Musa × paradisiaca L.

Musa × paradisiaca L.

Умумий маълумот

ОиласиMusaceae
Илмий номи

Musa × paradisiaca L.

Ўзбекча номи Банан
Русча номи Банан

Кимёвий таркиби

Банан пульпасида (мевали этли қисми) тахминан 80% сув мавжуд; углеводлар крахмал (тахминан 7%) ва сахароза (15 дан 25% гача) билан ифодаланади. Банан меваларида оқсиллар ҳам сақланади, улар тахминан 1,3 – 1,6% ни ташкил қилади. Витаминлар мева қобиғида кўп тўпланадиган каротин, фолий ва аскорбин кислоталар, никотинамид, В2 витамини билан ифодаланади. Пульпада кўп миқдорда калий тузлари тўпланади, шунингдек, ферментлар, пектин моддалари, эфир мойи (0,6% гача) ва бошқа биологик фаол бирикмалар синтезланади.

Ишлатиладиган қисми

Мевалари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Банан мева қобиғи ичга ишлатилади: танани В витаминлари ва А витамини билан таъминлайди (терининг саломатлиги учун).
Овқат клетчаткасини ўз ичига олган хом ашё сифатида ишлатилади (токсик моддаларни чиқариб ташлайди ва ичак перисталтикасини рағбатлантиради).
Танани калий ионлари билан тўлдириш учун (у тана ҳужайраларининг ион алмашинуви жараёнида иштирок этади) ёрдам беради. Пробиотиклар манбаи ҳисобланади (овқат ҳазм қилишни яхшилаш). Танадаги лейкоцитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш воситаси сифатида (танани қондаги патоген моддалардан ҳимоя қилиш) ҳам ишлатилади.
Серотонин ва дофамин (қувонч гормони) ҳосил бўлишининг стимулятори сифатида ҳам маълум. Банан қобиғи шубҳасиз тиббий ва озуқавий хусусиятларга эга ва кўплаб касалликларни даволашда ёрдам бериши мумкин.

Рецептлар

Сурункали ич қотиши. Ушбу нохуш муаммодан халос бўлиш учун халқ табиблари 7 кун давомида қора кунжут сепилган бананларни истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Кунига 150 г банан ва 7 г кунжут уруғи керак бўлади. Геморрой. Қайнатмани тайёрлаш учун сув (500 мл) ва банан меваси (300 г) олинади ва чорак соат давомида пиширилади. Банан мевалари қобиғи билан бирга ишлатилади. Қайнатилган меваларни (қобиғи билан) истеъмол қилинади ва қайнатма эрталаб оч қоринга ичилади. Даволаш курси 1 ҳафта. Айтганча, бу восита ичакларни нормаллаштиришга ва ич қотишидан халос бўлишга ёрдам беради. У ички ва ташқи геморройни, шу жумладан қон кетишини даволаш учун ишлатилади. Депрессия. Бир стакан сабзи шарбати (кунига 100-200 г сабзи пюреси мумкин) ва битта ўрта банан мевасини (150-200 г) кунлик истеъмол қилиш ёрдам беради. Йўтал. 2 та бананни елакдан ўтказиб, ҳосил бўлган массани сирланган идишга солинади. Кейин шакар билан бир стакан иссиқ сув қўшиб, қайнатиб олинади ва дарҳол оловдан олиш лозим. Банан массаси етарли ҳароратгача совиганида ёш болаларга кичик қултум билан ичирилади. Сув ўрнига сутдан фойдаланиш мумкин. Мушак ва бўғим оғриқлари. Настойкани тайёрлаш учун: ярим литр ароқ учун 4 та тўлиқ пишган бананнинг қобиғи керак бўлади; хона ҳароратида 40 кун тиндирилади. Кечаси оғриқли жойга «банан» настойкаси суртилади. Даволаш курси олинган терапевтик таъсирга қараб танланади, лекин камида 20 кун давомида қилинади. Сўгаллар учун восита. Банан пўсти ва араб хурмоси меваларида махсус ферментлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида сўгаллар (папилломалар) осонгина ва хавфсиз равишда тўкилиши мумкин. Бунинг учун кунига бир неча марта банан қобиғини сўгалга суртилади. Псориаз учун воситалар. Банан қобиғи Ехорех рецептининг асосий компонентидир. Бу omega-3 ёғ кислоталари ва банан қобиғи ферментлари асосида тайёрланган лосьон бўлиб, инсон иммунитетини рағбатлантиради. Маълумотларга кўра, лосьон ғояси Зулусс фольклоридан олинган бўлиб, унда банан қобиғи узоқ вақтдан бери кўплаб тери касалликларини даволаш учун ишлатилган. Тишларни оқартириш: банан қобиғи ёрдамида уйда тишларни муваффақиятли оқартириш мумкин. Эмалдаги доғларни йўқотиш учун ва тиш пастаси кимёвий моддаларининг потенциал зарарини бартараф этиш учун ҳар сафар банан қобиғининг юмшоқ томони билан тозалагандан сўнг тишларнинг сирти артиб ташланади. Юз терисининг ҳолатини яхшилаш: терини пишган банан пўсти билан массаж қилинади, унга ички томони суртилади. Бундай массажни ҳар бир неча кун оралатиб бажариш мумкин. Баъзилар инсонлар бундан мунтазам равишда фойдаланилганда ажинлар камайишини ҳам қайд этишган.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, ем-хашак, техник, бўёқбоп ўсимлик

Манба

1.https://food.inmyroom.ru/posts/27086-15-sovetov-kak-ispolzovat-bananovuyu-kozhuru. 2.https://indasad.ru/lekarstvennye-rasteniya/3884-banan-poleznye-svojstva-i-protivopokazaniya 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%91%D0%B0%D0%BD%D0%B0%D0%BD 4.https://vk.com/topic-35838390_34789726

Эслатма

Импорт қилинади ва бозорларда сотилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикасида у иссиқхона шароитида етиштирилади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!