Lepidium sativum L.
Кимёвий таркиби
Темир, калий, кальций, фосфор, йод тузлари, оқсил, тиамин, рибофлавин, 165 мг % гача аскорбин кислотаси (Q витамини ва 3,8 мг % гача каротин (провитамин А) мавжуд. Уруғларда кўп (50-60% гача) ёғли мойлари бор.
Ишлатиладиган қисми
Барглар, шарбат, уруғларФойдаланиш учун кўрсатмалар
Экма торол ўсимлиги барглари иштаҳани очади ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ўсимликнинг салат барглари цинга касаллигига қарши яхши воситадир. Шарбати эса сийдик ҳайдовчи ва ич юмшатувчи сифатида ишлатилади. Қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Соч тўкилганда, ўсимлик шарбати асал билан аралаштириб бошга суртилади ва шарбати сочдаги қазғоқни кетказади. Тиш оғриғини даволайди. Янги ўсимликни хамиртуруш билан майдалаб малҳам тайёрланганда карбункула касаллигини даволайди. Салат барги ҳомила туширишда ёрдам беради. Ўсимлик уруғларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. вино билан қўшилган ўсимлик уруғи кукуни гижжаларни чиқариб юборади. Ўсимлик шарбати кўпинча сирка билан ичилса, талоқ касалликларини даволаш мумкин. Агар ўсимлик баргини ёки уруғини ун ва сирка билан аралаштириб оғриқли оёқларга бинт билан боғланганда оғриқни камайтиради.
Рецептлар
Экма торол ўсимлигининг ер усти куртакларидан олинган шарбати кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади. Ўсимлик шарбати витамин етишмаслиги ва камқонликнинг даволашда, ич юмшатувчи, ўт пуфагидаги тошни туширишда 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқат пайтида ичилади. Метаболик касалликларда июн-сентябр ойларида йиғиб олинган ўсимликдан сиқиб олинган шарбат 100-200 мл дан 1 ош қошиқ асал билан кунига 2-3 маҳал ичилади. Ташқи яраларда, ўсимлик шарбатидан тайёрланган лосьонлар теридаги доғларни даволайди, шу билан бирга ичиш ҳам тавсия қилинади. Оғриган тиш томонидаги қулоққа ўсимлик шарбати томизилса, тиш оғриғини енгиллаштиради. Қуритилган экма торол ўти ва майдаланган уруғларнинг кукунидан малҳам тайёрлаш: ўт кукуни ва уруғини тенг миқдорда аралаштирилади, сўнгра хом ашёнинг 1 қисми ва думба ёғи ёки куйдирилган сариёғнинг 5 қисми билан яхшилаб аралаштирилади. Тайёрланган малҳам билан ширинча касаллигида, қўтир, йирингли яраларни даволаш учун оғриқли жойларга суртилади. Майдаланган уруғлар хантал пластерлари ўрнига тананинг оғриқли жойларига қўлланилади. Барглар истеъмол қилинганда диуретик ва тинчлантирувчи таъсирга эга, уйқуни яхшилайди.
Бошқа хусусиятлари
Озуқабоп, совун тайёрланади.
Манба
1.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/kress_posevnoj.html
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган