Inula grandis Schrenk

Inula grandis Schrenk

Умумий маълумот

ОиласиAsteraceae
Илмий номи

Inula grandis Schrenk

Ўзбекча номи Андиз
Русча номи Девясил крупный

Кимёвий таркиби

Сариқ андиз илдизларидан игалан, игалин, шунингдек, сесквитерпеновин диоллари – игалол ва грандол ажратилган. Бундан ташқари, илдизларда флавоноидлар, танинлар, алкалоидлар, тритерпен сапонинлари ва органик кислоталари мавжуд.

Ишлатиладиган қисми

Ўсимликнинг ер устки қисми ва илдизлари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Сариқ андиз ўсимлигининг ер устки қисмларидан тайёрланган дамламаси ўпка туберкулёзини даволашда қўлланилади, седатив, сийдик ҳайдовчи, терлатувчи таъсирга эга. Илдизларидан тайёрланган қайнатма сил, ошқозон-ичак касалликлари ва антигельминтик восита сифатида ишлатилади, ташқи томондан қўтир касаллигида ишлатилади. Ташқи томондан қайнатма скорфулёз, рахит учун ишлатилади. Чипқонда янги барглари малҳам сифатида қўлланилади.

Рецептлар

Фойдаланиш учун юқоридаги Қора андиз ўсимлигининг рецептларига ўхшаб фойдаланилади.

Бошқа хусусиятлари

Эфир мойли ва асал-ширали ўсимлик

Манба

1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.https://planta-medica.uz/inula-macrophylla-kar-kir-devyasil-krupnolistnyj/

Эслатма

Сариқ Андиз ўсимлиги буйрак касаллиги билан оғриган ёки ўсимлик таркибидаги бирор моддаларга нисбатан таъсирчан бўлган инсонларга буюрилмайди. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлардан яна ҳомиладорлик ва эмизиш даври ҳисобланади.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!