Hippophae rhamnoides L.

Hippophae rhamnoides L.

Умумий маълумот

ОиласиElaeagnaceae
Илмий номи

Hippophae rhamnoides L.

Ўзбекча номи Чаканда, чирқаноқ
Русча номи Облепиха крушиновая

Кимёвий таркиби

Меваларда каротиноидлар мавжуд: каротин (60 мг% гача), криптоксантин, зеаксантин, физальен, органик кислоталардан (2,64% гача) – олма ва вино-тош кислотаси, шакар (3,56% гача), танинлар, изорамнетин, С витаминлари (450 мг%), B1 (0,035 мг% гача), B2 (0,056 мг% гача), Е (145 мг% гача), фолий кислотаси (0,79 мг% гача) ва ёғли мойлар (8% гача), таркибида олеин, стеарин, линолеик ва палмитик кислоталарнинг глицеридлари мавжуд. Мевалар турли хил витаминларни ўз ичига олади ва энг яхши табиий витамин ташувчилардан биридир.

Ишлатиладиган қисми

Меваси, барглари

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик мевалари ва чаканда мойи оғриқ ва яллиғланишни камайтиради ва тўхтатади, тўқималарнинг грануляцияси ва эпителизациясини тезлаштиради, яраларни тезроқ даволашга ёрдам беради ва мультивитамин таъсирига эга. Шарбат, сув дамламаси, настойкаси, сироп ва мойи шаклида мевалари турли хил витамин етишмаслиги (цинга, шапкўрлик) ва қизилўнгач ва ошқозон яраси учун ичилади. Ташқи томондан, меваларнинг сувли дамламаси ва айниқса мойи турли тери касалликлари (тошма, экзема), узоқ вақт даволанмайдиган яралар, гинекологик амалиётда аёллар касалликлари, тери ва шиллиқ пардаларнинг нурланишдан шикастланишида ишлатилади. Ўрта Осиёда ревматизм учун барглари ишлатилади. Ёғочи Ҳинд-Тибет тиббиётида – қон тўхтатувчи, терлатувчи ва оғриқ қолдирувчи; кули – ичак коликасида фойдаланилади.
Пўстлоғи (пояси, новдалар). Тажрибадаги спиртли экстракти ва «Гиппофаин» препарати (5-гидрокситриптамин гидрохлориди) саркома, Эрлих ўсмалари ва саратоннинг бошқа шаклларининг ўсишига тўсқинлик қилади. «Гиппофаин» гипотензив ва қувват берувчи хусусиятларни намоён қилади, тери остига юборилганда сийдик ҳайдовчи таъсирга эга ва ичак тонусини кучайтиради. Новдалари. Қайнатмаси – сочни мустаҳкамлаш учун ишлатилади.
Новдалари ҳамда барглари. Мўғулистонда – колит, энтероколит ва диареяни даволаш учун экстракти ишлатилади.
Новдалари ва мевалари. Қайнатмаси ичга ва ташқи томондан – аллопеция, бош териси гиперкератози ва косметикада фойдаланилади.
Барглар. Ошқозон-ичак тракти ва тери касалликларида фойдаланилади. Ўрта Осиёда ревматизмда бинтли боғламлари ва примочкаларидан фойдаланилади. Барглар, гуллар, мевалар. Тошмалар, подагра ва ревматизм учун.
Гуллар. Тожикистонда бу терини юмшатувчи косметик маҳсулот.
Меваси. Ҳинд-Тибет тиббиётида рецептларнинг бир қисми сифатида – қон тўхтатувчи, яллиғланишга қарши восита сифатида ўпка ва ошқозон-ичак тракти органлари, юрак, қон касалликларида, метаболизм бузилиши натижасида келиб чиққан касалликларда, томоқ касалликларини даволаш учун; мойли экстракти – жигар касалликлари, яллиғланиш жараёнлари, ошқозон-ичак тракти органларида ҳазм бўлиш ва сўрилишнинг бузилиши; ташқи томондан – гематомалар ва геморройдан қон кетишларда фойдаланилади.
Халқ табобатида шарбати, сиропи, дамламаси, қайнатмаси, настойкаси ва мойи А ва С витаминларини етишмовчилигида оғриқ қолдирувчи, яраларни битиурвчи ва поливитаминли хусусиятларга эга, ошқозон яраси ва бошқа ошқозон касалликлари, дизентерия, саратонда; метаболизмни тартибга солиш воситаси ва балиқ ёғи ўрнини босувчи восита сифатида; углерод оксиди билан заҳарланишда ишлатилади. Ташқи томондан – тошмалар, экзема, тери сили ва бошқа тери касалликларида; узоқ муддатли даволанмайдиган яраларни, трофик яраларни, юқумли касалликларни, бачадон бўйни эрозиясини даволаш учун; куйиш ва совуқ уришида ишлатилади.
Ўсимлик мойи ташқи томондан куйишлар, ётоқ яралари, терининг нурланишдан шикастланишида ишлатилади; ингаляциялари – юқори нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида; гинекологияда – колпит, эндоцервицит ва бачадон бўйни эрозиясида; ичга – қизилўнгач саратони ва ошқозон ярасини даволашда радиация терапиясида ишлатилади. Ўсимлик мойи, шарбати, экстракти, сув экстракти – гиповитаминоз учун мультивитаминли восита, эрта қариш ва мушак дистрофиясининг олдини олиш ва даволаш учун; липид метаболизмига таъсир қилувчи ва қон зардобида холестерин, липопротеинлар ва умумий липидлар миқдорини камайтирадиган анти-склеротик восита сифатида ишлатилади. Шунингдек, улар юрак-қон томир касалликларида, қон босимини нормаллаштириш учун, гастритда, ўсмага қарши профилактика учун ишлатилади. Ташқи томондан фойдаланиш учун тавсиялар: дерматологияда ички ва мушак ичига – флегманозли ҳуснбузарларда, экзема, псориаз, тери силининг ярали турида, сурункали дерматоз, оёқ ярасида; стоматологияда – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг радиациявий шикастланиши, узоқ муддатли даволанмайдиган яралар, пародонтоз касаллигида; рецептларнинг бир қисми сифатида – глосситда; офтальмологияда – розацеакератит, скрофулезли кератитда, трахома, кўз қовоқлари, конъюнктиваси ва шох парданинг куйишлар ва шикастланишларида (оҳак, кислоталар, термал куйишларда) даволаш учун; А витаминининг гипо- ва авитаминозида. Шарбати қон тўхтатувчи, жароҳатни даволовчи, томирларни мустаҳкомловчи таъсир кўрсатади. Мультивитаминли восита сифатида, шунингдек, жигарни токсинлардан шикастланиши ва гипосекреторли гастритни даволашда қўшимча восита сифатида тавсия этилади.
Уруғлар. Ич юмшатувчи восита ҳисобланади.

