Malva sylvestris L.

Malva sylvestris L.

Умумий маълумот

ОиласиMalvaceae
Илмий номи

Malva sylvestris L.

Ўзбекча номи Ўрмон тугмачагули
Русча номи Просвирник лесной

Кимёвий таркиби

Ўсимлик илдизларида органик кислоталар, крахмал, шилимшиқ (17,37% гача)лар мавжуд. Шилимшиқларда пептозалар, пептозанлар, метилпептозанлар, урон кислоталари, хусусан, галактурон кислотаси топилган. Барглари С витамини, алкалоидларга бой. Уруғларда ёғли мойи (15% гача), флавоноидлар гулларида учрайди. Барча қисмларда флавоноидлар, каучукка ўхшаш моддалар, алкалоидлар мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Барча қисмлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Доривор хусусиятларга эга бўлган бу ўсимлик узоқ вақтдан бери халқ табобатида ишлатилган. Илдизи ўраб олувчи, яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга кўплаб доривор йиғмаларга киритилган. Ўсимликдан фойдаланиш ошқозон-ичак тракти касалликларида (жигар касалликлари, метеоризм, колит, ичак касалликлари) тавсия этилади. Ўсимлик гулларидан қайнатмаси нафас олиш касалликларини даволайди. Спиртли настойкаси ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасида кўрсатилади. Сувли дамламаси бурун-томоқ, пневмония, бронхит, трахеобронхитнинг яллиғланиш жараёнларида ишлатилади. Кўп фойдали хусусиятлари туфайли ўсимликдан маълум гинекологик касалликларни даволаш учун ишлатилади, аёлларда ҳайз даврини тартибга солади.

Рецептлар

Қайнатмаси: 10 г қуруқ ёки янги хом ашёга икки стакан қайноқ сув солиб, ёпиқ идишда 5 дақиқа қайнатилади, камида тўрт соат туриб, дока орқали сизилади. Препаратни кунига 4-5 марта 1 ош қошиқдан қабул қилиш тавсия этилади.

Бошқа хусусиятлари

Ўсимликнинг фойдали хусусиятлари ва ноёб кимёвий таркибига қарамай, ушбу ўсимлик асосида тайёрланган дори-дармонларни қабул қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд. Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида аёллар учун қайнатмалари, малҳамлари ва дамламалари тавсия этилмайди. Болалар учун, шунингдек, индивидуал кўтара олмаслик ва аллергик реакцияларга мойил бўлган шахслар учун тавсия этилмайди.

Манба

1. Вечерина Е. Хризантемы, астры, георгины и другие осенние цветы. – Litres, 2014. – 1555с.
2. Энциклопедия лекарственных растений народной медицины. – ОЛМА Медиа Групп, 2003. – 270 с.
3. Кьосев П. Лекарственные растения: самый полный справочник. – Litres, 2015. – 289 с.

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!