Nonea pulla (L.) DC.

Nonea pulla (L.) DC.

Умумий маълумот

ОиласиBoraginaceae
Илмий номи

Nonea pulla (L.) DC.

Ўзбекча номи Тўққўнғир нонея
Русча номи Нонея темнобурая

Кимёвий таркиби

Ўсимлик таркибида алкалоидлар, кумаринлар, танинлар, полисахаридлар, флавоноидлар, антоциан бўёқлари, органик кислоталар, хусусан, аскорбин кислотаси, А витамини ва кўплаб микро ва макроэлементлар мавжуд. Ўсимликнинг ер устки қисмида глутамин ва аспарагин кислоталар, треонин, глицин, аланин, пролин, серин, валин, изолейцин, лизин ва лейцинларнинг кам фоизи мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик нафақат оддий бегона ўт, балки доривор ўсимлик ҳамдир. Антибактериал, яллиғланишга қарши, жуда аниқ антикоагулянт ва бошқа доривор хусусиятларга эга. Ўсимликдан кўплаб касалликлар учун халқ табобатида қўлланилади. Ўсимлик мустақил дори сифатида ва турли хил мураккаб ўсимлик йиғмаларининг бир қисми сифатида ишлатилади. Ўсимлик қайнатмалари ва дамламалари юрак-қон томир тизими касалликлари, қон айланишининг бузилиши ва юқори қон босими (гипертония) учун ишлатилиб келинади. Безгак касалликлари узоқ вақтдан бери ўсимликнинг ер устки қисмларининг қайнатмалари билан даволанади. Дори воситалари (дамламалар, настойкалар, сувли дамламалар, экстракти), қон томирларида тромблар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида қон ивиши кучайганда (ишемик инсульт) , қонда холестерин миқдори кўтарилганда профилактика ва даволаш мақсадида қўлланилади. Гинекологик амалиётда ҳайз кўриш цикли бузилганда ва оғриқли ҳайз кўрганда ушбу ўсимликдан файдаланиб келишади.

Рецептлар

Маълумот киритилмаган

Бошқа хусусиятлари

Бой таркиби ва фойдали хусусиятларига қарамай, ўсимлик баъзи қарши кўрсатмаларга эга. Ўсимликдан ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида фойдаланиш мумкин эмас. Ўсимлик ўтларида алкалоидлар топилган шу сабабли 18 ёшгача бўлган болалар ва ёшларда ҳам ўсимликдан фойдаланиш хавфли хисобланади. Агар қон босими паст бўлса, уни қабул қилиш тақиқланади.

Манба

1. Лавренова Г. В., Лавренов В. К. Энциклопедия лекарственных растений. Том 1. — Донецк: Донеччина, 1997. — 590 с.
2. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. «Фармакотерапия с основами фитотерапии.» Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003.
3. Лекарственное растительное сырье. Фармакогнозия: Учеб. пособие / Под ред. Г.П. Яковлева и К.Ф. Блиновой. – СПб.: СпецЛит, 2004. – 765 с.
4. Сорные растения СССР. Т. III / под ред. Б. А. Келлера. — Л.: Издательство Академии Наук СССР, 1934. — 430 с.
5. Соколов С.Я., Замотаев И.П. Справочник по лекарственным растениям (фитотерапия). – М.: VITA, 1993.
6. Фисюнов А. В. Сорные растения. — М.: Колос, 1984. — 321 с.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!