Heracleum lehmannianum Bunge

Heracleum lehmannianum Bunge

Умумий маълумот

ОиласиApiaceae
Илмий номи

Heracleum lehmannianum Bunge

Ўзбекча номи Болдирғон
Русча номи Борщевик Леманна

Кимёвий таркиби

Н. lehmannianum турли органларида (илдизи, пояси, барги ва уруғи) кумарин бирикмаларининг миқдори 0,1—2,7% оралиғида бўлиб, ўсиш жойи ва ҳудуднинг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ бўлиб 0,53-2,67 орасида кумарин бирикмалари мавжуд. Кумаринларнинг энг кўп миқдори илдиз (2,39%) ва меваларида (2,71%) топилган. Н. lehmannianum турли аъзоларидаги эфир мойларининг миқдори ўсимликнинг ривожланиш фазасига қараб катта фарқ қилади: баргларида – 0,09-0,51%, меваларида – 0,93-3,37%.

Ишлатиладиган қисми

Ер устки қисми

Фойдаланиш учун кўрсатмалар

Ўсимлик шарбати ошқозон яраси ва йирингли яраларни даволашда, астма ва эпилепцияда ишлатилган. Илдизидан дори-дармон тайёрлаш, жигар оғриғи ва сариқ касаллигини даволаш учун ишлатилган. Болдирғон ўсимлиги турли хил асаб ва тери касалликларини даволаш учун ишлатилади. Ўсимлик томир тортишиши ва тутқаноқ касаллигида тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади, ўт-тош касаллиги ва буйракларнинг яллиғланишини даволашда жуда фойдали. Ўсимлик мойи кучли спиртда осон эрийди, бу суюқлик октил спиртини олиш учун ишлатилади. Болдирғон уруғлари тинчлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Рецептлар

Дамламаси: болдирғон уруғлари 1 ош қошиқ миқдорида 250 мл қайноқ сувга солиб тайёрланади. Ўртача 1 соат давомида дамланади. Ошқозон спазмлари ва аёллар касалликлари учун кунига 4 маҳал 1/4 стакандан ичиш тавсия этилади. Диарея, дизентерия, гастрит, энтерит, шишлар учун болдирғон экстрактидан 20 томчидан ичиш тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун 100 г янги майдаланган болдирғон ўсимлигини 200 мл 96% спиртда 7 кун давомида сақланади. Мушаклардаги спазмлар, йўтал, тери муаммолари билан боғлиқ бўлган касалликларда кунига 2 маҳал 10 томчи ичилади.
Ошқозон-ичак касалликларида шифобахш ўсимлик дамламалари қўлланилади, улар ҳазмсизликни енгиллаштиради, дизентерияни даволайди ва иштаҳани оширади. Ҳаммомча шаклида янги болдирғон баргларидан олинган препаратлар ревматик оғриқлар ва қўтирлар учун ишлатилади.
Қайнатмалар лимфаденит ва гинекологик ўсмалар учун ажойиб дори бўлган болдирғон ўтининг илдизларидан тайёрланади. Сариқ касаллиги ва бронхиал астмани даволашда биринчи ёрдамчи ҳисобланади.
Қуйидаги воситадан фойдалангандан сўнг жигар ва ўт пуфаги касалликлари билан оғриган беморларда тана тез тикланади: 1 чой қошиқ тўғралган болдирғон илдизига 1 стакан қайноқ сув солиб, 10 дақиқа қайнатилади, тўлиқ совутилгандан сўнг сузгич ёрдамида сизиб олинади ва қайнатма кунига 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

Бошқа хусусиятлари

Қимматбаҳо эфир мойли, асалга бой, манзарали ва озуқабоп ўсимлик.

Манба

Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. http://earthpapers.net/borschevik-lemana-heracleum-lehmannianum-bunge-ego-biologicheskie-osobennosti-i-vozmozhnost-ispolzovaniya-v-narodnom-hozy-1 3. http://www.xn--24-6kct3an.xn--p1ai/%D0%9B%D0%B5%D0%BA%D0%B0%D1%80%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B5_%D1%80%D0%B0%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BD%D0%B8%D1%8F/borschevik.html

Эслатма

Болдирғон – қуёшдан куйгандаги ҳолатга ўхшаш терининг яллиғланишига олиб келиши мумкин бўлган заҳарли доривор ўсимлик. Ўсимлик шарбати ва гулчанглари терида жароҳатларни нафақат уни ҳимояланмаганида, балки кийим орқали ҳам пайдо қилиши мумкин.

Тадқиқот давомида олинган маълумотлар

Маълумот киритилмаган

error: Ma'lumotlar himoyalangan!