Рецептлар

Чаканда меваларининг дамламаси: 25 г хом ашё 250 мл қайноқ сувга қуйилади, 4 соат дамланади, кейин фильтрланади.
Меваларидан тайёрланган қайнатма: 20 г хом ашё 250 мл сувда 20 дақиқа қайнатилади, кейин фильтрланади. Соч тўкилиши учун ташқи томондан қўлланилади.
Мевалари ва барглари дамламаси: 20 г мева ва барглар 250 мл илиқ қайнатилган сувда 6 соат давомида дамланади, кейин фильтрланади. Кунига 3 марта 1/4 чашкадан ичилади.
Ўсимлик барглари ва новдаларидан тайёрланган қайнатма: 10 г майдаланган барглари ва новдалари 250 мл сувда 20 дақиқа қайнатилади, кейин фильтрланади. Диарея учун кунига 4 марта 1/2 ош қошиқ ичилади.
Ўсимлик уруғининг қайнатмаси: 10-15 г хом ашё 250 мл сувда 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади, 2 соат тиндирилади кейин фильтрланади. Ич юмшатишда учун кунига 3-4 марта 1 ош қошиқдан ичилади.
Чаканданинг барглари ва меваларидан шарбат тайёрлаш: кунига 3 марта овқатдан олдин 1/2 чашка сутни бир ош қошиқ асал билан ичилади. Уни меъда ширасининг кислоталилиги ошиши билан ишлатиш тавсия этилмайди. Чаканда мойи куйиш, тўшак яралари, терининг нурланишдан шикастланишини даволашда яра пўстлари тозаланиб, устига суртилади ва ҳар куни алмаштириладиган дока бандажидан фойдаланилади. Мойни қўллашдан олдин яра сирти пенициллин эритмаси билан ювилади. Қизилўнгач саратонида радиация терапиясида чаканда мойи даволашнинг бутун курси давомида кунига 2-3 марта 1/2 ош қошиқдан, кейин курс тугаганда яна 2-3 ҳафта давомида ишлатилади. Ошқозон ярасини даволашда 1 чой қошиқдан кунига 2-3 марта овқатдан 30-40 дақиқа олдин буюрилади.
Бачадон бўйни эрозиясини даволашда мойларидан (ҳар бир тампон учун 5-10 мл) фойдаланилади. Тампонлар ҳар куни алмаштирилади. Колпит ва эндоцервицит билан пахта шарчалари ишлатилади. Колпитни даволаш курси 10-15 процедура, эндоцервицит ва бачадон бўйни эрозияси учун – 8-10 процедура қилинади. Агар керак бўлса, даволаниш курси 4-6 ҳафтадан кейин такрорланади. Чаканда мойини ёруғликдан ҳимояланган салқин жойда (4 ° С) сақланади.

Бошқа хусусиятлари

Мевалари янги терилган ҳолда, мураббо ва джемлар шаклида истеъмол қилинади.

Манба

1.Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил»-1996,-586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.Ҳожиматов Қ. Ўзбекистоннинг витаминли ўсимликлари. –Тошкент: «Фан». –1973. 4.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 5.http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/oblepiha_krushinovidnaya.html 6.https://planta-medica.uz/hippophae-rhamnoides-l-oblepiha-krushinovidnaya/

Эслатма

Маълумот киритилмаган

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!