Lavandula angustifolia Mill.
Кимёвий таркиби
Ўсимликнинг барча қисмларида эфир мойи мавжуд: барглари – 0,4% гача, пояси – 0,2% гача, катта миқдорда тўпгулларида тўпланади – 3,5-4,5%. Мойнинг асосий компоненти (30-60%) L-линалоол спирти ва кислоталарнинг эфирлари (сирка, мойли, валериан ва капрон). Бундан ташқари, цинеол, гераниол, борнеол ва ҳ. топилган. Гулларида танинлар (12% гача), аччиқлар ва қатрон, урсол кислотаси, кумарин, герниарин ҳам бор.
Ишлатиладиган қисми
Ер устки қисмиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Гуллари сийдик ҳайдовчи, тиришишга қарши ва тинчлантирувчи таъсирга эга бўлиб, мияда қон айланишини яхшилайди. Лаванда мойи антисептик ва бактерицид хусусиятларига эга. Эфир мойи эритмаси жароҳатни қўпол изларсиз даволайди. Халқ табобатида лаванда мойининг спиртли эритмалари мигрен, неврастения, ревматизм, юрак-қон томир касалликлари, сийдик тош касаллиги ва пиелонефритни даволашда, бўғимларнинг яллиғланишида терапевтик ванналар, яраларни битказувчи, тери касалликлари, невралгия, лат ейиш, чиқишлар ва фалажда даволовчи восита сифатида ишлатилган.
Рецептлар
Лаванда чойи чарчоқни ва ҳар қандай безовталикни енгиллаштиради. Рецепт: қуруқ гуллар (чой қошиқ) 1/3 стакан қайноқ сувда қайнатилади, 10 дақиқа тиндирилади, сизиб олинади ва ётишдан олдин ичилади.
Лаванда мойи ёки суви бош оғриғини қолдиради: мойи чакка қисмларга сурилиб, думалоқ ҳаракатлар билан уқаланади. Ошқозон спазмида ўсимлик барглари ва гулларидан тайёрланган қайнатма ишлатилади. Рецепт: кунига 2 стакандан (истеъмол: бир чой қошиқ лаванда – 1 стакан қайноқ сув учун). Бу асаб тизимини тинчлантиради ва асаб чарчашларида ўсимлик гуллари солинган ҳаммом қабул қилинади. 20 дақиқа давомида ҳаммом процедурасини қилиниб, кейин дарҳол ўринга ётиш керак. Зиғир халтачасига 200 г қуруқ лаванда ўти солинади ва ёстиқ остига қўйиб ётилганда соғлом уйқу келтиради. Шиша идишларга ўсимлик гуллари солиб уй хоналарига қўйилганда ҳиди асаб тизимини нормаллаштиради, тетиклаштиради, ғазабни тинчлантиради ва кайфият ўзгаришини енгиллаштиради. Қуруқ экзема учун: ярим литр зайтун мойи ва 25 г лаванда гулларини 2 соат давомида сув ҳаммомига қўйилади, 8-10 соат тиндирилади, шундан сўнг уни малҳам сифатида ишлатиш мумкин. Яроқлилик муддати 6 ҳафта. Бронхит учун бир қошиқ асалга бир неча томчи лаванда мойи томизилади. Илиқ сутга қўшиб, ётишдан олдин 1 марта ичилади. Оёқларнинг замбуруғ касалликлари лаванта мойи қўшилган илиқ ванналар даволайди: бир ош қошиқ денгиз тузи учун атиги 5 томчи лаванда мойи солинади. Лаванда баргларидан тайёрланган қайнатма кўнгил айниши, қусиш ва тиш оғриғини енгиллаштиради. Дерматит учун ташқи фойдаланиш учун эфир мойи билан рецепт: бир чой қошиқ лаванда мойи зайтун мойи билан аралаштириб, эрталаб ва кечқурун терини артиш керак. Шундай қилиб, лаванда ва зайтун мойи билан биргаликда тери ҳужайраларини зарарли микроблардан тозалайди ва тошмаларни қуритадиган ажойиб дезинфекцияловчи восита сифатида ишлатилади.
Бошқа хусусиятлари
Эфир мойли, асал-ширали, озиқабоп, косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хушбўй ҳид сифатида ишлатилади.
Манба
1. Дудченко Л. Г., Козьяков А. С., Кривенко В. В. Пряно-ароматические и пряно-вкусовые растения: Справочник / Отв. ред. К. М. Сытник. — К.: Наукова думка, 1989. – 304 с. – ISBN 5-12-000483-0. 2.https://deluxe.com.ua/articles/spice-and-health/lavanda-svoystva-primenenie.html2. 3.https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9B%D0%B0%D0%B2%D0%B0%D0%BD%D0%B4%D0%B0_%D1%83%D0%B7%D0%BA%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BD%D0%B0%D1%8F
Эслатма
Маълумот киритилмаган
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган