Medicago tianschanica Vassilcz.
Кимёвий таркиби
Беда барглари ва меваларида минерал элементлар (калий, кальций, фтор ва бошқалар) мавжуд. Турли хил углеводлар, оқсиллар, ёғ кислоталари, фир мойлари, пектинлар, сапонинлар, тритерпиноидлар, ўсимлик стероидлари, ферментлар, хлорофилл, алкалоидлар, гормонга ўхшаш моддалар, каротин мавжуд.
Ишлатиладиган қисми
Илдизлари, ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Беда доривор мақсадларда ишлатилади. У ичак, ошқозон, қалқонсимон без касалликларида, метаболизмни яхшилаш, лактацияни кучайтириш, қон айланиш тизимини нормаллаштириш, холестеринни камайтириш, қондани қанд миқдорини камайтириш, қондаги гемоглобин даражасини ошириш учун ишлатилади.
Беданинг фитоконцентратлари терини парвариш қилиш маҳсулотларида қўлланилади.
Миллий саратон институтида (АҚШ) ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, беда овқат ҳазм қилиш трактидаги канцерогенларни зарарсизлантиришга ёрдам беради, уларни ўраб олади ва танадан чиқариб ташлашга ёрдам беради.
Рецептлар
Халқ табобатида бедадан фойдаланиш рецептлари қуйидагича бўлиши мумкин:
трихомонадали кольпитда спринцовка қилиш учун қайнатма: 3 литр сув учун 0,5 ош қошиқ беда ўти, 5 дақиқа қайнатилади, 1 соат тиндирилади, фильтрланади. Кунига 1-2 марта илиқ кайнатма билан спринцовка қилинади. Кучни йўқотиш, чарчоқ, стресс, тушкунлик, ҳаётийлик ва иммунитетни ошириш учун дамламаси: 1 ош қошиқ майдаланган қуруқ беда ўти 0,5 литр ароқда хона ҳароратида қоронғи жойда 14 кун тиндирилади. Овқатдан ярим соат олдин 10-20 томчини 30 мл сувга солиб, кунига 3 марта ичилади.
Дамламаси: 3 литр қайноқ сув учун 0,5 ош қошиқ ўти солинади ва термосда 4 соат тиндирилади, сўнгра фильтрланади. 1/3-1/2 стакандан кунига 3 марта ичилади. Шарбат қондаги қандни камайтирувчи восита сифатида: сув билан 1: 1 нисбатда суюлтирилади, 1/2 стакандан кунига 3 марта овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
Қандли диабетда дамламаси: 1 стакан қайноқ сув учун 1 ош қошиқ ўти 40 дақиқа давомида тиндирилади, фильтрланади. 1/4 стакандан кунига 3 марта ичилади. Асаб касалликлари ва ошқозон ости бези функцияси пасайганда дамлама: 1 стакан қайноқ сув учун 1 чой қошиқ қуруқ майдаланган беда ўти, 15 дақиқа давомида дамланади, фильтрланади. 1/3-1/2 стакандан кунига 3 марта ичилади. Янги ўтларнинг витаминли коктейли: беда, қичитқи ўт, салат барги, исмалоқ ва бошқа таъбга кўра ҳар қандай ўтларни блендерда озгина сув ёки ҳар қандай шарбат билан эзилади. Аралашма сметана қуюқлигида бўлиши керак. Кунига 1 стакангача ичилади. Таъбга кўра қаймоқ, туз, асал қўшиш мумкин.
Бошқа хусусиятлари
Маълумот киритилмаган
Манба
Глазко В. И., Баутин В. М. НИ Вавилов как организатор науки сообщение 2. Организация и результаты экспедиций по сбору мировогогенофонда //Известия Тимирязевской сельскохозяйственной академии. – 2012. – №. 2. – С. 170-191. Косметология: препараты, процедуры, пластические операции: Практическая энциклопедия. — М.: СИА Интернейшнл ЛТД; ТФ Мир; Эксмо, 2005. — С. 576. — ISBN 5-699-09500-4
Лечебные свойства люцерны
Северная гибридная
Марусинская425
Невеста севера (недоступная ссылка). Дата обращения: 16 ноября 2013. Архивировано 11 февраля 2015 года.
Бибинур
101 вид согласно данным The Plant List
87 видов Архивная копия от 24 сентября 2015 на Wayback Machine по данным GRIN
Эслатма
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: беда препаратларини тиббиётда ортиқча ишлатиш тизимли қизил волчанка касаллигини ривожланишини рағбатлантириши мумкин — артритга ўхшаш ва кучли оғриқ билан кечадиган касаллик. Қизил волчанка билан оғриган беморлар бедани ишлатиши мумкин эмас.
Уни гормонга боғлиқ саратон касалликларида ишлатиш мумкин эмас (экстрагенга боғлиқ ўсмалар аёлларда бачадон, тухумдонлар, сут безлари, эркакларда простата ва моякларга таъсир қилувчи репродуктив тизим патологиялари).
Беда баргидан тайёрланган препаратлар қон томирларининг ўтказувчанлиги пасайган вақтда қабул қилинмаслиги керак.
Беда барги ва АГТК типли гормонал дориларни (адренокортикотропик гормон), кортизон, преднизон, преднизолон ва бошқалар каби дориларни бирга қабул қилиш мумкин эмас.
Юқори қон босимида беда баргидан дори-дармонлар қабул қилинмайди, айниқса, уйқудан кейин ва эрталаб қон босимининг умумий фонида сезиларли сакрашлар бўлиб турадиган одамлар учун мумкин эмас.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган