Oryza sativa L.

Oryza sativa L.

Умумий маълумот

ОиласиPoaceae
Илмий номи

Oryza sativa L.

Ўзбекча номи Шоли
Русча номи Рис посевной

Кимёвий таркиби

Унинг таркибида оқсиллар, оз миқдордаги ёғлар, углеводлардан клетчатка, пектин моддалари, крахмал, моно – ва дисахаридлар мавжуд. Бундан ташқари, В, Р, Е гуруҳи витаминлари ва витаминга ўхшаш холин моддаси мавжуд. Ёғда эрийдиган витаминларнинг асосий қисми ёғга бой шолининг муртагида мавжуд. Макроэлементлар гуручда топилган – темир, калий, кальций, магний, натрий, олтингугурт, фосфор, хлор; микроэлементлари – алюминий, бор, ванадий, йод, кобальт, марганец, мис, молибден, никел, селен, фтор, хром, рух, шунингдек, фолик ва пантотен кислоталари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Донлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Шоли донлари Осиё мамлакатларида халқ табобатида ошқозон саратони, бошқа турли хил ўсмалар ва сўгалларда ишлатилади. Шоли заҳарланишга қарши, бириктирувчи, тинчлантирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсирга эга. Шоли ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш учун халқ давоси бўлиб, куйиш, диарея, дизентерия, диспепсия, яллиғланиш, гепатит А, кўнгил айниши, фалаж, шунингдек псориаз касаллиги ва бошқа тери касалликлари учун ишлатилади. Дони ёки шоли крахмалининг шилимшиқли қайнатмалари жуда кучли ўраб олиш хусусиятларига эга. Қайнатма билан даволашдан сўнг ошқозон ва ичакнинг қисқарувчи фаоллиги пасаяди. Шоли қайнатмаси ошқозон – ичак трактининг ўткир яллиғланишида оғриқ қолдирувчи таъсирга эга ва диареяда бириктирувчи восита ҳисобланади. Гуруч клетчаткага бой бўлиб, у боғловчи сифатида ичакда зарарли моддаларни (ичак заҳарлари ва эндотоксинлар) сўрилишини олдини олади ва кейинчалик танадан чиқариб ташлайди.

Рецептлар

Қайнатилган шоли шунингдек, инсон танасидан кераксиз тузларни чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Сувга қанчалик кўп сингдирса, у шунчалик катта таъсир кўрсатади. Бир стакан сув учун 2-3 ош қошиқ шоли олинади. Эртаси куни яна бир стакан олинади ва 2-3 ош қошиқ шоли устига 250 г сув қуйилади, учинчи куни яна бир стакан олиб, худди шу тартибни бажарилади ва шу тартибда 5 стакангача олиб борилади. Шундан сўнг, олтинчи куни, биринчи стакандан гуруч олинади, зираворларсиз пиширилади, гуручни ўзи ейилади (гуручли стаканларга янгисини қўшиш керак). Гуручдан кейин 4 соат овқатланиб бўлмайди. Ушбу курс ҳар куни 40 кун давомида такрорланиши керак. Суюқ гуруч. Зираворлар қўшилмасдан сувда пиширилган бундай маҳсулот чанқовни яхши қондиради ва сурункали ич қотиши ҳолатида ичак ўтказувчанлигини тиклашга ёрдам беради. Ўртача суюқликдаги гуруч бўтқаси. У ошқозон-ичак трактининг ишини нормаллаштиради, аммо бундан ташқари, у иссиқликни ва натижада тана ҳароратини ва умуман фаолликни оширади. Шунингдек, бу бўтқа танадан касаллик изларини олиб ташлайди. Жуда қуюқ гуруч бўтқаси. Бундай ёпишқоқ восита диареянинг ўта оғир ҳолатларида, бошқа гуруч рецептлари ёрдам бермаса қўлланилади. Қовурилган гуруч ширинлиги. Шишган ҳаволи гуручни олиш учун олдиндан ювилган гуручни қуритиш ва ундан кейин оз миқдорда ўсимлик ёғида қовуриш орқали эришилади. Бундай тайёргарликдан сўнг гуруч донлари ёрилиб, осонгина парчаланади. Бу гуруч ширинлиги инсон суяк тўқимасини тиклашни яхшилаши мумкин.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, алкоголли, техник ўсимлик. Косметологияда ишлатилади.

Манба

1.https://edaplus.info/produce/rice.html 2.https://www.greeninfo.ru/lekarstvennie-rastenija/ris-dlya-zdorovya-i-dolgoletiya_art.html 3.https://lektrava.ru/encyclopedia/ris-posevnoy/ 4.https://sites.google.com/site/wwwzdorove/esli-bolat-sustavy-recepty-narodnoj-mediciny

Эслатма

Кенг маданийлаштирилган.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!