Origanum majorana L.

Origanum majorana L.

Умумий маълумот

ОиласиLamiaceae
Илмий номи

Origanum majorana L.

Ўзбекча номи Майоран
Русча номи Майоран

Кимёвий таркиби

Майораннинг ер устки қисмида хом ашё учун 0,3-0,5% эфир мойи ва гулли ўсимликларнинг қуруқ массасида 0,7-3,5% гача мавжуд. Ёш поялари рутинга бой (0,13% гача), таркибида аскорбин кислотаси (0,45 гача) ва каротин (0,006 гача) мавжуд. Бундан ташқари, ўсимлик таркибида танин ва пектин моддалари, пентозанлар мавжуд. Эфир мойининг таркибига терпинен, пинен, сабинен, α-терпинеол, борнеол, феноллар киради.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Майоран овқат ҳазм қилишни яхшилайди, метеоризм учун кўрсатилади, сийдик ҳайдовчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Баъзи мамлакатлар тиббиётида ўсимлик нафас олиш йўллари ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари учун ишлатилади. Ўсимликдан ошқозон билан оғриган беморларнинг парҳез овқатланишида тавсия қилинади. Халқ табобатида у ошқозон касалликлари, тетиклантирувчи, шиллиқ пардаларни яллиғланишига қарши ва яраларни даволовчи восита сифатида фойдаланилган. Ўсимлик бошқа дорилар билан биргаликда фалаж, неврастения, бронхиал астма ва тумовда ишлатилган. Ўсимлик ичга дамлама шаклида ва ташқи томондан – жароҳатни даволаш учун ванналар ва лосьонлар сифатида ишлатилган. Ўсимлик бош оғриғи ва ҳайз кўриши, мигрен, тутилиш, йўтал, ўпка ва асаб тизими касалликлари ҳолатини енгиллаштиришга ёрдам беради. Бу самарали сийдик ҳайдовчи, шунингдек, ревматизмни даволаш воситаси сифатида ишлатилади. Ўсимлик диабет, жигар, буйрак ва ўт пуфаги касалликлари билан оғриган инсонлар учун фойдалидир, миокард инфаркти билан оғриганларга тавсия этилади. Тиббиётда бу ўсимликдан ташқи фойдаланиш учун малҳам ва геллар тайёрланади. Уларнинг ёрдами билан лат ейишлар, кесишлар, суяк чиқишлари, пай чўзилиши, хўппозлар, ёмон даволанадиган яралар, ревматик касалликлар даволанади. Шунингдек, у антисептик сифатида ишлатилади, чунки таркибида органик кислоталар сақлайди.

Рецептлар

Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар: бир стакан қайноқ сувда 15-20 г қуритилган майоран ёки бир жуфт янги новдаси дамланади. Уни 2 соат давомида тиндирилади, сизиб олинди. Овқатдан 15 дақиқа олдин уч маҳал ичилади. Қайнатма ҳар куни тайёрланади, даволанишни 2-3 ҳафта давом эттиради. Ўсимлик ингаляцияси тумов, йўталда даволашга ёрдам беради.
Кичик идишда сув қайнатилади. Бир чимдим қуритилган ўт ёки бир нечта янги ўсимлик новдаси солинади. Бош сочиқ билан ёпилади, буғни оғиз ва бурун билан навбатма-навбат нафас олинади ва ингаляция қилинади. Кундалик процедуранинг давомийлиги тахминан 10 минут. Соғайгунча даволаниш керак. Бўғимлар ва мушаклардаги оғриқни даволаш: даволаш учун малҳам тайёрланади.
Янги ўсимликдан оз миқдорда ювилади, қуритилади ва ҳовончада бир хил массага келгунича майдаланади. Дорихонадан косметик вазелин сотиб олинади. Бўш идишда яшил масса оз миқдорда вазелин билан бир хил ҳолатга келгунча аралаштирилади. Малҳамни кунига 2 марта оғриқли жойга суртилади. Маҳсулот музлатгичда 3 кун сақланиши мумкин. Кейин янги малҳамни тайёрлаш керак, чунки ўсимлик уч кундан кейин доривор хусусиятларини йўқотади. Универсал қайнатма: иммунитетни оширади, жигар, ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди. Янги ўсимликдан (3-4 новда) ёки қуруқ ўтидан (30 г) олиб, устига 300 мл қайноқ сувда солинади ва икки соат давомида дамланади. Сизиб олиб, 3-4 қисмга бўлинади. Овқатдан олдин (15 дақиқа) ёки овқатдан кейин (15 дақиқадан сўнг) кун давомида ичилади. Ҳар куни дамлама янги тайёрланади, чунки узоқ вақт сақлаш пайтида шифобахш куч йўқолади. Бир ой давомида дамлама ичилади. 2 ойдан кейин даволаниш курсини такрорлаш тавсия этилади.

Бошқа хусусиятлари

Эфир мойли, асал-ширали, озуқабоп.

Манба

1.Дудченко Л. Г., Козьяков А. С., Кривенко В. В. Пряно-ароматические и пряно-вкусовые растения: Справочник / Отв. ред. К. М. Сытник. — К.: Наукова думка, 1989. – 304 с. – ISBN 5-12-000483-0. 2.Мурдахаев Ю. Восточный базар: лекарства и пряности. – New-York: Slowo-Word, 2001. – 373 c. 3.http://rostok.info/sad-i-ogorod/cvety-i-rasteniya/majoran-poleznye-svojstva-i-protivopokazaniya-vyrashchivanie-iz-semyan-primenenie-v-narodnoj-medicine.html 3..https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9C%D0%B0%D0%B9%D0%BE%D1%80%D0%B0%D0%BD 4.http://specia-info.ru/pryaniye-travi/mayoran/majoran-chto-eto-takoe.html 4

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!