Melilotus albus Medik.

Melilotus albus Medik.

Умумий маълумот

ОиласиFabaceae
Илмий номи

Melilotus albus Medik.

Ўзбекча номи Оқ қашқарбеда
Русча номи Донник белый

Кимёвий таркиби

Оқ қашқарбеда ўтида кумарин, дикумарол доривор қашқарбедага қараганда кўпроқ миқдорда мавжуд. Ўсимликнинг барча қисмларида мавжуд бўлган кумарин пичан ҳиди ва аччиқ таъм беради.
Бундан ташқари, ўсимлик кумарин, молтин кислоталар, холин, танинлар тахминан 17%, оқсил, 2% ёғ, 40% азотсиз экстрактив моддалар ва 6% кул бирикмалари, қатронли моддалар, эфир мойи, С витамини, каротин; уруғларида ёғли мой мавжуд.
Ўсмликнинг ажойиб хусусияти уларнинг тупроқдан молибденни интенсив равишда ўзида тўплаш хусусиятидир. У асосан барглар ва уруғларда тўпланади. Ер усти қисмида молибден тупроқда мавжуд бўлганидан 300 баравар кўп бўлиши мумкин.
Ушбу фаол моддаларнинг барчаси оқ қашқарбеда кимёвий таркибининг асосини ташкил қилади.

Ишлатиладиган қисми

Илдизлари, ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Оқ қашқарбеда препаратлари ярани даволовчи, балғам кўчирувчи, ҳаво ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, тетиклаштирувчи биоген таъсирга эга (алоэ экстрактидан 2 баравар самаралироқ). Тиббиётда қўзғатиш хусусиятини берувчи сифатида қашқарбеда пластирини ишлаб чиқариш учун ишлатилади.Сувли экстракти инсектицид ва антибактериал хусусиятларга эга. Ўсимликнинг халқ табобати томонидан “пастки” касалликларни – пастки қорин бўшлиғи органлари касалликларини, айниқса, аёлларни даволашда кўпроқ қўлланилади. Йирингли яралар, битмайдиган яралар, сут безларининг яллиғланишида ўти ва гулларидан ҳўлланган докалар шаклида ишлатилади. Доривор ўсимлик, шунингдек, карбункуллар ва фурункуллар учун ишлатиладиган яшил пластирлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ҳисобланади. Атеросклероз ва гипертензияда у замонавий тиббиётда ва халқ табобатида қўлланилади. Пол Седир оқ қашқарбедани эркак ўти деб атайди (сариқ гулли қашқарбедадан фарқли ўлароқ) ва ундан қуйидаги фойдаланиш ҳақида маълумот беради: яралар ва шамоллаш учун эритилган сариёғ билан гуллар ва баргларидан малҳам тайёрланади. Ўсимлик иситма, силла қуриганда, истисқо, қорин оғриғи ва сут миқдорини кўпайтириш учун ишлатилади.Оқ қашқарбеда ўти билан чорва моллари боқилганда ҳайвонлардаги ҳатто майда яралари бўлса ҳам қон кетишини тўхтатиш қийин бўлган ҳолатлар аниқланган. Бу ҳолат дикумаролни тромбоз, тромбофлебит, эмболия, тромболитик асоратларнинг олдини олиш ва даволаш учун антикоагулянт сифатида, шунингдек, миокард инфарктини даволаш учун тавсия қилишга сабаб бўлди. Сутни кўпайтирувчи, шизофренияга қарши, асцит, безгак, шамоллаш, бош оғриғи, истисқо, қорин оғриғи, силла қуриганда , турли хил гинекологик касалликлар (айниқса тухумдонларнинг яллиғланиши ва бепуштлик)ни даволашда қашқарбеда ўтининг дамлама, қайнатма ёки настойкалари (ароқда, қуруқ ёки янги ўтдан) ишлатилади. Халқ табобатида. Турли хил жароҳатлар ва яраларни даволаш учун гуллар ва барглардан ярани даволовчи малҳам тайёрланади. Қашқарбеда ўтидан тайёрланган препаратлар олтин стафилококк ва ичак таёқчасига қарши фаолдир.

Рецептлар

“Дикумарин” доривор препарати (0,1 г таблеткаларда) оқ қашқарбедадан синтетик равишда ишлаб чиқарилади. 1 ош қошиқ қуруқ ёки янги майдаланган ўтига 1 стакан қайноқ сув солинади, 1 соат давомида дамланади, сизиб олинади. Тромбозга мойил бўлган инсонлар овқатдан 15-20 дақиқа олдин кунига 1/4 стакандан 3 марта ичилади. 500 мл қайноқ сувга 1 ош қошиқ ўти солинади,1 кеча дамланади ва сизилади. Кунига ¼ стакандан 4 марта ичилади. Албатта шифокорни кузатуви остида блиш лозим ва протромбин вақтини ўлчаб туриш керак. 1 стакан қайноқ сувга 1 ош қошиқ туғралган илдизлар солиб, оловга қўйилади, қайнатиб олинади ва паст оловда 20 дақиқа ушлаб турилади. 30 дақиқа тиндирилади, сизилади. Тромбоз касаллиги бўлган инсонлар овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3-4 марта 1 ош қошиқдан ичишади. Ароқнинг 5 қисмига 1 қисми қуруқ ёки янги ўсимлик ўти олинади, 8-10 кун тиндирилади, вақти-вақти билан таркибни силкити қўйилади ва сўнгра сизилади. Овқатдан олдин 15-20 томчидан кунига 3 марта ичилади. Кўп касалликларни даволашда ишлатиладиган самарали дорилар препаратлари оқ қашқарбеда ўти ва илдизларидан тайёрланади.

Бошқа хусусиятлари

Маълумот киритилмаган

Манба

Ильина Т. Лекарственные растения. Большая иллюстрированная энциклопедия. – Litres, 2019. Ильина Т. Большая иллюстрированная энциклопедия лекарственных растений. – Litres, 2020. Мазнев Н. Высокоэффективные лекарственные растения. Большая энциклопедия. – Litres, 2018. Онипко В. Д. Тысяча золотых рецептов народной медицины. – ОЛМА Медиа Групп, 2004. Мазнев Н. Высокоэффективные лекарственные растения. Большая энциклопедия. – Litres, 2018.

Эслатма

Агар дозадан ошиб кетса ёки узоқ муддат фойдаланилса, асоратлар пайдо бўлиши мумкин – буйраклар (сийдикдаги қон) ва бошқа органлардан қон кетиш ҳолатлари кузатилади.
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида у доривор қашқарбедага ўхшаш заҳарланишни келтириб чиқаради, гарчи унда кумарин моддаси камроқ миқдорда мавжуд.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!