил дозада олтингугурт кукуни билан аралаштирилса, бу малҳамнинг таъсири сезиларли даражада ошади. Ушбу малҳам бир неча кун давомида суртилади, ундан кейин чачалабош ўсимлигининг қайнатмаси билан ювилади: 50,0 қуритилган илдизларга 1 литр сув қўшилади.

Бошқа хусусиятлари

Чачалабош ўсимлиги таркибидаги эфир мойлари яхши антисептик ҳисобланади, ошпазлик маҳсулотларини хушбўйлаштиришга хизмат қилади.
Консерва ва балиқ овлаш саноатида ўсимлик илдизлари ва илдизпоялари зиравор сифатида ва занжабил ўрнини босувчи сифатида ишлатилади.
Илдиз ва илдизпоялардан дамламаси калий карбонат ёки калий гидроксиди билан аралаштирилса, кўк бўёқ олиш мумкин.

Манба

1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3. Халматов Х.Х., Харламов И.А., Алимбаева П.К., Каррыев М.О., Хаитов И.Х. Основные лекарственные растения Средней Азии. – Ташкент: Меди-цина, 1984. – 195 с.

Эслатма

Чачалабош ўсимликларидан тайёрланган препаратлари фақат шифокор кўрсатмаси бўйича ишлатилиши мумкин. Дозани ошириб юборилганда заҳарланиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Ўсимликдан фойдаланишга қарши кўрсатмалар юрак-қон томир тизимининг оғир касалликларида, буйраклар, ҳомиладорлик даврида бўлиши мумкин.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!