Inula helenium L.
Кимёвий таркиби
Қора андиз ўсимлигининг илдизпоялари ва илдизларида 1- 3% гача эфир мойи сапонин, қатрон ва аччиқ моддалар мавжуд ва 44% гача полисахаридлар мавжуд: инулин, псевдоинулин ва инуленин. Бундан ташқари, эфир мойининг таркибида алантол спирти ва проазуленни учрайди.
Ишлатиладиган қисми
Илдизи ва илдизпоясиФойдаланиш учун кўрсатмалар
Қора Андиз препарати балғам кўчирувчи ва шамоллашни даволовчи юкори самарали дори воситаси ҳисобланади. Қора андиз илдизи ва илдизпояси қайнатмаси – 10 г (1-2 ош қошиқ) хом-ашёсини сирланган идишга солиб, устидан 200 мл қайнаган сув солиб, идишнинг қопқоғи ёпилади, сўнг 15 минут сув ҳаммомида иситилади. Қайноқ ҳолда кунига 1 қошиқдан ҳар 2 соатда ичилади.
Рецептлар
Қора Андиз дамламаси: 2 чой қошиқ майдаланган илдизга 1 стакан қайнатилган сув қуйилади ва сув ҳаммомида 15 дақиқа давомида қайнатилади, камида 45 дақиқа тиндирилади, сизиб олинади ва кунига 3 маҳал ⅓ стакандан ичилади – шамоллаганда овқатдан 30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади. Қайнатмаси: 1 ош қошиқ майдаланган илдизга 2 стакан сув қуйилади, 30 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатилади ва сиқилади, илиқ қайнатилган сув билан асл ҳажмига келтирилади ва ҳар соатда 1-2 ош қошиқдан ичилади. 1:1 нисбатда асал билан аралаштирилган андиз ўсимлигининг янги илдизлари ва илдизпояларидан олинган шарбат йўтал ва бронхиал астмада буюрилади. Дамламаси: а) 1 стакан қайноқ сувга 20 г ўсимлик илдизлари ва илдизпоялари солинади ва 4 соатга қолдирилади, сизиб олингандан сўнг диареяда иштаҳани яхшилаш учун овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади; б) андиз илдизининг винода тиндирмаси: 10 г андиз ўсимлиги илдизини майда тўғраб, устига 0,5 л вино қуйилади. 2 ҳафта давомида қоронғи жойда сақланади. Ошқозон кислотаси пасайганда, овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 50 мл дан ичиш тавсия этилади. Қайнатмаси: а) 1 ош қошиқ майдаланган илдизпоялари ва илдизларини 1 стакан сув солиб қайнатиб олинади, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади ва совутилади. Илиқ ҳолда балғам кўчирувчи восита сифатида 1 ош қошиқдан ҳар 2 соатдан кейин ичиш тавсия этилади; б) 16 г майдаланган илдизпоялари ва илдизларини 1 стакан қайноқ сувда қайнатиб олинади. Сафрони ҳайдовчи, шамоллашга қарши ҳамда овқат ҳазм қилиш учун овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади; в) Илдизпоя ва илдизларнинг 2 думалоқ брикети ½ стакан совуқ сувга солинади, 30 дақиқа қайнатилади, сизилади. Илдизпояларнинг қайнатмасини тавсиясига ўхшаб кунига бир хил вақтда 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади; г) 0,5 литр «портвейн» виносида ўсимликнинг 12 г илдизи билан янги илдизпояларини 10 дақиқа давомида қайнатилади. Тананинг умумий заифлигида қувватни ошириш учун овқатдан олдин кунига 3 маҳал 50 г дан ичиш тавсия этилади. Ич кетганда овқатдан олдин кунига 2-3 маҳал 1-2 г илдизпоялар кукунини сув билан аралаштириб ичилади. Ташқи томондан: 1 литр сувда 100 г илдизпоялар ва илдизларни қайнатиб олинади, 4 соатга тиндирилади, сизилади. Тери касалликларида ташқи томондан ювиш ва примочкалар шаклида қўлланилади. Малҳам тайёрлаш: 1 чой қошиқ андиз илдизпояси кукунини 2 чой қошиқ думба ёғи ёки сариёғ ёки вазелин билан аралаштирилади. Тери касалликларида ва оғриқли жойларга суртиб қўйилади. Ички томондан: дамламалари (бир чой қошиқ майдаланган илдизни 1 стакан сувда 10 соат давомида дамланади – кунлик доза) ёки қайнатмалари (6-9 г ўсимлик хом-ашёсини 2 стакан сув билан сувнинг1/3 қисми қайнаб кетгунча қайнатилади; ҳар соатда 1-2 ош қошиқдан ичилади. Аёллардаги ажралмаларда ва ширинча (золотуха) касаллигида қайнатмани ҳар куни эрталаб истеъмол қилиш керак). Илдиз кукуни ҳам буюрилади: уни кунига 2-3 маҳал (пичоқ учида) истеъмол қилиш керак, оз миқдорда сув билан ичилади. Ташқи томондан терига фойдаланиш учун малҳам тайёрланади: а) 100 г сув билан 20 дақиқа давомида 50 г эзилган илдизлари қайнатиб олинади; сизиб олинган қайнатмага 50 г тоза эритилган думба ёғи ёки сариёғ билан аралаштирилади; б) 1 чой қошиқ андиз илдизи кукунига 2 чой қошиқ эритилган думба ёғи, вазелин ва балиқ ёғи билан аралаштирилади, тенг нисбатда олинади.
Бошқа хусусиятлари
Эфир мойлари антисептик ва гижжа ҳайдовчи хусусиятга эга. Асал-ширали ўсимлик
Манба
1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.http://www.cnshb.ru/AKDiL/0054/base/RD/000045.shtm 4.https://liktravy.ua/ru/useful/encyclopedia-of-herbs/omanu-korenevyshha-z-korenjamy 5.https://planta-medica.uz/inula-helenium-l-devyasil-vysokij/
Эслатма
Қора Андиз ўсимлиги буйрак касаллиги билан оғриган ёки ўсимлик таркибидаги бирор моддаларга нисбатан таъсирчан бўлган инсонларга буюрилмайди. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлардан яна ҳомиладорлик ва эмизиш даври ҳисобланади.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган