Malus domestica (Suckow) Borkh.

Malus domestica (Suckow) Borkh.

Умумий маълумот

ОиласиRosaceae
Илмий номи

Malus domestica (Suckow) Borkh.

Ўзбекча номи Олма
Русча номи Яблоня домашняя

Кимёвий таркиби

Янги олма меваларида турли хил шакар (фруктоза, глюкоза, сахароза 12% гача), органик кислоталар (2,4% гача – олма, вино, лимон, хлороген, арабик), пектинлар, танинлар ва ранг берувчи моддалар, C ва В витаминлари, каротин, эфир мойи, минерал тузлари, темир ва фосфор, марганец, йод бўлади. Эфир мойида амил спиртининг чумоли, капрон, сирка, каприл кислоталари билан мураккаб эфирлари ва сирка альдегиди мавжуд. Мева пўстида флавоноидлар аниқланган. Уруғларида тахминан 0,6% амигдалин гликозиди, 15% гача ёғли мой мавжуд. Барглари фенол бирикмаларга бой.

Ишлатиладиган қисми

Мевалари, уруғлари ва барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Олмани истеъмол қилиш шишларда тавсия этилади, чунки уларни камайтиришга ёрдам беради. Олма дарахти яллиғланишга ва микробларга қарши хусусиятларга эга. Олма таркибида пектинлар мавжуд бўлиб, улар туфайли барча токсик моддалар танадан чиқарилади. Олма танадаги метаболизмни яхшилайди. Олма меваларидан қондаги холестерин миқдорини камайтириш учун фойдаланиш тавсия этилади. Олма парҳезли табиий маҳсулотдир, шунинг учун у кўпинча вазн йўқотиш учун диетага киритилади. Олма умуммустаҳкамловчи хусусиятга эга. Янги олма мевалари жуда кўп фойдали моддаларга эга, шунинг учун уларни янги ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Олма таркибида зарарли бактериялар, стафилококклар, грипп вирусини ўлдирадиган фитонцидлар мавжуд. Олма шарбатини юрак муаммоларида ичиш тавсия этилади.

Рецептлар

Ташқи томондан, олма бўтқаси яллиғланиш ва куйиш учун қўлланиладиган компресслар учун ишлатилади. Суюлтирилган олма сиркаси иситма, овқат ҳазм қилишининг бузилиши, заҳарланишда ёрдам беради. Йўталиш ва хириллашда олма. Олмалар пўстидан тозаланади. Пўстидан икки ош қошиқ миқдорида олинади ва унга икки стакан қайноқ сув солинади. Дамлама бир соат туриши керак. Ушбу воситани овқатдан олдин кунига 100 мл дан 5 марта ичилади. Гастрит учун олма. Тозаланган яшил олма майдаланган бўлиши керак. Олма ейишдан олдин ва кейин 5 соат давомида еб-ичилмайди. Эрталаб оч қоринга олма ейиш яхшидир. Олма бир ой давомида истеъмол қилинади. Ва иккинчи ойда олма ҳафтасига атиги 2-3 кун истеъмол қилинади. Учинчи ойда олма ҳафтада бир марта истеъмол қилиниши керак. Албатта, яна бир шарт бор: бу 3 ой давомида сут, ёғли ва аччиқ овқатлар, қаҳва, чой, зираворлар ва ҳатто янги нон истеъмол қилинмаслиги керак. Витамин етишмаслиги, семириш ва анемия учун олма. Доривор таркибни тайёрлаш учун олма, қовун, помидор, лимон олинади ва бу маҳсулотларнинг шарбатини сиқиб чиқарилади. Барча шарбатлар аралаштирилади: олма – ярим стакан, қовун – ярим стакан, лимон – ярим кичкина стакан (25 мл) ва помидор – 1 чой қошиқ. Кунига уч марта шарбат ичилади. Ёриқлар учун олма мойи тайёрлаш. Уни тайёрлаш учун биз 100 г олма керак ва уни қирғичдан ўтказилади. Шундан сўнг, бир хил миқдордаги сариёғ қўшилади ва аралаштирилади. Ушбу мой билан шикастланган жой ёғланади ва бир кечага қолдирилади. Эрталаб туриб керакли жойни илиқ сув ва атирсовуни билан ювилади. Ушбу мой эмизикли оналарнинг қўллари, лаблари ва ҳатто кўкрак учларидаги ёриқларни даволаш учун ишлатилади. Ўсмаларда олма сиркаси. Уни тайёрлаш учун олма олинади ва майдалагичдан ўтказилади, сўнгра тайёр хом ашёни сирланган идишга солинади. Энди 800 г олма пюреси олинади, устига бир литр сув қуйилади ва ярим стакан шакар солиб, яхшилаб аралаштирилади. Шунингдек, 20 г қуруқ қора нон ва 10 г нон хамиртурушини қўшилади. Кейин таркибдаги идиш оғзига дока қўйилади ва маҳсулотни хона ҳарорати бўлган хонада 1,5 ҳафта давомида сақланади. Ушбу жараён учун ёғоч қошиқдан фойдаланиб, сиркани вақти-вақти билан аралаштиришни унутмаслик керак. Олинган шарбатни сиқиб олинади ва фильтрланади. Кейин агар 1 литр шарбат чиққан бўлса, унга яна ярим стакан шакар қўшилади ва эримагунча аралаштирилади. Энди яна дока билан идишни ёпамиз ва уни бир ойга, эҳтимол бир ярим ойга қолдирилади: сирка оч рангга кирмагунча. Дорини сизиб олинади ва идишларга қуйилади, уларни қопқоқ билан маҳкам ёпиш зарур. Қопқоқларни мум билан герметик қилиб ёпилади. Шишаларни салқин жойда сақлаш лозим.

Бошқа хусусиятлари

Озуқабоп, асал-ширали.

Манба

https://cherkessk.su/groups/group/35/wiki/%D0%AF%D0%B1%D0%BB%D0%BE%D0%BD%D1%8F/ https://lektrava.ru/encyclopedia/yablonya-domashnyaya/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!