Helichrysum maracandicum Popov ex Kirp.
Кимёвий таркиби
Гуллардан флавоноидлар – изогелихризин, нарингенин, эпигенин, кемпферол, кверцетин, кумаринлар, стеринлар, эфир мойи излари, витаминлар, қатронлар, танинлар ва бўёқ моддалари ажратилган ҳамда аниқланган.
Ишлатиладиган қисми
ГуллариФойдаланиш учун кўрсатмалар
Ўлмасўт гулларнинг дамламалари жигар ва ўт пуфаги касалликлари, шунингдек, ошқозон-ичак касалликлари – ошқозон оғриганда ва иштаҳа йўқолганда ишлатилади.
Рецептлар
Дамламаси: 1 ош қошиқ ўлмасўти ўсимлигини 1 стакан қайноқ сувда 15-20 дақиқа қайнатилади. сизиб олинган дамлама кунига 3 маҳал овқатдан 30-40 дақиқа олдин ичилади. Ўлмасўти ўсимлиги сафрони ҳайдаш учун ажойиб восита ҳисобланади, 1 ош қошиқ ўсимликни 0,5 литр совуқ сувга солиб ва уни тунда 7-8 соатга қўйилади. Оч қоринга кунда давомида ушбу массани ичиш тавсия этилади.
Қайнатмаси: Металл идишда 2 стакан сувга 1 ош қошиқ ўтдан солиб аралаштирилади. Аралашмани 10-15 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Ярим стакандан кунига 3 маҳал илиқ ҳолда ичиш тавсия этилади. Агар қайнатма «қайнатилган» бўлса ва жуда концентрацияланган бўлса, дамламадан ярмини олиб ичиш мумкин. Гастритни даволаш учун: қичитқи ўти, маккажўхори попуклари, мойчечак, ялпиз, чинор, зуптурум, бўймодароннинг қуритилган гуллари тенг миқдорда олинади. Бу ўтларнинг аралашмасидан 1 ош қошиқ олиб, 1 стакан қайноқ сув қўйилади, овқатдан олдин кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичилади. Паразитларга қарши: 1,5 чой қошиқ ўлмасўти ўсимлигини 1 стакан сувда 30 дақиқа давомида сув ҳаммомида қайнатилади, сизиб олингандан сўнг 1,5 стакан ҳажмга келтириш учун совуқ сув қўшиб, овқатдан олдин кунига 3 маҳал тенг қисмларга бўлиб (ҳар бири 0,5 стакан) ичиш тавсия этилади. Қабзиятда: ўлмасўти, маккажўхори попуклари, бўймодарон илдизлари ва ялпизнинг қуритилган гулларидан тенг қисмларда олиб аралаштирилади. Бу ўтларнинг аралашмасидан 2 ош қошиқ олиб, 0,5 литр қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқага дамланади, сизиб олиб, кун давомида қисмларга бўлиб ичиш тавсия этилади.
Бошқа хусусиятлари
Эфирмойли, манзарали, асал-ширали ўсимлик
Манба
1. Дадабаева О. Дикорастущие лекарственные растения флоры Таджикистана// Худжанд: «Рахим Джалил» – 1996, – 586 с. 2.Сахобиддинов С.С. Дикорастущие лекарственные растения Средней Азии. Ташкент: Госиздат УзССР -1948, -216 с. 3.Хожиматов O.K. Лекарственные растения Узбекистана (свойства, применение и рациональное использование) // Ташкент: «Маънавият» – 2021, – 328 с. 4.https://planta-medica.uz/bessmertnik-samarkandskij-helichrysum-maracandicum-popov-ex-kirp-olmasot/
Эслатма
Ножўя таъсири: Ўсимлик препаратлари томирда қонни ивиб қолишига олиб келади. Тромбофлебитга мойил бўлган инсонларга ўлмасўти билан даволаниш бутунлай ман этилади.
Тадқиқот давомида олинган маълумотлар
Маълумот киритилмаган