Momordica charantia L.

Momordica charantia L.

Умумий маълумот

ОиласиCucurbitaceae
Илмий номи

Momordica charantia L.

Ўзбекча номи Hindiston anori, Аччиқ қовун
Русча номи Момордика харанция

Кимёвий таркиби

Ўсимлик мевасининг таркиби кўплаб фойдали моддаларни ўз ичига олади: А, В, Е, F, С, РР витаминлари, шунингдек, органик кислоталар, флавоноидлар, аминокислоталар ва алкалоидлар мавжуд. Уруғларида мой ва алкалоид момордицин топилган. Лиана илдизида тритерпен сапонин мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг барча қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимликнинг мевалари ноёб ҳисобланади, улар саратон ҳужайраларининг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўсимлик экстрактлари саркомалар, лейкемия ва меланомаларни даволашда ижобий таъсир кўрсатади. Ўсимлик гепатит, жигар саратони, юқумли касалликларнинг сурункали касалликларини даволаш ҳусусиятига эга, ошқозон ости безининг фаолиятини яхшилайди, организмдан токсинларни йўқотади ва иммунитетини оширади, шунингдек, қоннинг кимёвий таркибини тартибга солиш орқали диабетга чалинганларнинг соғлиғини сақлашга ёрдам беради. Ўсимликдан тайёрланган препаратлар ҳужайраларни тиклайди ва ошқозон-ичак тракти ва марказий асаб тизимининг касалликларида фойдали таъсир кўрсатади.

Рецептлар

Ўсимлик шамоллаш ва гриппни даволашда ишлатилади. Шамоллаш учун настойка тайёрлаш: Мева уруғларидан тозаланади, майда бўлакларга бўлиниб, 3 литрли идишга солинади. Кейин аччиқ қовунни 0,5 литр ароқ қўшилади ва маҳкам ёпилади ва 2 ҳафта салқин, қоронғи жойда сақланади. Тайёр бўлган настойкани 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 3-4 кун ичилади. Ўсимлик уруғининг қайнатмаси геморрой, простатит, склероз, безгак, сийдикни ҳайдаш учун ишлатилади. 20 дона уруғ бўлаклари майдаланади ва 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва бир неча дақиқа давомида паст оловда қайнатилади ва бир неча соат давомида совутилади ҳамда фильтрдан ўтказилади ва кунига 3-4 маҳал 50 мл дан истеъмол қилинади. Ошқозон ва ичак касалликларида: 10 кун давомида овқатдан олдин 3-4 дона ўсимлик уруғларини чайнаш ичак ва ошқозон касалликларини енгиллаштиради. Бронхитни даволаш учун: ўсимлик илдизи балғам кўчирувчи ҳусусиятга эга. Ўткир нафас йўли инфекцион касалликларида ёрдам беради. Поя ва баргларининг қайнатмалари артрит оғриғини енгиллаштиради. Меванинг янги этдор қисми ҳашаротлар чақиши натижасида қичишиш ва шишни енгиллаштиради. Ўсимликнинг хом шарбати заҳарли бўлиб, артрит, ревматизм, астма, айрим тери касалликлари, қандли диабет ва болаларда гижжани йўқотишда фойдаланилади.

Бошқа хусусиятлари

Манзарали, озуқабоп.

Манба

1.https://agronomu.com/bok/1524-momordika-primenenie-lechebnye-svoystva-i-protivopokazaniya.html 2.https://fermilon.ru/sad-i-ogorod/ovoshhi/momordika-lechebnye-svoystva.html 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9C%D0%BE%D0%BC%D0%BE%D1%80%D0%B4%D0%B8%D0%BA%D0%B0_%D1%85%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%BD%D1%86%D0%B8%D1%8F

Эслатма

Ўсимликнинг шарбати заҳарли, ичга қабул қабул қилинганда эҳтиёт бўлишни талаб қилинади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!