Lemna minor L.

Lemna minor L.

Умумий маълумот

ОиласиAraceae
Илмий номи

Lemna minor L.

Ўзбекча номи Кичкина поябарг
Русча номи Ряска маленькая

Кимёвий таркиби

Кичкина поябарг таркибида оқсилга бой, қуритилганда хом-ашё миқдори 40% ни ташкил этади. Аминокислоталар: ўрни боса олмайдиган аминокислоталарга тегишли глутамин кислотаси, асаб тизини ишлашини яхшилайди, шунингдек, аргинин ва аспартик кислоталари бор. Кичкина поябаргнинг микроэлементлари таркиби суяк тизими учун муҳим бўлган кальций ва фосфор, эндокрин тизим учун зарур бўлган йод, шунингдек, ҳаммага яхши маълум бўлган магний, темир, мис, бром, шунингдек, кам учрайдиган минераллар – ванадий, радий, титан, цирконий, кобальт ва ҳатто олтин ҳам учрайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Кичкина поябарг таркибида антиканцероген таъсирга эга флавоноидлар, шунингдек, худди шундай таъсирга эга тритерпен бирикмалари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ҳамма қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Кичкина поябарг асабийлашганда, неврозга мойилликда ва қаттиқ жазавага тушганда тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Немис шифокорлари Кичкина поябаргнинг спиртли тиндирмасини нафас олиш касалликлари, узоқ муддатли бурун оқишида, шунингдек, ревматизм ва жигар касалликлари учун буюришади. Хитойлик табиблар Кичкина поябаргни иситмада юқори даражага кўтарилган, шунингдек, ревматизм пайдо бўлишида ва бўғим оғриқларини даволашда яхши восита деб ҳисоблашади. Кичкина поябарг спитли тиндирмаси ошқозон муаммоларига ёрдам беради, бириктирувчи хусусиятга эга, шунингдек, қонни тикловчи таъсирга эга. Кичкина поябаргнинг сийдик ҳайдовчи таъсирга эгалиги ҳам маълумдир, шунингдек, глаукома ва турли тери кўринишларидаги касалликлар, шу жумладан ола-пес ва эшак емида (крапивница) фойдали таъсирга эга. Ташқи яраларда тери битишига йирингли яраларда, чипқонда ёрдам беради. Шифокорлар шишларни йўқ қилиш учун компрессларидан фойдаланадилар. Янги узилган барглари илон чаққанда қўлланилади. Кичкина поябарг, шунингдек, безгакни даволашда яхши восита сифатида ишлатилади.

Рецептлар

Тиндирмани тайёрлаш учун: Кичкина поябарг ўтидан 1 чой қошиқ, ароқ ёки 40% спиртдан 50 мл. Тиндирмани тайёрлаш йўли: 1 чой қошиқ кичкина поябарг ўтини сув билан яхшилаб чайилади, кейин у қора шишадан ясалган идишга солинади. Шундан сўнг, ўтни устига ароқ ёки спирт билан тўлдирилади. Қоронғи жойда хона ҳароратида камида бир ҳафтага қолдирилади. Бир ҳафта ўтгач, тиндирмани эҳтиёткорлик билан сизиб олинади, қолдиқларини зич дока орқали сиқиб олинади. Олинган тиндирмани салқин ва қоронғи жойда сақланади. Тиндирмани қўллаш: овқатдан 30 дақиқа олдин кунига уч марта 50 мл сув 15-20 томчи солиб ичилади. Қуритилган кичкина поябаргдан фойдаланиш: Қуритилган кичкина поябарг иситма тушурувчи, шамоллашга қарши, танани тетиклантирувчи ва сафро ҳайдовчи сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, уни ҳар куни истеъмол қиладиган барча овқатларга сепиб ейиш фойдалидир. Кичкина поябарг ўтининг дамламаси – 1 ош қошиқ қуритилган хом-ашёни 1 стакан сувда қайнатилади, 1 соат тиндириб, сизиб олинади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 0,5 стакан ичиш тавсия этилади.
Қуритилган кичкина поябарг рецепти – асалли шарчалари: қуритилган ўт асал билан аралаштирилади, шарчалар тайёрланади ва қуёш нурлари тушмайдиган, илиқ жойда қуритилади. Кунига 3-4 маҳал 1-3 шарчалардан қабул қилиш тавсия этилади. Бу бронхлар касалликларида болаларни даволашнинг ажойиб усули. Кичкина поябаргдан ва сариёғдан малҳам тайёрлаш: Қуритилган ўтни қаҳва майдалагичда майдаланади. 9 қисм қуритилган кичкина поябарг ўти ва 1 қисм сариёғ (эритилган ёғдан фойдаланиш мумкин), яхшилаб аралаштирилади, шиша идишга солиб, салқин ва қоронғи жойда сақланади. Малҳам тери тошмаси учун ишлатилиши мумкин, шунингдек, қулоқлар учун турундалар қилиш ёки бурунни мойлаш ҳам мумкин.

Бошқа хусусиятлари

Баҳорда кичкина поябарг авитаминоз билан курашиш учун ажойиб воситадир. Ундан табиий салатлар, мазали шўрвалар тайёрлаш мумкин, шунингдек, гўшт ва балиқ овқатларига ўзига хос лаззат берадиган зиравор сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Чорвачилик ва паррандалар учун емга аралаштирилади. Кичкина поябарг ифлосланган сув ҳавзаларини нитратлар ва фосфатлардан тез ва самарали тозалашга қодир. Фотосинтез жараёнида у кўп миқдорда кислород чиқаради ва сувда эриган карбонат ангидридни ўзлаштиради. Айниқса, сув ҳавзаларини ҳайвон чиқиндилари билан ифлосланиши билан яхши курашади, чунки у органик моддаларга бой сувда ўзининг биомассасини жуда тез оширади. Ўзининг озуқавий қиймати бўйича у донли экинлар билан таққосланади.

Манба

1.https://lechattravy.ru/articles1/primenenie-preparatov/175-ryaska-bolotnaya-lechenie-ryaskoj 2.https://shalfey24.ru/collection/tselebnye-travy/product/ryaska-bolotnaya-trava-50gr-staroslav 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A0%D1%8F%D1%81%D0%BA%D0%B0_%D0%BC%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%8F

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!