Maclura pomifera (Raf.) C.K.Schneid.

Maclura pomifera (Raf.) C.K.Schneid.

Умумий маълумот

ОиласиMoraceae 
Илмий номи

Maclura pomifera (Raf.) C.K.Schneid.

Ўзбекча номи Маклюра
Русча номи Маклюра оранжевая

Кимёвий таркиби

Маклюра мевалари муҳим ёғ кислотаси бирикмаларида циклик тритерпен спиртларини ўз ичига олган сутли шарбат чиқаради. Уларнинг концентрацияси пишган мева вазнининг 4% гача етади. Маклюрада қўшимча равишда, шакар ва пектин моддалари (тахминан 10%) мавжуд бўлиб, шу туфайли оғизни кучли боғлайди. Ўсимлик шифобахш хусусиятларига изофлавон осайин ва полифенол кемпфероли ҳисобига бўлиб, тўпгули вазнининг тахминан 6% ини ташкил қилади. Баргларнинг шарбатида 13% лимон кислотаси ва уруғларда 30% ёғ кислоталари бор.

Ишлатиладиган қисми

Мевалари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Халқ табобатида маклюра сутли шарбати турли хил тери касалликларини – дерматит, экзема, яралар ва пендин яраларини даволашда, шунингдек, тери саратони, радикулит, ревматизм, полиартрит, гипертония ва геморрагик патологияларни даволашда ишлатилади, сутли шарбат сўгаллар ва замбуруғдан таъсирланган терини тиклайди, сўгаллар қорайиб, қуриб тушади, қон тўхтайди (ташқи). Кўпгина мамлакатларнинг тиббиёт саноатида дори препаратлари тўпгулидан тайёрланади (юрак фаолиятини рағбатлантириш, антибиотиклар).

Рецептлар

Маълумот киритилмаган

Бошқа хусусиятлари

. Декоратив. Ёғочлиги жуда бардошли, эмандан кучлироқдир. Вақт ўтиши билан ҳашаматли олтин рангга айланадиган чиройли қаҳрабо рангга эга. Ёғочдан мебел ясалади. Ушбу бардошли эгилувчан ёғочлиги қадимдан камон ясашда ишлатилган. Дарахтнинг пўстлоғи ва илдизларидан сариқ бўёқ тайёрланади.

Манба

1.АиФ. Здоровье, № 25(513), 2004 г.. 2.Ахмедходжаева, Н. М. Фитохимическое изучение маклюры оранжевой, культивируемой в Узбекистане : автореф. дис. … канд. фармац. наук : 791 / 1-й Моск. мед. ин-т им. И. М. Сеченова. – М., 1972. – 23 с. 3.https://alcofan.com/maklyura-adamovo-yabloko-nastojka.html 4. https://lavka-life.su/poleznaya-informaciya/maklyura-adamovo-yabloko-lechebnye-svojstva-i-primenenie.html 5.https://lektrava.ru/encyclopedia/maklyura/

Эслатма

Дарахтдан фойдаланганда қарши кўрсатмалар:
Аллергияга мойил бўлган одамлар, бу воситадан бутунлай воз кечиш яхшироқдир;
Қандли диабет ҳолатларида бу ўсимликдан фойдаланиш мумкин эмас;
Даволаш давомида спиртли ичимликларни қабул қилиш тақиқланади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!